Segment.uz
69.7K subscribers
5.35K photos
1.28K videos
69 files
5.89K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур туманидаги Жангоҳ маҳалласида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди ва аҳоли билан суҳбатлашди, Абдулла Қодирий кўчасидаги янгиланган хиёбонни кўздан кечирди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍32👏3🕊3
«ЎзЛиДеП» Шавкат Мирзиёевни президентликка номзод сифатида кўрсатади

O‘zLiDeP Сиёсий кенгаши аъзолари Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатиш масаласини навбатдаги партия Съезди муҳокамасига киритилишини бир овоздан қўллаб-қувватладилар.

Telegram | Instagram | Facebook
👍169😱35😢1476🥰5👏4🎉3🤩3😍3
«Миллий тикланиш» партияси ЎзЛиДеП билан биргаликда Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилди

Бу ҳақда партия марказий кенгашининг навбатдан ташқари пленумида маълум қилинди.

Пленум қатнашчилари миллий юксалишни амалда таъминлаётган, миллат ва Ватанга садоқати, халқпарварлигини исбот қилган Шавкат Мирзиёев номзодини Ўзбекистон Либерал-демократик партияси билан биргаликда қўллаб-қувватлаш лозим, деган хулосага келган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍58😢34🤩7💯4🔥3🎉2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев бокс бўйича жаҳон чемпионати ўтаётган "Humo Arena" спорт мажмуасига ташриф буюрди. Президент Ўзбекистон боксчилари иштирокидаги финал баҳсларини кузатади.

Мусобақани UzReport телеканали орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
👍30👏321
🥇 Пойтахтимиз мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг), Ҳасанбой Дўстматов (-51 кг) ва Баҳодир Жалолов (+92 кг) чемпионликни қўлга киритди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍86👏93❤‍🔥3🔥21
Шавкат Мирзиёев “Humo Arena” спорт саройига ташриф буюриб, бокс бўйича жаҳон чемпионатининг финал беллашувларини томоша қилди ва ғолибларни тақдирлаш маросимида иштирок этди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍54👏6😍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов Тошкентда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг 92 килограммдан зиёд вазн тоифаси финалида ғалаба қозонди. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев унга олтин медаль ва чемпионлик камарини тантанали равишда топширди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍71🔥6❤‍🔥422
Бугун - якшанба. Дам олиш кунида ишга чиқдингизми?

❗️Сўровнома давлат хизматчилари учун
Anonymous Poll
29%
Ҳа, ишга чақиришди
46%
Йўқ, дам олдим
13%
Якшанба куни ишга чақиришмайди
12%
Шанба ва якшанба анчадан буён оила даврасида ўтяпти
😢123👍34👏2410😱10💯9🤩3😍1
❗️Хорижда ишлаётган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам берилади

Қонунчиликка кўра, ҳар йили ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан:

боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари (660 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 650 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга яшовчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍745❤‍🔥43🤩3😱2💯2🔥1👏1
1 майдан қонунчиликда нималар ўзгарди?

Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори 7 фоизга оширилади;

Маъмурий жарималарни 15 кун ичида тўлаганлик учун чегирма миқдори оширилади;

Айрим тоифадаги фуқароларга бепул юриш ҳуқуқини берувчи имтиёзли транспорт карталари берилади;

Айрим турдаги товарлар хариди учун қўшилган қиймат солиғи қайтариб берилади;

“Метан-заправка”ларга онлайн камера ўрнатиш мажбурий бўлади;

Янги “дом”ларнинг томига қуёш панеллари ўрнатиш мажбурий бўлади;

Айримларга шифохонада бепул овқат берилади;

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг яқинлари ижтимоий қўллаб-қувватланади;

Раҳбар кадрлар учун инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича ўқув курслари жорий қилинади;

Банк ҳисобварағини масофадан туриб очишга рухсат этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍41
Ўзбекистонда ишлаб чиқариш корхоналари ходимларига мақом қўйиб бериш таклиф қилинмоқда

Маданият ва туризм вазирлиги “Ишлаб чиқариш корхоналари ходимларининг иш вақти ва дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш ҳамда маданий савиясини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Ҳужжат лойиҳаси билан республикада мавжуд барча ишлаб чиқариш корхоналарига иш куни бошланиши ва тугаши пайтида миллий куй ва қўшиқлар, шу жумладан, мақомнинг эшитилиб туриши амалиётини йўлга қўйиш тавсия этилмоқда.

Шунингдек, ушбу қарор лойиҳасига 211 та куй ва қўшиқ рўйхати ҳам илова қилинган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍44😢195😱5🤩31
❗️Талабa бўлиш истагидаги хотин-қизлар шошилинг: Оила ва хотин-қизлар қўмитасидан тавсиянома олиш учун аризалар қабули бошланди

Ҳукумат қарорига мувофиқ мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

Ушбу имтиёздан фойдаланмоқчи бўлган хотин-қизлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномасига эга бўлишлари лозим.

Тавсиянома олиш учун талабгорлар қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:

ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка
эга бўлиши;

тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;

ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича камида беш йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.
 
▪️Талабгорлар жорий йилнинг 1 июнига қадар (шу куни ҳам) ариза билан доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) Ишчи гуруҳларига мурожаат этадилар ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

фуқаролик паспорти ёки ID карта нусхаси;
меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси)дан кўчирма;
ўрта-махсус ёки профессионал таълим бўйича диплом.
 
▪️ Талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда 1-7 июнь кунлари кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.

❗️2022/2023 ўқув йилида тавсиянома олган, бироқ олий таълим муассасаларида талабаликка тавсия этилмаган хотин-қизларнинг тавсияномалари 2023-2024 йиллар учун ҳам амал қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍173😱119👏5😢5❤‍🔥4🔥43🕊3💯2