Segment.uz
67.2K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Бекенов Суннатилла Хусанович Президент Администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍147❤‍🔥1
Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍8217👏6❤‍🔥5😱5🕊4😢3💯2🥰1🎉1
Фурқат Жалолович Рахимов Президент Администрациясининг Ижро этувчи аппарати таҳлилий материалларни тайёрлаш ва Администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍30😱7
Расман: Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Президент Администрацияси раҳбари лавозими тугатилди ҳамда Администрациянинг тузилмасига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍64🔥3😢3👏2💯2
❗️Президентнинг “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида"ги фармойиши қабул қилинди.

Фармойиш билан иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини таъминлашга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ тадбиркорлар «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирланди.

▪️ Мукофотланганлар рўйхати

Telegram | Instagram | Facebook
👍25🕊62😱2
Президент Администрациясида қуйидагилар тугатилди:

Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари лавозимлари;

Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари котибиятлари;

Президент Администрациясининг Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари котибиятлари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси тугатилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍57😱11😢1
Рашидов Музаффар Аброрович Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Оҳангарон тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍40😢43👏3🤩3💯1
Бугун Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади.

Учрашувга иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган бизнес вакиллари таклиф этилган. Президент тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун янада қулай шароитлар яратиш, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича муҳим ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.

Шунингдек, тадбир доирасида фаол тадбиркорларга давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍43🤩1
Президентнинг “Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони асосида бир гуруҳ тадбиркорлар давлат мукофотлари билан тақдирланди.

▪️ Мукофотланганлар рўйхати

Telegram | Instagram | Facebook
👍15👏3
Қишлоқ қурилиш банки Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилади. Бизнесга яқинроқ одам банкка раҳбар бўлади — Президент

Telegram | Instagram | Facebook
👍261
"1 октябрдан бошлаб Tax Gap деган бало бекор қилинади" — Президент.

Telegram | Instagram | Facebook
🔥8👍6
Тадбиркорнинг солиқ идоралари билан бўладиган барча низолари маъмурий суд ваколатига ўтказилади. Шунингдек, тадбиркорларнинг тўғридан-тўғри судга шикоят қилишидаги ҳар қандай чекловлар олиб ташланади.

Солиқ бўйича тадбиркорларга нисбатан даъво киритиш муддати ҳозирги 5 йилдан 3 йилга туширилади.

Бундан ташқари, солиқ ёки кредит қарзини ундириш бўйича суд қарори чиқарилганда, пеня ва фоизлар ҳисоблаш тўхтатилади.

Ҳозирги кунда тадбиркорлар 140 дан ортиқ ҳисобот доирасида 8 мингга яқин кўрсаткичларни 16 та давлат идорасига топширишга мажбур. Оқибатда 500 минг тадбиркор ҳар йили бундай турли ҳисоботларни тайёрлашга 300 миллиард сўм сарфламоқда.

Шу боис 2024 йил 1 январдан бошлаб:

бир-бирини такрорловчи ва эскирган ҳисоботлар тугатилади;

— барча ҳисоботларни ягона электрон тизим орқали тақдим этиш йўлга қўйилиб, уларнинг қоғоз шакли бекор қилинади (ҳозирда 15 фоиз ҳисоботлар қоғозда топширилади).

Telegram | Instagram | Facebook
👍462🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент "Бухоро агрокластер" масъулияти чекланган жамияти директори Азамат Султоновга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими» фахрий унвони нишонини топширди

Telegram | Instagram | Facebook
👍33
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Дўстлик" ордени билан тақдирланган Мўйноқ туманидаги корхона директори Амина Бекжанова қорақалпоғистонлик тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор ҳақида

Telegram | Instagram | Facebook
👍23💯32😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Kanishka Fur" корхонаси раҳбари Алексей Маншаев тадбиркорликка яратилган шароитлар учун президентга миннатдорлик билдирди

Telegram | Instagram | Facebook
👍25
Хуршид Усмонов Қашқадарё вилоятининг Қамаши тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар, “Қашқадарё сув таъминоти” МЧЖ директори лавозимида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍40😢4👏3
Шавкат Мирзиёев Виктор Орбаннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Венгрияга жўнаб кетди.

Ўзбекистон президенти Будапешт шаҳрида Венгрия бош вазири билан музокара ўтказади.

Венгриянинг давлат байрами – авлиё Иштван кунига бағишланган тадбирларда иштирок этиш ҳамда енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатининг финал беллашувларини кузатиш режалаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍265😱5🕊2
Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясининг янги тузилмаси

Telegram | Instagram | Facebook
👍64😱15😢11🤩6🕊6👏31
“Қишлоқ қурилиш банк” асосида ташкил қилинаётган “Бизнесни ривожлантириш банки”га қандай вазифалар қўйилмоқда?

Президент тадбиркорлар билан учрашувда “Қишлоқ қурилиш банк” “Бизнесни ривожлантириш банки”га айлантирилишини айтди. Жумладан, банк ҳузурида ҳар бир ҳудудда жами 14 та кичик бизнес маркази ташкил этилади.

Марказ вазифалари:
Ташаббускорларнинг бизнес лойиҳаларини ишлаб чиқишга кўмаклашади, ўз ҳисобидан янги лойиҳа қилмоқчи бўлган тадбиркорларни ўқитади, янги лойиҳаларга зарур мутахассисларни жалб қилади;
Тадбиркорлар учун бухгалтерия, солиқ, аудит, маркетинг, ҳуқуқий ва бошқа консалтинг хизматларини кўрсатади;
Кичик бизнес марказларида ўқиган тадбиркорларнинг лойиҳаларини энг қулай шартлар асосида молиялаштириш йўлга қўйилади.

Шунингдек, қуйидагилар амалга оширилади:
Кичик бизнес лойиҳасининг 10 фоизига тадбиркор инвестиция кирит́са, 45 фоизига “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг ўзи, қолган 45 фоизи учун давлат кўмагида ресурс йўналтирилади;
Кредитлар тадбиркорларга 5-7 йил муддатга имтиёзли шартлар асосида берилади;
“Кредит ва солиқ тарихи” тоза бўлган тадбиркорларга фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш учун кредит олишда гаров талаби 50 фоизга камайтирилади.
Дастурда иштирок этаётган кичик бизнес корхоналари фаолиятини уч йилгача текширишга йўл қўйилмайди.
Кичик бизнес марказларини бошқаришга хусусий шериклар жалб қилинади. Ушбу тадбиркорларга “Бизнесни ривожлантириш банки”га ҳиссадор бўлиб кириш ҳуқуқи берилади.
Марказларга бизнес-консультант, муҳандис-технолог, дизайнер, меҳмонхона бошқарувчиси, маркетолог, агроном, ветеринар, уруғшунос каби хорижий мутахассислар олиб келинади.
Тадбиркор қанча кўп даромад топишидан банк манфаатдор бўладиган тизим яратилади.

Фурсатдан фойдаланиб, бугунги Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа мутахассисларини табриклаймиз! Ҳар доим йўлингиз очиқ бўлсин!

Telegram | Instagram | Facebook
👍525
Бугун - якшанба. Дам олиш кунида ишга чиқдингизми?

❗️Сўровнома давлат хизматчилари учун
Anonymous Poll
33%
Ҳа, ишга чақиришди
48%
Йўқ, дам олдим
10%
Якшанба куни ишга чақиришмайди
10%
Шанба ва якшанба анчадан буён оила даврасида ўтяпти
👍72😢13😱12🔥5👏52🕊1