Segment.uz
68.8K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.84K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
❗️Банкларга ипотека кредитларини расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга ҳам ажратишга рухсат этилди

Шунингдек, қурилиши битмаган уйни сотиб олиш учун ҳам кредит ажратиш мумкин.

Президент томонидан “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон имзоланди.

Унга кўра:

банкларга ипотека кредитларини расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга ҳам ажратишга рухсат этилди. Бунда, ушбу фуқароларнинг тўлов қобилияти уларнинг банк картасидаги айланмаси, ижара, коммунал ва бошқа харажатларини ҳисобга олиш орқали аниқланади;

банкларга дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, кредитлар бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилди. Бунда, дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқаро арзонроқ кредит олиш имконига эга;

қурилиш ташкилотларига кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун 18 ойгача муддатга 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади.

пудрат ташкилотларига қурилаётган уй-жойларни қаватма-қават гаровга қўйиш ва ҳар битта қават учун кредит олиш ҳуқуқи берилди (ҳозирги кунга қадар уй томи ёпилганидан кейин уни гаровга қўйиш ва кредит олиш мумкин эди);

банклар ўз ҳисобидан берадиган кредитларини давлат томонидан қайта молиялаштириш амалиётини давом эттирилади. Бунда:

▪️ қуриб битказилмаган уйни сотиб олиш учун фуқаро банкдан 24-26 фоиздан кредит олади ва уй битгунига қадар (1-2 йил давомида) тўловларни ушбу фоиздан амалга оширади. Уй битганидан кейин ушбу кредит давлат томонидан қайта молиялаштирилиб, 18 фоизлик кредитга айланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍68😱83👏1😢1🕊1
Президент ўтказган йиғилишда сув хўжалиги ва фармацевтика саноатидаги лойиҳалар кўриб чиқилди.

Аввал сув хўжалигидаги 4 та катта масала таҳлил қилинди. Булар – сув йўқотилиши, насос станцияларининг энергия истеъмоли кўплиги, сув захиралари камлиги ҳамда сув тежовчи технологиялар билан боғлиқ.

Хусусан, каналларнинг фойдали иш коэффициенти пастлиги ва ички тармоқларда сув кўп йўқотилиши оқибатида қишлоқ хўжалигида йилига $4,8 млрд кам даромад олинаяпти. Шу боис Жиззах вилояти Пахтакор туманида, тажриба тариқасида, ёпиқ қувурли суғориш тизимини жорий қилиш мўлжалланмоқда.

Шунингдек, фармацевтика соҳасида қўшимча лойиҳалар ишлаб чиқиш ҳамда корхоналарни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ш.Мирзиёев тадбиркорларга кредит юкини енгиллаштириш зарурлигини таъкидлади. Шунинг учун Асака банк лойиҳаларнинг 25 фоизгача қисмига ўз улуши билан кириб, инвестор сифатида иштирок этиши белгиланди.

Кам қувватда ишлаётган корхоналарни қўллаб-қувватлаш ҳисобига, 400 турдаги янги маҳсулотларни ўзлаштириш ва $670 миллионлик импорт ўрнини қоплаш мумкинлиги айтилди. Бунинг учун корхоналарга 18 ойгача муддатда $1 миллионгача “револьвер” кредит, экспортчиларга тушум суғуртасини гаровга олган ҳолда $2 миллионгача кредит берилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍31😢1🕊1
Феруз Абилов Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунгача у Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Шунқор Худайбердиев Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунгача у Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍35👏2😱1
Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш киритиш бўйича Қонун Президент томонидан имзоланди. Кодекснинг 332-1-моддасига киритилган ўзгартишга кўра:

Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Қонун 2023 йил 1 майдан кучга киради.

Telegram | Instagram | Facebook
👍32❤‍🔥42🕊1
Мураткабилов Вахобжон Абдуганиевич Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сифатида фаолият юритган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍264👏4❤‍🔥1🕊1
❗️Ҳоким ёрдамчилари Хитойда амалиёт ўтайди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда «Чонгқинг» халқаро ҳамкорлик тренинг маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Унга кўра, юртимиз маҳаллаларидаги 9 минг 400 нафар ҳоким ёрдамчилари «Хитой тажрибаси асосида камбағалликни қисқартириш» мавзусида икки ҳафта мобайнида хитойлик мутахассислардан онлайн таълим олади.

Мазкур лойиҳанинг 2-босқичида 200 нафар ҳоким ёрдамчилари шу йилнинг куз ойларида Хитойда икки ҳафталик амалиёт ўтайди.

