Segment.uz
69.5K subscribers
5.34K photos
1.28K videos
68 files
5.88K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Миллий антидопинг агентлиги қайта ташкил этилди

Агентлик Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридан чиқарилиб, республика ижро этувчи ҳокимият органи мақомига эга бўлди.

Агентлик раҳбарига икки ҳафта муддатда:

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) билан биргаликда Миллий антидопинг агентлигини малакали, чуқур назарий билимлар ва амалий кўникмаларга эга бўлган, ўз вазифаларини самарали ва масъулият билан бажарадиган кадрлар билан тўлдирилишини таъминлаш вазифаси топширилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍2221
Президент қарори билан 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ҳамда Жаҳон шахмат федерациясининг (FIDE) навбатдаги конгресси 2026 йил Самарқанд шаҳрида ўтказилиши белгиланди.

Маълумот учун, Халқаро шахмат федерациясининг 2022 йилдаги конгрессида 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини 2026 йилда Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинганди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍23🎉1
❗️Ўзбекистон Республикаси Конституцияси: тадбиркорларга берилган энг муҳим 9 та кафолат

1️⃣ Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли.

2️⃣ Товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади.

3️⃣ Давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди.

4️⃣ Банк операциялари ва ҳисобварақларнинг сир тутилиши кафолатланади.

5️⃣ Барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.

6️⃣ Давлат ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратади.

7️⃣ Монопол фаолият қонун билан тартибга солинади.

8️⃣ Ер хусусий мулк бўлиши мумкин.

9️⃣ Интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍28😢611👏1
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Москва шаҳрига амалий ташрифи доирасида Кремлда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашув бўлиб ўтди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍65😢9🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ёғингарчилик мавсумида юздан ортиқ ёмғир сувлари тўпланадиган манзиллар кузатилди. Мутахассислар томонидан ушбу барча манзилларда ўрганиш ўтказилиб, муаммолар нималар билан боғлиқлиги аниқланган. Шунга кўра, чора-тадбирлар режаси белгиланиб, иш олиб борилмоқда.

Бугунгача 9 та объектда сув йўллари очилиб, қувур кўприклар ўрнатилди. Шаҳар миқёсида иш жараёни давом этмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍323🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тинчлик учун ташаккур... Озодлик учун ташаккур... Ҳаёт учун ташаккур! Келажагимизни ҳимоя қилганларга чуқур таъзим ва абадий хотира. Сизнинг жасоратингиз бебаҳо ва ўлмас, сиз авлодлар қалбида абадийсиз.

9 май — Хотира ва қадрлаш куни

Telegram | Instagram | Facebook
👍42👏5❤‍🔥1🕊1
❗️ Бугундан Ўзбекистон президентлиги учун сайлов кампанияси бошланди

Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида бугундан сайлов кампаниясини бошлаш ҳақида эълон қилинди.

Сайлов округларини тузиш 15 майгача, сайлов участкаларини тузиш 25 майгача белгиланмоқда. Бундан ташқари, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати тузилади.

Сиёсий партиялар ўз ваколатли вакилларини рўйхатдан ўтказиш учун сайлов кампанияси эълон қилинганидан кейин 3 кун муддат ичида Марказий сайлов комиссиясига мурожаат қилиши керак бўлади. Сайловда иштирок этиш учун партиялар 15 майгача ҳужжатларни тақдим этишлари зарур. 17 май – 1 июнь оралиғида президентликка номзодлар кўрсатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍66👏4027😢3🤩3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат фуқаролик хизматчилари саломатлигини асраш юзасидан тавсиялар акс этган видеоролик тақдим этди.

Видеороликда давлат хизматчилари томонидан иш вақтида ҳамда овқатланишда эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар ҳақида сўз боради.

Telegram | Instagram | Facebook
👍25😢7🎉21
Uzcard ва Humo’нинг интеграция ишлари якунланди

Uzcard ва Humo тўлов тизимлари банкоматларини интеграция қилиш бўйича техник ишларни якунлади. Ҳозирги вақтда пилот режимида иккита банкомат ишлаб турибди: Uzcard’га уланган ва Humo банк карталарини қабул қилувчи “Kapitalbank” АТБ банкомати, шунингдек, Humo’га уланган ва Uzcard карталари қабул қилинишини таъминлайдиган “Халқ банки” АТБ банкомати.

