Segment.uz
70.7K subscribers
5.38K photos
1.29K videos
71 files
5.96K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Президент Шайхонтоҳур туманидаги нодавлат таълим муассасасини бориб кўрди.

Минг ўринли бу мактаб инглиз тили, шарқ тиллари ва аниқ фанларни ўргатишга ихтисослашган. Муассасада ўқув ва компьютер хоналари, STEM лабораторияси, кутубхона, ошхона, спорт зали, бассейн мавжуд.

Махсус жиҳозланган хоналарда ўқувчилар тикувчилик, дурадгорлик, компьютер сирларини ўрганмоқда.

Шавкат Мирзиёев ушбу мактаб тажрибаси асосида кичик ҳудудда кўп ўқувчи ўринларини яратиш, нодавлат мактабларда таълим сифатини назорат қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Ўқувчилар билан мулоқотда билим энг яхши инвестиция экани, давлат ёшларнинг зўр мутахассис бўлиб, келажакда йўлини топиши учун барча шароитларни яратиши қайд этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Кореяда ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Руслан Нурудинов чемпионликни қўлга киритди. Атлетимиз иккикураш натижасига кўра 405 кг билан энг яқин таъқибчисини 6 кгга ортда қолдирди.

Telegram | Instagram | Facebook
Ёшлар парламентининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Давлат бошқаруви академиясида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг биринчи йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш давомида Президент маслаҳатчиси Қ.Қуранбоевнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида ёшларга оид муаммолар, хусусан Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар масалаларига доир ўтказилган йиғилишда берилган вазифалар ҳамда қабул қилинган фармон ва қарорларнинг ижроси таҳлил қилинди.

Шунингдек, ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими бўйича фикр алмашилиб, Ёшлар парламенти аъзоларининг таклифлари тингланди.

Telegram | Instagram | Facebook
Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманидаги Жангоҳ маҳалласида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди ва аҳоли билан суҳбатлашди, Абдулла Қодирий кўчасидаги янгиланган хиёбонни кўздан кечирди.

Telegram | Instagram | Facebook
«ЎзЛиДеП» Шавкат Мирзиёевни президентликка номзод сифатида кўрсатади

O‘zLiDeP Сиёсий кенгаши аъзолари Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатиш масаласини навбатдаги партия Съезди муҳокамасига киритилишини бир овоздан қўллаб-қувватладилар.

Telegram | Instagram | Facebook
«Миллий тикланиш» партияси ЎзЛиДеП билан биргаликда Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилди

Бу ҳақда партия марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленумида маълум қилинди.

Пленум қатнашчилари миллий юксалишни амалда таъминлаётган, миллат ва Ватанга садоқати, халқпарварлигини исбот қилган Шавкат Мирзиёев номзодини Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан биргаликда қўллаб-қувватлаш лозим, деган хулосага келган.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев бокс бўйича жаҳон чемпионати ўтаётган "Humo Arena" спорт мажмуасига ташриф буюрди. Президент Ўзбекистон боксчилари иштирокидаги финал баҳсларини кузатади.

Мусобақани UzReport телеканали орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
🥇 Пойтахтимиз мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг), Ҳасанбой Дўстматов (-51 кг) ва Баҳодир Жалолов (+92 кг) чемпионликни қўлга киритди.

Telegram | Instagram | Facebook