Segment.uz
67.8K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.76K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Президент ОТМларга кириш имтиҳонларида қайд этилган паст натижаларни танқид остига олди

107 та тумандан
талаба бўлганлар олийгоҳга кириш имтиҳонларида математика бўйича максимал баллнинг ярмини ҳам йиға олмаган. Физика, кимё ва биология бўйича ҳам бирорта туман ва шаҳарда мақтагулик натижа йўқ.

Ўтган йили 220 минг муаллимдан 86 минг нафари ёки 37 фоизининг билим ва кўникмаси “қониқарсиз” баҳоланган. Айниқса, ҳозирда талаб юқори бўлган информатика, физика, инглиз тили, математика ва кимё фани ўқитувчиларининг билими “қониқарсиз” эканлиги аниқланган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍38😱3🕊3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ёшлигимизда 5 метр нарига чиқиб ўқитувчига салом берардик» — Шавкат Мирзиёев ўқитувчилар обрўсини кўтариш ҳақида

«Ҳозир шунақа борми? Нима ўзгарди? Замон тезлашди, компютер кирди, лекин биз ўзлигимизни, урф-одатимизни тиклашимиз керак-ку», — деди давлат раҳбари мактаб таълими бўйича ўтказилаётган видеоселекторда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍52🕊5👏1
❗️31 та туман ва шаҳарда ҳокимлар мактаб таъмири учун пул бермаган

Сўнгги йилларда 70 минг ўринли 350 та хусусий мактаб ташкил этилди (2018 йилгача жами 30 та бўлган).

Тошкент шаҳри ва Фарғонада хусусий мактаблар салмоғи қолган ҳудудлардан анча юқори. Лекин Навоийда атиги 3 та, Сурхондарёда 4 та, Сирдарёда 7 та хусусий мактаб бор. Ёки, қўшимча 150 минг ўқув ўрнига эҳтиёжи бўлган Самарқандда бор-йўғи 6 минг 300 ўринли 35 та хусусий мактаб ишлаяпти.

Ҳокимларга улар мактаб инфратузилмасини яхшилаш тўғрисида бош қотириши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Масалан, мактабларни таъмирлашга бу йил маҳаллий бюджетдан 135 миллиард сўм ажратилди. Бироқ, 31 та туман ва шаҳарда ҳокимлар ушбу мақсадлар учун маблағ бермаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍36😱4👏3
Мактабларни компьютер синфлари билан жиҳозлашга республика бюджетидан 320 миллиард сўм ажратилиб, мактабларга 40 мингга яқин компьютерлар олиб берилди.

Янги ўқув йилида ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан 200 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан яна 200 миллиард сўм ажратилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍31😢31
⚡️ Мактаб директорлари ва ўринбосарларининг ойлиги оширилади

Энди мактаб директорлари ва ўринбосарлари ҳар беш йилда бир марта сертификациядан ўтади. Сертификациядан ўта олмаган директорлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинади.

Келгуси йилдан сертификациядан ўтган директорлар ойлиги 50 фоизга, ўринбосарлар иш ҳақи эса 30 фоизга оширилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍344
❗️Бундан буён ўқитувчиликка қабул қилиш танлов асосида бўлади

Илк бор қабул қилинган номзодлар 1 йил ўқитувчи-стажёр бўлиб ишлайди ва йил якуни билан касбий сертификат олиши лозим бўлади.

Келгусида бу тизим барча ўқитувчилар учун босқичма-босқич жорий қилинади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига Сингапур ва Бирлашган Араб Амирлиги тажрибаси асосида педагог кадрларга касбий сертификат бериш тартибини ишлаб чиқиш топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍40😱53👏1😢1
❗️Муаллимларга малака тоифасини бериш икки босқичда амалга оширилади.

Биринчи босқичда педагогнинг билими дастлабки имтиҳонда баҳоланиб, 70 фоиздан кўп балл тўплаганлар иккинчи босқичга ўтади.

Иккинчи босқичда илғор педагогик технологияларни қўллаши, ўқувчилар билан ишлаш методикаси ва баҳолашдаги ёндашувлари текширилади, билим ва маҳорати натижаларига қараб, муаллимга малака тоифаси берилади.

Шунингдек, педагогика йўналишидаги олийгоҳлар алоҳида ёндашув асосида ривожлантирилади.

Бунинг учун Олий таълим вазирлигида педагогик таълимга масъул вазирнинг биринчи ўринбосари лавозими киритилади.

Вазирликда педагогик таълим бўйича алоҳида Кенгаш тузилиб, унга педагогика олийгоҳлари ректорлари киритилади.

