Segment.uz
70.7K subscribers
5.38K photos
1.29K videos
71 files
5.97K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев “Humo Arena” спорт саройига ташриф буюриб, бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финал беллашувларини томоша қилди ва ғолибларни тақдирлаш маросимида иштирок этди.

Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов Тошкентда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг 92 килограммдан зиёд вазн тоифаси финалида ғалаба қозонди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев унга олтин медаль ва чемпионлик камарини тантанали равишда топширди.

Telegram | Instagram | Facebook
Бугун - якшанба. Дам олиш кунида ишга чиқдингизми?

❗️Сўровнома давлат хизматчилари учун
Anonymous Poll
29%
Ҳа, ишга чақиришди
46%
Йўқ, дам олдим
13%
Якшанба куни ишга чақиришмайди
12%
Шанба ва якшанба анчадан буён оила даврасида ўтяпти
❗️Хорижда ишлаётган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам берилади

Қонунчиликка кўра, ҳар йили ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан:

боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари (660 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 650 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга яшовчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
1 майдан қонунчиликда нималар ўзгарди?

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади;

Маъмурий жарималарни 15 кун ичида тўлаганлик учун чегирма миқдори оширилади;

Айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталари берилади;

Айрим турдаги товарлар хариди учун қўшилган қиймат солиғи қайтариб берилади;

“Метан-заправка”ларга онлайн камера ўрнатиш мажбурий бўлади;

Янги “дом”ларнинг томига қуёш панеллари ўрнатиш мажбурий бўлади;

Айримларга шифохонада бепул овқат берилади;

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг яқинлари ижтимоий қўллаб-қувватланади;

Раҳбар кадрлар учун инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича ўқув курслари жорий қилинади;

Банк ҳисобварағини масофадан туриб очишга рухсат этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Ўзбекистонда ишлаб чиқариш корхоналари ходимларига мақом қўйиб бериш таклиф қилинмоқда

Маданият ва туризм вазирлиги “Ишлаб чиқариш корхоналари ходимларининг иш вақти ва дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш ҳамда маданий савиясини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Ҳужжат лойиҳаси билан республикада мавжуд барча ишлаб чиқариш корхоналарига иш куни бошланиши ва тугаши пайтида миллий куй ва қўшиқлар, шу жумладан, мақомнинг эшитилиб туриши амалиётини йўлга қўйиш тавсия этилмоқда.

Шунингдек, ушбу қарор лойиҳасига 211 та куй ва қўшиқ рўйхати ҳам илова қилинган.

Telegram | Instagram | Facebook
❗️Талабa бўлиш истагидаги хотин-қизлар шошилинг: Оила ва хотин-қизлар қўмитасидан тавсиянома олиш учун аризалар қабули бошланди

Ҳукумат қарорига мувофиқ мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

Ушбу имтиёздан фойдаланмоқчи бўлган хотин-қизлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномасига эга бўлишлари лозим.

Тавсиянома олиш учун талабгорлар қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:

ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка
эга бўлиши;

тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;

ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.
 
▪️Талабгорлар жорий йилнинг 1 июнига қадар (шу куни ҳам) ариза билан доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) Ишчи гуруҳларига мурожаат этадилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

фуқаролик паспорти ёки ID карта нусхаси;
меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси)дан кўчирма;
ўрта-махсус ёки профессионал таълим бўйича диплом.
 
▪️ Талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда 1-7 июнь кунлари кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.

❗️2022/2023 ўқув йилида тавсиянома олган, бироқ олий таълим муассасаларида талабаликка тавсия этилмаган хотин-қизларнинг тавсияномалари 2023-2024 йиллар учун ҳам амал қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
Mastercard Ўзбекистонда ваколатхонасини очади

Самарқандда бўлиб ўтаётган ЕТТБнинг йиллик конференцияси чоғида Mastercard глобал тўлов технологиялари компанияси Ўзбекистонда ўзининг биринчи расмий ваколатхонаси очилишини маълум қилди.

«Расмий ваколатхонани очиш бизга жойлардаги эҳтиёжни яхшироқ тушуниш имконини беради ва биз энг замонавий рақамли технологик ечимларни таклиф этиб, янада ғайрат билан ишлаймиз. Эндиликда барчанинг манфаати учун, яқин йилларда рақамли иқтисодиёт тараққиёти бўйича умумий мақсадларга эришиш йўлида, биз янада фаол ва унумли ишлашимизга аминман», — деди EEMEA (Шарқий Европа, Яқин Шарқ, Африка) минтақасида Mastercard президенти Димитриос Досис.

Telegram | Instagram | Facebook
Korzinka кассаларида картадан нақд пул ечиш хизмати йўлга қўйилди

Марказий банк «Тартибга солиш қумдони» махсус ҳуқуқий режими жорий этилган Korzinka супермаркетлар тармоғи кассаларида банк карталаридан нақд пул ечиш хизмати йўлга қўйилганини маълум қилди. Синов жорий йил 1 ноябрига қадар давом этади.