Тўлов тизимларининг иккала оператори томонидан тест синовлари муваффақиятли якунланиб, шунингдек, транзакцияларни амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган хатолар аниқлангандан сўнг, тижорат банкларининг барча банкоматларини улаш режалаштирилади.

2023 йил 1 июндан бошлаб тижорат банклари билан келишилган жадвалга мувофиқ барча банкоматларни босқичма-босқич улаш бошланиши кутилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍42👏5😱4😢321
Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари аҳолиси диққатига!

Эртага, 12 май куни соат 10:00 да Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри Алишер Навоий номидаги истироҳат боғида Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари аҳолиси учун Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули ташкил қилинади.

Очиқ-жонли мулоқотларда Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси масъуллари, Олий суд раиси, Бош прокурор, Ички ишлар вазири ҳамда Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари масъул раҳбарлари мурожаатчилар билан юзма-юз мулоқот олиб боради.

Telegram | Instagram | Facebook
👍72👏6😢5😱4💯4🎉3🤩2🕊2😍21
Президент 9 та туман-шаҳар ҳокимига ҳайфсан берди

Президент раислигида ўтаётган йиғилишда тадбиркорлар, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий объектларда кичик қуёш панеллари ўрнатиш бўйича белгиланган вазифаларни бажаришда жойлардаги мутасаддилар томонидан оқсоқликка йўл қўйилаётганини танқид қилинди.

Сайхунобод, Когон, Жондор, Мирзаобод, Шароф Рашидов, Пахтакор, Янгиариқ туманлари, Янгиер, Урганч шаҳарлари ҳокимлари масаланинг ичига кирмаган. Ушбу туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан берилиши, икки ойда ўзгариш қилмаса, ишдан кетиши белгиланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍623👏3🥰1😢1🤩1🕊1
Экопартия Абдушукур Хамзаевни президентликка номзод сифатида кўрсатади

Бугун, 11 май куни Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда Ўзбекистон Экологик партиясининг бўлажак съездида Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод этиб партия Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Хамзаев Абдушукур Худойкуловични кўрсатиш бўйича қарор қабул қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍63😢14😱10🔥64
Хориждаги нуфузли ОТМда ўқиётган, етакчи компанияларда ишлаётган Ўзбекистон ёшлари (ёш ватандошлар)га вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратиш мақсадида:

ёш ватандошлар фаолияти давомида хизмат турар жойлари билан таъминланади;

давлат органлари ва ташкилотларида камида 2 йил ишлаган ёш ватандошларга уй-жой учун ипотека кредитининг дастлабки бадали ва фоизларнинг бир қисмини қоплашга субсидия берилиши белгиланган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍3714😱83❤‍🔥3😢3
ХДП Улуғбек Иноятовни президентликка номзод сифатида кўрсатади

Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг навбатдан ташқари пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда Халқ демократик партиясидан Улуғбек Иноятов президентликка номзод сифатида партиянинг Қурултойида кўриб чиқиш учун маъқулланди.

Telegram | Instagram | Facebook
😢62😱36👍31🤩63🔥21
❗️Ўзгидромет тезкор хабар тарқатди

Жорий йилнинг 14-17 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизининг жанубий ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Волгабўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

Юқори тоғли (2000 метрдан юқори) ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook
😱24👍18
Шавкат Мирзиёев Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди.

Ўзбекистон-Тожикистон яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди, амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Товар айирбошлашни ошириш, энергетика, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, транспорт, қазиб чиқариш, тўқимачилик, фармацевтика ва бошқа тармоқларда истиқболли лойиҳаларни илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍22😱1
❗️Педагог ходимларнинг ойлик маошлари оширилди

2023 йил 1 майдан
мактабгача ва мактаб таълими, маданият ва спорт муассасалари педагог ва раҳбар ходимларининг базавий тариф ставкалари ҳамда туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ходимларининг лавозим маошлари миқдорларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор кучга кирди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍31😢165👏5😱4😍4