Segment.uz
69.4K subscribers
5.34K photos
1.28K videos
68 files
5.87K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев маъмурий ислоҳотлар ҳақида:

Бизга инсон ва бизнеснинг оғирини енгил қиладиган, уларга сифатли хизмат кўрсатадиган ихчам ва самарали бошқарув тизими керак. Маъмурий ислоҳотларни айнан шу мақсадда бошладик. Биринчи босқичда Ҳукумат ва вазирликлар ихчам қилиниб, уларнинг иш услуби ўзгартирилди.

Навбатдаги вазифамиз вилоят ва туман даражасида ҳам бошқарув сифатини оширишдан иборат.

Telegram | Instagram | Facebook
👍305😢3
Ўзбекистонда иккинчи жаҳон уруши фахрийлари 174 нафарни ташкил қилади — Мудофаа вазирлиги

Эслатиб ўтамиз, Президент фармонига кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 18 000 000 (ўн саккиз миллион) сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍120😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бундан буён қонунлардаги ноаниқликлар инсон фойдасига ҳал бўлади — Президент

Конституцияда инсон ҳуқуқлари кафолатларига оид нормалар ҳам 3 баробар кўпайтирилди. Қонун муқаддаслиги мансабдорлар учун ҳаёт қоидасига айланиши лозимлиги таъкидланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍18
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев муддатидан илгари Президент сайлови ўтказилишини эълон қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍38😢23🤩5🕊5😱3❤‍🔥11👏1
Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови 2023 йил 9 июль кунига тайинланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍27😢142👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

Ўзбекистон – дунёвий давлат ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.

— Жамиятимизда ҳар қандай радикаллашувга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга ҳеч қачон йўл қўймаймиз.

Telegram | Instagram | Facebook
👍35😢8💯4
Марказий сайлов комиссияси:

Марказий сайлов комиссияси муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича тайёргарлик ишларини бошлади.

Шу муносабат билан 2023 йил 10 май куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтади.

Мажлисда муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланишини эълон қилиш масаласи кўриб чиқилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍21😱111
Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍21👏2
“Янги Ўзбекистон Конституцияси” ягона миллий портали ва унинг мобил иловаси ишга туширилади.

▪️Бунда, портал ва унинг мобил иловасида фуқаро ва тадбиркорлар учун қонунчиликни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш, уни амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни тақдим этиш имконияти бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍26
Президент Москвага жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москва шаҳрига жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, давлатимиз раҳбари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 78 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍40😢14🕊31
Маъмурий судларда давлат божи айбдор тарафдан ундириладиПрезидент фармони

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 55-моддасида белгиланган ҳар бир шахснинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатларини янада кучайтириш мақсадида:

▪️ 2024 йил 1 январдан бошлаб, маъмурий судларга шикоят қилишда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларидан давлат божини ундирмаслик, бунда давлат божини ишни кўриб чиқиш натижаси бўйича айбдор тарафдан ундириш тартиби жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍27
Янги сайлов тизими жорий этилади Президент фармони

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари корпусини шакллантиришнинг мажоритар-пропорционал шаклига асосланган сайлов тизими жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍16
❗️Солиқ тўловчилар томонидан фарзандларининг Ўзбекистон таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиПрезидент фармони

2023 йил 1 августдан бошлаб солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларида таълим олишлари учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади.

❗️Ушбу тартиб таълимнинг барча босқичлари — мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимига жорий этилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍2921
❗️Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашда шахс ҳибсхонага жойлаштиришдан олдин мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади Президент фармони

2023 йил 1 августга қадар ушбу тартибни жорий этиш бўйича Бош прокуратура, ИИВ, Олий суд, Давлат хавфсизлик хизмати томонидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍21😢2
2023 йил 1 сентябрдан бошлаб:

олий таълим ташкилотлари юриспруденция йўналишида таҳсил олаётган битирувчи курс талабаларига адвокатлик тузилмаларида меҳнат қонунчилигига мувофиқ, ўқишдан бўш вақтда адвокат ёрдамчиси сифатида иш фаолиятини олиб боришга рухсат этилади — Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
👍313😢3
Ушланган ва тергов остида бўлган шахснинг конституциявий процессуал ҳуқуқларини батафсил тушунтириб берувчи кўргазмали материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу жумладан, тергов идоралари биноларида фуқароларга кўринадиган тарзда жойлаштириладиПрезидент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
👍17😢21
Давлат хизматчилари янги таҳрирдаги Конституция бўйича ўқитилади

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) Адлия вазирлиги, Судьялар олий кенгаши ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда:

▪️ бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи 2023–2024 йилларда янги таҳрирдаги Конституция бўйича давлат фуқаролик хизматчилари ва суд-ҳуқуқ тизими ходимларини ўқитиш режасини тасдиқлайди:

алоҳида график асосида барча бўғиндаги давлат фуқаролик хизматчилари ва суд-ҳуқуқ тизими ходимларига янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятини ўқитишни ташкил этиш;

давлат фуқаролик хизматчилари ва суд-ҳуқуқ тизими ходимларининг конституциявий маданияти, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва баҳолаш тизимини янги таҳрирдаги Конституцияга мослаштириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқиш.

Президент фармони

Telegram | Instagram | Facebook
👍194👏2😢2
❗️Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш бўйича Қонун ўз кучини йўқотади

Эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлашга бўлган конституциявий ҳуқуқларни таъминлашга тўсқинлик қилиб келаётган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш бўйича Қонун ўз кучини йўқотган деб топилади (Конституциянинг 32-моддаси).

▪️ Президент фармонига берилган шарҳдан

Telegram | Instagram | Facebook
👍38👏3😍21😱1