▪️ Май ойи бошида Марказий банк раиси М.Нурмуратов Korzinka`да виртуал кассада тажриба аллақачон ўтказилгани, ўша вақтда мазкур тизим бўйича регуляторнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжати Адлия вазирлигида кўриб чиқилаётганини билдирган эди. Март ойида эса нақд пул олиш учун воситачилик ҳақи 0,5 — 0,8% миқдорида (айни вақтда банкоматларда — 1 фоиз) белгиланиши режалаштирилаётгани хабар қилинганди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Бугунги кунда мамлакатимизда 30 мингга яқин мактабгача таълим ташкилотларида 2 млндан зиёд ўғил-қиз тарбияланмоқда. Сўнгги 5 йилда 422 та давлат боғчаси қурилиши ҳамда 21 мингдан ортиқ нодавлат муассасалар очилиши ҳисобига 1,2 млн ўрин яратилган. Тизимга болаларни қамраб олиш кўрсаткичи 72 фоизга етган.

Тақдимотда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чоралари ҳақида ахборот берилди. Хусусан, аҳолиси зич ёки қамров кўрсаткичи паст бўлган ҳудудларда янги давлат боғчалари қурилади ҳамда хусусий сектор кенгайтирилади. Кам қувватда ишлаётган мактабларда тайёрлов гуруҳлари ташкил этилади.

Мутасаддиларга таълим сифатини яхшилаш, дастурларни такомиллаштириш, ДХШ муносабатларини янги босқичга кўтариш юзасидан кўрсатмалар берилди. Мактабгача таълим қамровини кенгайтириш бўйича 5 йиллик дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев ЕТТБ Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига жўнаб кетди.

Президент йиғилишда нутқ сўзлаши, тадбир доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Telegram | Instagram | Facebook
Шавкат Мирзиёев ЕТТБнинг Самарқанд саммити доирасида бир қатор хорижий делегациялар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди:

Франция тараққиёт агентлиги бош ижрочи директори Реми Риу. Унда янги Шериклик дастури ва “йўл харитаси” доирасида Франция тараққиёт агентлиги билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, бизнесни қўллаб-қувватлаш дастурларини илгари суриш, давлат-хусусий шерикликнинг самарали механизмларини жорий этиш, агентликнинг “ПРОПАРКО” ва “Экспертиз Франс” тузилмалари билан ҳамкорлик қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Еврокомиссия раиси ўринбосари Валдис Домбровскис бошчилигидаги Европа Иттифоқи делегацияси. Учрашувда Ўзбекистоннинг ЕИ институтлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини, шу жумладан минтақавий шериклик форматида кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

ЕИ институтлари билан фаол мулоқотни, энг аввало, иқтисодий йўналишда давом эттириш муҳимдиги таъкидланди. Бунда Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни қабул қилиш, мамлакатимизнинг ЖСТга қўшилиши, “GSP+” преференциялар тизимида иштирок этиш билан боғлиқ масалалар эътибор марказида турибди.

Telegram | Instagram | Facebook
Самарқандда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг 32-йиллик йиғилиши бошланди.

Унда Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев нутқ сўзламоқда.

▪️Жонли эфир

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгаши йиғилишида нутқ сўзлади.

Telegram | Instagram | Facebook
18-19 май кунлари Хитойнинг Сиан шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг “Марказий Осиё — Хитой” саммити бўлиб ўтади. Унда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Бу олти давлат раҳбарларининг 31 йил аввал улар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан буён илк юзма-юз учрашувидир.

Саммит давомида давлат раҳбарлари “Хитой-Марказий Осиё” механизмини яратиш, турли соҳалардаги ҳамкорликни муҳокама қилишлари ва муҳим ҳужжатларни имзолашлари кутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
Товарларни бўлиб тўлаш: UZUM'да маиший техникадан кийимгача

Электроника ва маиший техника, кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарлар, таъмирлаш ва автомашиналар, уй ва боғ учун товарлар — UZUM ассортименти жуда катта.

❗️Сиз ўзингизга керак бўлган ҳамма нарсани дастлабки тўловсиз ва ортиқча тўловларсиз бўлиб-бўлиб тўлаш эвазига олишингиз мумкин: 12 ойгача 15 000 000 сўмгача ёки 3 ойга 300 000 сўмгача.

PWYCY7VRпромо-кодидан фойдаланиб, харидингиз 150 000 сўмдан ошса 35 000 сўм қўшимча чегирма берилади.

Бунинг учун ҳавола орқали ўтинг:
https://uzuuuum.prfl.me/segmentuz/5b9ac413dac6

Segment.uz обуначилари учун махсус промо-кодPWYCY7VR