Segment.uz
67.7K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.76K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Будапештда Шавкат Мирзиёев ва Туркияда президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍422😱1
❗️Мустақиллик байрамида кетма-кет 3 кун дам олинади

Сентябрь ойи бошида барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишлари мумкин бўлади.

▪️1 сентябрь, жума – Мустақиллик куни (Меҳнат кодексининг 208-моддасига мувофиқ ишланмайдиган байрам куни;

▪️2 сентябрь, шанба:
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни (“2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонга мувофиқ);

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун одатдаги дам олиш куни;

▪️3 сентябрь, якшанба – барча учун одатдаги дам олиш куни.

❗️31 август, пайшанба куни ходимлар ишдан 1 соат вақтли кетишлари мумкин бўлади. Боиси Меҳнат кодекси 187-моддасига биноан, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍592🔥2👏1😱1😢1
❗️Энг паст баллни қайси вилоят абитуриентлари олгани маълум бўлди

Жорий йилда мактабни битирган абитуриентларнинг тест синовида кўрсатган натижалари эълон қилинди.

Унга кўра, имтиҳонга кирган 359 минг 790 нафар мактаб битирувчиларидан 36 фоизи (129 минг 609 нафар) 56,7 баллдан кам тўплаган.

Ҳудудлар кесимида Бухоро, Навоий вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги мактаб битирувчилари энг юқори балларни эгаллаган бўлса, Сурхондарё, Тошкент, Андижон вилоятларидаги мактаб битирувчилари энг паст кўрсаткичларни қайд этган.

Шунингдек, жорий йилда жами абитуриентларнинг салкам ярми (49,4 фоиз) ўтиш балининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 бални ҳам тўплай олмаган. 56,7 баллдан кам тўплаган абитуриентларнинг 29,5 фоизи жорий йилги битирувчилар бўлган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍55😢196😱2🕊1
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан:

автобус ҳайдовчиларининг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилиш қурилмалари (тахограф) билан жиҳозланган ҳамда йўналишда фаолият кўрсатиш учун тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлган (автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома ва лицензия) автобусларда шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда йўловчиларни тунги вақтларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга розилик берилади;

2024 йил 1 январдан бошлаб шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро йўналишларда йўловчи ташувчи автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг иш вақти табеллар, йўл варақлари, чиптани ҳисобга олиш варақлари тахограф кўрсаткичига асосан ҳисобга олинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍41😱2❤‍🔥1👏1
4 сентябрдан метро бекатларига яқин 31 та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақти маълум қилинди

Тошкент шаҳар метрополитенида йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарс машғулотларига етиб боришлари учун қулайлик яратиш мақсадида бекатларга яқин жойлашган олий таълим муассасаларининг мақбуллаштирилган иш графиги тасдиқланди.

Унга кўра, 2023 йил 4 сентябрдан юқоридаги 31 та олий таълим маскани (расмда) талабалари ўзгарган график асосида дарсларга қатнашади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍35😍5👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Озарбайжонга давлат ташрифининг биринчи куни: қардош юртда самимий қабул ва стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашга қаратилган музокаралар

Telegram | Instagram | Facebook
👍386
Озарбайжоннинг Қорабоғида Ўзбекистон томонидан мактаб қуриб битказилди

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистон томонидан қуриб берилган Фузулий туманидаги 1-мактабга Мирзо Улуғбек номи берилди (Azertag).

Telegram | Instagram | Facebook
👍50😢4710😱10
Рапиков Тохиржон Бош вазир ўринбосарининг Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти раҳбари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамаси Ахборот-таҳлил ва юридик департамент раҳбари ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍12👏1
❗️Айрим мактабларнинг барча битирувчиси ОТМ талабаси бўлди

ОТМларга кириш имтиҳонларида абитуриентларнинг деярли ярми 56,7 балл ҳам тўплай олмаганлиги ачинарли ҳол, албатта. Шундай бўлсада, ўтган йилги натижаларга қараганда ўртача баллар 65,2 дан 66,5 гача кўтарилган.

Шунингдек, ҳудудлардаги айрим мактаблар битирувчиларининг барчаси олий таълим муассасалари талабаси бўлган. Хусусан:

Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани ихтисослаштирилган мактаби;

Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби;

Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби;

Гулистон туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернати;

Қарши шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг битирувчилари 100 фоизлик натижани қайд этган ҳолда, барчаси ОТМга ўқишга қабул қилинган.

Telegram | Instagram | Facebook
👏78👍454🔥43😱3🕊2🎉1
Давлат бошқаруви соҳасида БАА билан ҳамкорлик янада кенгайтирилади

Бу йил Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири офиси билан ҳамкорликда “Government Quality Award” — Ўзбекистон Республикаси давлат органлари самарадорлиги мукофоти” дастурини амалга оширмоқда.

Дастур — мамлакатда давлат бошқаруви ва давлат хизмати самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган лойиҳа ҳисобланади. Жорий йилда энг яхши кўрсаткичларни қайд қилган давлат ташкилотлари ва давлат хизматчилари бир неча номинация бўйича мукофотланиши назарда тутилган.

Кеча “Government Quality Award” дастури доирасида амалга оширилаётган ишларнинг натижалари ва истиболдаги масалалар ҳамкорлар билан муҳокама қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍363🥰1
Президент Шавкат Мирзиёев ислоҳотларнинг жойлардаги ижроси, аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Самарқандга жўнаб кетди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍212🎉2😱1
2023 йил 1 сентябрдан:

судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг “Тезкор маълумотлар” ягона ахборот тизимида автоматик равишда онлайн шакллантирилади;

бу бўйича маълумотнома судланганлик муддати тугаган ёки судланганлик олиб ташланган сананинг эртасидан кечиктирмасдан тегишли шахснинг ЯИДХП (my.gov.uz)даги шахсий кабинетига автоматик равишда бепул юборилади.

Асос: Президент қарори (ПҚ–99-сон, 23.03.2023 й.)

Telegram | Instagram | Facebook
👍362🕊2🥰1
❗️Янги тайинланган ҳокимлар ва сектор раҳбарлари учун экспресс-тренинглар ташкил этилмоқда

Шундай тренинглардан навбатдагиси Бухоро вилоятининг Жондор ва Бухоро туманларида ташкил этилди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) томонидан ташкил этилган ўқувда янги тайинланган ҳокимларнинг лавозимга киришиш (адаптация) жараёнини тезлаштириш, ҳудуддаги раҳбарларнинг бир мақсад йўлида жамоа бўлиб, самарали фаолиятларини ташкил этишга кўмаклашиш мақсад қилинган.

Тренингда иштирокчиларга энг аввало бошқарувда раҳбарлик маданияти, турли шароитларда ўзгаришларни бошқариш каби усуллар бўйича тақдимот ташкил этилмоқда.

Шунингдек, халқ хизматчиларига аҳоли муаммолари билан манзилли ишлаш, фаолиятда тизимли натижадорликка эришиш, саломатликни асраш бўйича муҳим тавсиялар берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍36😱2