Мазкур амалиётни ўташ билан боғлиқ харажатлар «Чонгқинг» халқаро ҳамкорлик тренинг маркази томонидан қоплаб берилиши кўзда тутилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍70😢225🔥42🎉2
Рамазон ҳайити куни 2023 йил 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида дастлабки хулосалар қилинмоқда. Якуний хулосалар эртага, 20 апрель куни эълон қилинади — Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Telegram | Instagram | Facebook
👍179😢4🤩4❤‍🔥2🕊2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Конституциянинг 43-моддасига мувофиқ, давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек камбағалликни қисқартириш чораларини кўради.

Давлат фуқароларнинг касбий тайёргарлигини ва қайта тайёрланишини ташкил этади ҳамда рағбатлантиради.

Telegram | Instagram | Facebook
👍33😢52🕊2
1 майдан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори ошади

📄ҳужжатсиз юриш — 330 минг сўм;
🚦«қизил»да ўтиш — 660 минг сўм;
📱телефонда гаплашиш — 990 минг сўм;
🚗маст ҳолда рулга ўтириш ва рухсатсиз «тонировка» — 8 млн 250 минг.

▪️ Барча жарималар миқдори

❗️Маълумот учун, 1 майдан эътиборан кучга кирадиган президент қарори билан маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍45😢12😱11👏21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уламолар ва астрономларнинг Рамазон ҳайитини аниқлашдаги хулосалари

Рамазон ҳайити куни 2023 йил 21 апрель, жума кунига тўғри келмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍57❤‍🔥75🤩2😍1
❗️Расман: Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель куни нишонланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур астрономик маълумотларга асосланган ҳолда Ўзбекистонда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Telegram | Instagram | Facebook
🎉43👍18❤‍🔥41
❗️Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар камида кетма-кет 3 кун дам олади

Бугун ходимлар одатий иш кунидан бир соат эртароқ кетиши мумкин. Меҳнат кодекси 121-моддасига кўра, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Кун давомида президентнинг «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарори эълон қилиниши кутилмоқда. Унда дам олиш кунларига ҳам аниқлик киритилади.

Бу ҳолда икки вариант бор:

▪️ 2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги фармонда кўрсатилган душанбадаги дам олиш куни бекор қилиниб, шанба куни 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш деб эълон қилиниши мумкин. Натижада жума, шанба ва якшанба — 3 кун дам олиш куни бўлади;

▪️ душанбадаги дам олиш куни сақланган ҳолда шанба кунида 6 кунликлар учун яна битта қўшимча дам олиш куни берилиши мумкин. Натижада жума, шанба, якшанба ва душанба — 4 кун дам олиш куни бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍55💯211
❗️ Расман: Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади

Президент қарори билан аҳолининг Рамазон ҳайити байрамини муносиб кутиб олиши ва юксак савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида 2023 йил 24 апрель (душанба) куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланди.

▪️Шундай қилиб, Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍39🥰10😢4😱3🎉3
▪️Референдумда овоз бериш бюллетенини тўлдириш тартиби

▪️Референдумда даўыс бериў бюллетенин толтырыў тәртиби

▪️Порядок заполнения бюллетеня для голосования на референдуме

Telegram | Instagram | Facebook
👍13🔥1
Рамазон ҳайити кунлари тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги муборак айём ва дам олиш кунларида даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатишини маълум қилди.

Республика бўйича 2 755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади.

Бундан ташқари, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради.

Telegram | Instagram | Facebook
👍4111
Шавкат Мирзиёев фармони билан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 541 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 374 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 110 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 18 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 39 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 36 нафарини чет эл фуқаролари, 136 нафарини аёл, 75 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар ҳамда 6 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

❗️ Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилди.

Telegram | Instagram | Facebook
👍47🕊3😱2😍2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Ҳар бир хонадонда бахт, меҳр ва фаровонлик ҳукм сурсин, байрам шукуҳидан қалблар янада нурафшон бўлсин.

Дуоларингиз ижобат бўлсин, азизлар!

Telegram | Instagram | Facebook
👍29🎉4👏1
2023 йилда Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақаларни яна бир бор ошириш режалаштирилган. Биринчи ўсиш доирасида 1 апрелдан пенсия ва нафақалар ўртача 7 фоизга, 1 майдан эса бюджет соҳаси ходимларининг иш ҳақи ошади.

Иккинчи ўсиш 1 сентябрдан режалаштирилган — давлат сектори ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақалар яна 10 фоизга ошиши керак.

2023 йилда иш ҳақи ва пенсияларнинг икки баравар ошиши ҳисобига умумий ўсиш ўртача 17,7 фоизни ташкил этади. Натижада, иш ҳақини индексация қилиш прогноз қилинган инфляция даражасидан (10% доирасида) юқори бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍30😢16😱61❤‍🔥11🤩1