Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи Бўстон туманидан бошланди. Бу ерда яқинда “Сайёра фаввораси” МЧЖ томонидан тўқимачилик корхонаси ишга туширилган эди.
Умумий қиймати 113 млрд сўмлик ушбу лойиҳа доирасида бино барпо этилиб, Туркиядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилди. Эркаклар, аёллар ва болалар учун 50 турдан ортиқ, йилига 1,2 млн дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Мингга яқин маҳаллий аҳоли иш билан таъминланди.
Шу ернинг ўзида касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ўқув маркази ташкил этилган. Унда ҳудуддаги ишсиз фуқаролар ҳунар ўрганиб, ўз йўлини топмоқда. Жумладан, яқинда 200 нафар эҳтиёжманд хотин-қиз касбга ўқитилиб, ишга олинди.
@segmentuz

👍55
“Орол чекинса ҳам инсон чекинмайди”
Жорий йилда Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида 100 минг гектар майдонда “яшил қопламалар” барпо этилади. Бу ишларга минглаб техника, 4 та кичик авиация транспорти, 2,5 мингдан ортиқ ишчи жалб этилади.
Эслатиб ўтамиз, 2018-2022 йилларда ушбу ҳудуднинг жами 1,6 млн. гектардан ортиқ майдонида чўл ўсимликлари экилган ва улар чанг ва қумнинг ҳавога кўтарилишини тўхтатишни бошлаган.

👍91👏15⚡6😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Мактаб директорларига эркинлик бериш керак” — Шавкат Мирзиёев
“Биз директорни қўлсиз, оёқсиз, кўзсиз қилиб қўйганмиз”, деди мактаб директорининг ХТБ бошлиғига қарамлигига барҳам бериш кераклиги ҳақида гапирган президент. “Талаб кучли бўлиши, шу билан бирга ваколатлари ҳам юқори бўлиши керак”, дея қўшимча қилди Президент.

👍75😱7😢3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда йирик шамол электр станцияси қурилиши бошланди
Томди туманида 500 минг хонадонни электр энергияси билан таъминлайдиган шамол электр станцияси қурилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида бу йил Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида барпо этиладиган қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобига, қўшимча 14 миллиард киловатт электр ишлаб чиқарилишини айтганди.
Манба: Kun.uz

👍87⚡9👏4😱1💯1
Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншооти яна қайта ишга туширилиши мумкин. Иншоотнинг ҳажми тахминан 2,5-3 млрд куб метр атрофида
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 1 февраль куни Андижон шаҳрида ўтган йиғилишда маълум қилди.
«Афсуски ўз вақтида Сўхдаги ерости газ сақлаш иншооти айрим сабаблар билан ёпиб қўйилган эди. Қирғизистондаги давлат ташрифи чоғида Садир Жапаров билан бу масалада ҳам келишиб олдик. Яқинда энергетика вазиримиз Қирғизистонга бориб, техник томонларини келишиб келади», — деди Президент.
«Шимолий Сўх ерости газ сақлаш иншоотининг ҳажми тахминан 2,5-3 млрд куб метр атрофида. Шундан 1,3 млрд куб метр газдан фойдаланиш мумкин, қолгани буфер зонада туради. Бу дегани қиш мавсумида водийни ҳар куни 13 млн куб метр газ билан таъминлаш имкониятимиз бўлади.
Мазкур иншоотнинг асосий газ сақлаш қисми Қирғизистон ҳудудида жойлашган, компрессорлар эса Ўзбекистон ҳудудида. Шу сабабли иншоотдан умумий фойдаланиш борасида музокаралар олиб борилади.
Энг аввало ишчи гуруҳ барча техник ва иқтисодий томонларини батафсил ўрганиб чиқади. Чунки иншоотдан анча йиллардан буён фойдаланилмаган, ҳозирги ҳолатини яхшилаб ўрганиб чиқишимиз керак. Шундан сўнг шартлар келишиб олинади. Балки бу ижара ҳуқуқи асосида бўлар, лекин ҳозирча бирор фикр айтишга эрта», — деган ўз интервьюсида энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов.

👍43👏2🥰1🕊1💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат органларининг инсон ресурсларини бошқариш соҳасидаги фаолияти ягона платформада юритилади
Жорий йил 1 февралдан вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликларда инсон ресурсларини бошқаришга мўлжалланган ягона плафторма — hrm.argos.uz электрон тизими жорий этилади.
▪️ Ушбу тизим қоғоз сарфини камайтириб, вақтни тежайди, кадрлар билан ишлаш жараёнини тезкор бошқариш имконини беради, ахборот хавфсизлигини таъминлайди, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчиларининг ягона маълумотлар базасини шакллантиради.
❗️Платформа vacancy.argos.uz ҳамда Ягона миллий меҳнат тизими (my.mehnat.uz) билан интеграллашган бўлиб, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) томонидан мувофиқлаштириб борилади.

👍41🤩4⚡3🔥2
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф буюрди
Президент вилоятнинг Қўштепа туманига ташриф буюриб, “Global textile infinity” кластерининг тўқимачилик корхонаси билан танишди ҳамда водий вилоятларида пахта-тўқимачилик саноатини ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказди.

👍124👏6🤩4😱3😢3🥰2🕊2❤1
❗️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соатини тақдим этди.
▫️ Ушбу соатнинг асосий мавзуси — Давлат фуқаролик хизматчиларида креатив фикрлаш.
▪️ Кўриш

YouTube
Сиёсий-маърифат соати 03.02.2023
Ушбу ўқув соатини барча вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари вакиллари кўриши тавсия қилинади.
👍23😱2😢1
ПҚ-39 Қарор иловаси билан.pdf
4 MB
❗️Президентнинг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори (ПҚ-39, 31.01.2023й) қабул қилинди.
Унга кўра:
➖ 2023 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун камида 13 триллион сўм йўналтирилади;
➖ кредитлар устувор равишда дастурлар бўйича аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратилади;
➖ деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 млн.сўмгача гаровсиз кредит берилади;
➖ ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига кўра кредит суммасининг 10 млн.сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 млн.сўмгача) банк карталарига (нақдлаштириш имкониятини чеклаган ҳолда) ўтказиб берилади;
➖ дастурлар доирасида кредитларни йиллик 14 фоиз ставкада ажратиш тартиби сақлаб қолинади.

👍47👏3
Тошкентда 35 та «газ-заправка» фаолияти қайта тикланди
АГТКШлар фаолиятидаги вақт чекловлари газ қувурларида босим кўтарилиб боришига мос равишда ўзгаради.

👍30❤🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хусусий сектордаги аёлларга енгиллик – “декрет” пулининг бир қисми бюджетдан тўланяпти
2022 йил сентябргача фақат бюджет ташкилотларида ишлайдиган аёлларга “декрет” пули бюджетдан тўланарди. Хусусий секторни эса аёлларни ишга олмаслик ёки ишда сақлаб қолиш учун шу масала ўйлантирарди. Энди хусусий секторда банд аёллар учун ҳомиладорлик нафақасининг бир қисми (ойига қарийб 2 млн сўм) бюджетдан тўланмоқда.

👍49👏5❤🔥2🥰2⚡1🎉1🤩1
👍25👏6