Segment.uz
69.7K subscribers
5.35K photos
1.28K videos
68 files
5.89K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Экопартия Абдушукур Хамзаевни президентликка номзод сифатида кўрсатади

Бугун, 11 май куни Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда Ўзбекистон Экологик партиясининг бўлажак съездида Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод этиб партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Хамзаев Абдушукур Худойкуловични кўрсатиш бўйича қарор қабул қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍63😢14😱10🔥64
Хориждаги нуфузли ОТМда ўқиётган, етакчи компанияларда ишлаётган Ўзбекистон ёшлари (ёш ватандошлар)га вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратиш мақсадида:

ёш ватандошлар фаолияти давомида хизмат турар жойлари билан таъминланади;

давлат органлари ва ташкилотларида камида 2 йил ишлаган ёш ватандошларга уй-жой учун ипотека кредитининг дастлабки бадали ва фоизларнинг бир қисмини қоплашга субсидия берилиши белгиланган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍3714😱83❤‍🔥3😢3
ХДП Улуғбек Иноятовни президентликка номзод сифатида кўрсатади

Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда Халқ демократик партиясидан Улуғбек Иноятов президентликка номзод сифатида партиянинг Қурултойида кўриб чиқиш учун маъқулланди.

Telegram | Instagram | Facebook
😢62😱36👍31🤩63🔥21
❗️Ўзгидромет тезкор хабар тарқатди

Жорий йилнинг 14-17 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Волгабўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

Юқори тоғли (2000 метрдан юқори) ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
😱24👍18
Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди.

Ўзбекистон-Тожикистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди, амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Товар айирбошлашни ошириш, энергетика, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, транспорт, қазиб чиқариш, тўқимачилик, фармацевтика ва бошқа тармоқларда истиқболли лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍22😱1
❗️Педагог ходимларнинг ойлик маошлари оширилди

2023 йил 1 майдан
мактабгача ва мактаб таълими, маданият ва спорт муассасалари педагог ва раҳбар ходимларининг базавий тариф ставкалари ҳамда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор кучга кирди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍31😢165👏5😱4😍4
“Адолат” СД партиясидан Роба Маҳмудова президентликка номзод сифатида партиянинг Қурултойида кўриб чиқиш учун маъқулланди.

Telegram | Instagram | Facebook
😢38👍24😱14🔥5👏5🤩43❤‍🔥21
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманига ташриф буюриб, Самарқанд дарвоза маҳалласида барпо этилган касбга йўналтириш маркази билан танишди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍22👏1🕊1
Президент Шайхонтоҳур туманидаги нодавлат таълим муассасасини бориб кўрди.

Минг ўринли бу мактаб инглиз тили, шарқ тиллари ва аниқ фанларни ўргатишга ихтисослашган. Муассасада ўқув ва компьютер хоналари, STEM лабораторияси, кутубхона, ошхона, спорт зали, бассейн мавжуд.

Махсус жиҳозланган хоналарда ўқувчилар тикувчилик, дурадгорлик, компьютер сирларини ўрганмоқда.

Шавкат Мирзиёев ушбу мактаб тажрибаси асосида кичик ҳудудда кўп ўқувчи ўринларини яратиш, нодавлат мактабларда таълим сифатини назорат қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Ўқувчилар билан мулоқотда билим энг яхши инвестиция экани, давлат ёшларнинг зўр мутахассис бўлиб, келажакда йўлини топиши учун барча шароитларни яратиши қайд этилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍24😱1
Кореяда ўтаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида Руслан Нурудинов чемпионликни қўлга киритди. Атлетимиз иккикураш натижасига кўра 405 кг билан энг яқин таъқибчисини 6 кгга ортда қолдирди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍44🔥3👏31
Ёшлар парламентининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Давлат бошқаруви академиясида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентининг биринчи йиғилиши ўтказилди.

Йиғилиш давомида Президент маслаҳатчиси Қ.Қуранбоевнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида ёшларга оид муаммолар, хусусан Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар масалаларига доир ўтказилган йиғилишда берилган вазифалар ҳамда қабул қилинган фармон ва қарорларнинг ижроси таҳлил қилинди.

Шунингдек, ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими бўйича фикр алмашилиб, Ёшлар парламенти аъзоларининг таклифлари тингланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍48😱5❤‍🔥3👏3🤩32😍2💯2😢1