Тошкент ва Чирчиқдаги педагогика университетларида ўқитувчилар Президент мактаби дастури асосида тайёрланади. Бу олийгоҳлар педагогика йўналишидаги институтлар учун “таянч олийгоҳ” бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍282🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика бўйича 500 та мактабда Президент ва ихтисослашган мактаблар ўқув дастури, баҳолаш тизими жорий этилади

Telegram | Instagram | Facebook
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юқори синфда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага қисқаради. Касб-ҳунар эгаси бўлиш истагидаги ўқувчиларга эса, мактабнинг ўзида тайёр мутахассис бўлиб етишиб чиқиш имконияти яратилади

Telegram | Instagram | Facebook
👍32😢3🥰21🤩1
Бош прокурор ўринбосари Самадов Салом Исматовичга Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бошлиғи лавозимини вақтинча бажариш юклатилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍51😱3💯3❤‍🔥2🤩2
1 сентябрдан ички ишлар ходимлари «Фуқаролар билан ишлаш модули» бўйича ўқитилади

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати бўлинмалари ходимларини «Фуқаролар билан ишлаш модули» бўйича узлуксиз ўқитиш амалиётини йўлга қўйиш орқали уларнинг соҳада самарали хизмат олиб боришдаги шахсий масъулияти оширилади.

Бунда, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида давомийлиги 144 соатдан кам бўлмаган дастур асосида ходимлар ҳар уч йилда бир марта ўқитилиб, махсус синовдан ўтказилади ҳамда синовларни муваффақиятли топширган ходимларга келгусида ушбу соҳада хизмат қилиш ҳуқуқини таъминлайдиган сертификат берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍61😱52🔥1😍1
“Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–151-сон, 28.08.2023 й.) қабул қилинди.

Фармонга кўра, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ва туманлар бўлимлари Тошкент шаҳри ҳокимлиги бўйсунувидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бўйсунувига ўтказилиб, Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ва туманлар бўлимларига айлантирилади.

Шунингдек, қурилиш фаолияти субъектларининг (буюртмачи, лойиҳачи, пудратчи бўйича) мажбурий тартибдаги назорат тадбирлари “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимининг “Қурилишда давлат назорати” электрон платформасида амалга оширилади.

Шаҳарсозлик соҳасидаги айрим мутахассисларни уларнинг фаолият йўналишлари бўйича ҳар 3 йилда бир марта сертификатлаш тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍29😱2🎉21
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишади, турли соҳаларда ишга туширилаётган янги объектларга ташриф буюради.

Telegram | Instagram | Facebook
👍275😱3🥰1
Президент Шавкат Мирзиёев Давлат божхона қўмитасида ташкил этилган Божхона расмийлаштируви маркази билан танишди.

Бу ерда Маълумотларни қайта ишлаш маркази, Масофавий электрон декларациялаш пости, “Call-марказ”, Таргетлаш ва хавфларни бошқариш бўлимлари ташкил этилган.

Импорт товарларининг 80 фоизи ва экспорт товарларининг 89 фоизи соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилмоқда. Божхона юк декларацияларини сунъий интеллект ёрдамида автоматик расмийлаштириш ҳажми ҳам оширилмоқда.

Ишни ташкил этишда тадбиркорларнинг таклифлари ҳам инобатга олинган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍2822👏2😱2
Ёш раҳбарларнинг йиллик Топ-40 рейтинги эълон қилинди

2019 йилдан буён Ўзбекистоннинг 40 ёшгача бўлган истиқболли ёш раҳбар кадрлари рейтинги эълон қилинмоқда.

Ўтган вақт мобайнида рейтингга 100 нафарга яқин давлат хизматчиси киритилди. Эътиборлиси, уларнинг 15 фоизи вазир ва вазир ўринбосари лавозимига кўтарилди, камида 10 фоизи Президент Администрациясида масъул лавозимларда фаолият юритмоқда, 50 фоизга яқини мансаб пиллапояларида сезиларли ўсишга эришган.

Бу йилги рейтингга нафақат давлат хизматчилари, балки нодавлат сектор вакиллари ҳам киритилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍40😱31❤‍🔥1🤩1
Президент Шавкат Мирзиёев Миллий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт марказида яратилган шароитлар билан танишди.

Миллий тиббиёт маркази, бошқа шифохоналардан фарқли равишда, универсал бўлади. Бу ерда жарроҳлик, урология, трансплантология, травматология-ортопедия, гинекология, кардиохирургия, нефрология, кардиология, эндокринология, кардиоревматология, стоматология ва бошқа бўлимлар ташкил этилган. Жами 169 турдаги мингтадан кўп илғор тиббий асбоб-ускуналар ўрнатилган.

Бундай имкониятларга эга марказ мамлакатимизда биринчиси.
Қорақалпоғистон ва вилоятларда фаолият юритаётган кўп тармоқли клиникалар у билан боғланади.

Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази мазкур касалликларни даволаш билан бирга мамлакатимизда оториноларингология йўналишидаги ишларни мувофиқлаштиради.

Telegram | Instagram | Facebook
👍36