Segment.uz
69.3K subscribers
5.34K photos
1.27K videos
68 files
5.86K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Қирғизистон парламенти Ўзбекистонга ID-карта билан ўтишга рухсат берувчи қонунни маъқуллади.

Ҳужжат билан Ўзбекистоннинг барча фуқаролари Қирғизистонга, худди шундай Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонга ID-карта орқали киришлари мумкин бўлади (илгари фақат хорижга чиқиш паспорти билан мумкин эди).

Ушбу тартиб айниқса Ўзбекистоннинг эксклав ҳудудлари бўлган Сўх, Шоҳимардон, Чўнғара каби ҳудудларидаги юртдошларимиз учун катта енгиллик бўлади, уларнинг чегарадан ўтишларидаги ортиқча бюрократияга чек қўяди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўзгаришларни кўзда тутувчи келишув 2023 йилнинг 27 январида Ш.Мирзиёевнинг Қирғизистонга ташрифи давомида имзоланган эди. Ўзбекистон томони келишувни 26 апрель куни ратификация қилган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍252😱1
Тимур Расулович Мухамеджанов «Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Тимур Мухамеджанов «Ўзкимёимпекс» МЧЖ директори лавозимида фаолият юритаётган эди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍351🥰1👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк раиси 165 млн сўмдан ортиқ ўтказмалар шубҳа остига олинишига изоҳ берди

Янги тартибга кўра, банк картасидаги айланма суммаси бир ой ичида 165 млн сўмдан ошса, банклар бу операцияларнинг шубҳали бўлиши мумкинлигини кўзда тутади.

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродовнинг айтишича, бу фақат жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши чора бўлиб, пул ювишга қарши курашиш бўйича халқаро экспертлар тавсияси асосида жорий этилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍31😱6😢63👏3🤩2
❗️Конституция мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга ва тўғридан-тўғри амал қилади.

▪️ Шунга кўра, Конституциявий Қонун кучга киргунига қадар Ўзбекистонда амалда бўлган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазкур Қонун таҳриридаги Конституцияга зид бўлмаган қисмида қўлланилади.

▪️ Конституция олий юридик кучга эга деганда қонунчилик ҳужжатларининг тизимида (иерархиясида) энг юқори ўринда туриши ҳамда унинг бошқа ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан устунлиги тушунилади.

▪️ Конституциянинг тўғридан-тўғри амал қилиши деганда давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари, шу жумладан, судлар томонидан Конституция нормаларини ҳуқуқни қўллаш амалиётида бевосита қўллаган ҳолда қарорлар қабул қилиш, фуқароларнинг Конституция нормаларидан тўғридан-тўғри фойдаланиши ва риоя этиши кўзда тутилади.

▪️ Шунингдек, Конституция нормалари тегишли қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишидан ёки мавжудлигидан қатъи назар, тўғридан-тўғри амал қилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍21😢31😱1😍1
Магистратурага ҳужжат топширишда талаб этиладиган хорижий тиллар бўйича сертификатлар рўйхати эълон қилинди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Буйруқ билан магистратура ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига ҳужжат топширишда талаб этиладиган хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланмоқда.

▪️ Бунда, филология йўналишлари бўйича камида C1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат, нофилологик йўналишлари бўйича эса В2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат талаб этилиши белгиланган.

▪️Рўйхат

Telegram | Instagram | Facebook
👍232🔥2
J-PAL Europe Ўзбекистонни ойнинг энг яхши мамлакати деб эълон қилди

Май ойида камбағалликка қарши кураш бўйича глобал тадқиқот марказининг Европа бюроси (J-PAL) ўз эътиборини Ўзбекистонга қаратди. Бунда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари билан ҳамкорликда камбағалликка қарши курашиш бўйича илк давлат дастурларининг самарадорлиги ҳамда уларнинг аҳолининг реал даромадлари ўсишини таъминлашга ва камбағалликни қисқартиришга потенциал таъсири баҳоланади.

Мутахассислар томонидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” ва “Маҳаллабай” тизими каби дастурлар самарадорлигини баҳолашнинг илғор воситаларини ва “Ишга марҳамат” мономарказлари, жумладан, меҳнат миграцияси дастурлари самарадорлиги ишлаб чиқиш ва жорий этиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

▪️Таъкидлаш лозим, Ўзбекистонда камбағалликка қарши фаол кураш бошланди ва уни бартараф этиш бўйича комплекс ёндашувлар ишлаб чиқилмоқда. Сўнгги икки йилдаги ислоҳотлар кун тартиби пандемия келтириб чиқарадиган салбий таъсирларга жавоб бериш учун тузатилди.

❗️Маълумот учун: J-PAL – камбағалликка қарши кураш бўйича глобал тадқиқот маркази. 2003 йилда MIT асосида яратилган. Унинг Европа, Африка, Жанубий ва Шимолий Америка, Яқин Шарқ, Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёдаги етакчи университетларида 7 та ҳудудий ваколатхоналари мавжуд.

J-PAL нинг асосий таркиби 400 дан ортиқ мутахассисларни ўз ичига олади. Бутун дунё бўйлаб 300 га яқин профессор-ўқитувчилари билан яқин ҳамкорликда ишлайди. Лабораториянинг бутун фаолияти давомида 91 та мамлакатда 1094 та тадқиқот ўтказилди.

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook
👍28😢43😱1🤩1
❗️Хорижда ишлаётган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига моддий ёрдам берилади

Қонунчиликка кўра, ҳар йили ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсияномасига асосан:

боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари (660 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган, ногиронлиги бўлган оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари (1 млн 650 минг сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;

меҳнат миграциясига чиқиб кетган фуқароларнинг Ўзбекистонда улар билан бирга яшовчи пенсия ёшига етган ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган оила аъзоларига касаба уюшмалари тизимидаги санаторий ва профилактик даволаниш муассасаларига бир марталик бепул йўлланма берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍37😢32❤‍🔥1
Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Тожикистон етакчиси Ўзбекистон президентини Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ референдуми муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади.

Минтақавий ҳамкорлик, шу жумладан Марказий Осиё давлат раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашувига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍31
Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро футбол федерацияси раҳбари Жанни Инфантино билан учрашувида мамлакатимизда футболни оммалаштириш ва йирик тадбирларни биргаликда ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍65❤‍🔥5👏4😢3💯31
❗️ОТМ ларнинг бакалавриатга кириш учун тестлар сони ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди

Республика олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Барча учун мажбурий 3 та фан:

Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ в.б. тиллар) 10 та;
Математика 10 та;
Ўзбекистон тарихи 10 та.

30 та савол учун 1.1 баллдан жами 33 балл.

☑️ Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан:

1️⃣-фан 30 та савол (ҳар бири 3.1 баллдан 93 балл);
2️⃣-фан 30 та савол (ҳар бири 2.1 баллдан 63 балл).

60 та савол жами 156 балл.

2023/2024 ўқув йилида абитуриентларга 5 та фандан жами 90 та тест берилади. Бунда максимал балл 189 баллни ташкил этади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍69😱42🔥1
❗️Президент мактаблари имтиҳонларининг 2-босқичидан ўтолмаган ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилинади

Президент мактаблари имтиҳонларининг 2-босқичидан ўтолмаган ўқувчилар ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилинади. Бу ҳақда Ихтисослаштирилган таълим муссасалари агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига 2023/2024 ўқув йили учун ўқувчиларни қабул қилиш қуйидагича бўлади:

аниқ фанлар йўналишига қабул 5 – 11-синфларга;
табиий фанлар йўналишига 7 –11-синфларга;
кейинги ўқув йилларида 5 ва 7-синфларга амалга оширилади.

▪️ Ҳар бир синфга 24 нафардан ўқувчилар қабул қилинади.

Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларининг кириш имтиҳонларидан ўтган ўқувчилар тўлиқ бепул таълим олишади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍39😢2
“Менинг йўлим” лойиҳасига овоз бериш жараёни якунланди

7 май куни соат 18:00да “Очиқ буджет” ахборот порталида эълон қилинган “Менинг йўлим” лойиҳасининг жорий йилги мавсумига овоз бериш жараёни якунланди.

27 апрелдан 7 май кунига қадар давом этган овоз бериш жараёни натижаларига кўра, 517 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

Овоз бериш жараёнида республикамиз бўйича 8 млн. 93 минг 918 нафар юртдошларимиз фаол иштирок этди.

Ғолиб бўлган лойиҳаларни молиялаштириш учун республика бўйича 412.40 млрд. сўм маблағ йўналтирилади.

▪️Ғолиб бўлган лойиҳалар

Telegram | Instagram | Facebook
👍242
Бош прокуратура бошқарма катта прокурори Э.А. ҳамда Учтепа тумани прокуратураси терговчиси А.Д.ларнинг жиноий қилмишлари фош этилиб, уларга нисбатан жорий йил 6 май куни Жиноят кодексининг 168 (Фирибгарлик) ва 28, 211 (Пора бериш) моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура

Telegram | Instagram | Facebook
👍42😱94😢3🕊31
Президент иштирокида муҳим учрашув бўлиб ўтади

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан референдум якунларига бағишланган учрашув бошланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍12😢3🤩3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида парламент аъзолари, сиёсий партиялар ва жамоатчилик вакиллари билан референдум якунларига бағишланган учрашув бошланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍11👏6🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: "Янгиланган Конституциямизнинг чинакам муаллифи халқимиз бўлди, деб айтишга барча асосларимиз бор".

Telegram | Instagram | Facebook
👍20😢9😱6👏5
Сайлов тизимидаги муҳим ўзгаришлар

Бугун, 8 майдан "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги конституциявий қонун кучга кирди.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаган тақдирда, сайлов Сайлов кодексига тўлиқ мувофиқ ҳолда икки ой ичида ўтказилади. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.

Қонунчилик палатаси ва Сенат Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тарқатиб юборилган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлови ушбу Сайлов кодексига тўлиқ мувофиқ ҳолда уч ой ичида ўтказилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍21😱4😢31
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

— Ота-боболаримизнинг асрий армони бўлган, тенгсиз ва буюк неъмат – мустақиллигимизни асраб-авайлаш, уни янада мустаҳкамлаш ва келгуси авлодларга мерос қилиб қолдириш барчамиз учун ҳаёт-мамот масаласи эканини унутмаслигимиз зарур.

Telegram | Instagram | Facebook
👍23😱2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

Янгиланган Конституциямизда давлатнинг ижтимоий мажбуриятлари 3 баробар кўпайтирилмоқда.

Бу рақамни айтиш осон, лекин уни амалда таъминлаш жуда катта меҳнат талаб қилади. Бунга давлат бюджетидан ҳар йили қўшимча 30-40 триллион сўм ажратиш керак бўлади".

Бунинг ҳисобидан ҳар йили юзлаб янги боғчалар, мактаб ва шифохоналар қуриш лозимлиги таъкидланди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍24😢7❤‍🔥11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: "Менинг энг катта ниятим – одамларни қийнаётган муаммоларни маҳалланинг ўзи ечадиган халқчил тизим яратиш".

Telegram | Instagram | Facebook
👍19🕊6😱52😢2