Segment.uz
69.8K subscribers
5.36K photos
1.29K videos
69 files
5.92K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Битирувчиларни иш билан таъминлаш ва касб-ҳунарга ўргатишга қаратилган “Ҳаёт мактаби” дастури амалга оширилади

Президент Давлатобод туманида жойлашган “Янги Ўзбекистон ёшлар зиё маскани” кутубхонасида наманганлик ёшлар билан мулоқот қилди. Унда ёшлар учун яратилган имкониятларни давом эттиришга қаратилган лойиҳалар ва ташаббуслар ҳақида сўз борди.

— Мактабда иккита хорижий тил ва битта касб ўрганиш талабини қўйяпмиз. Мана бундай зиё масканлари, спорт мажмуалари қуриляпти. Буларнинг ҳаммаси бирлашиб, ҳаёт мактабига айланиши керак, - деди Ш.Мирзиёев.

Шу боис битирувчиларни иш билан таъминлаш ва касб-ҳунарга ўргатишга қаратилган “Ҳаёт мактаби” дастури амалга оширилади. Бу борада Наманган вилояти тажрибаси яратилади.

Шу билан президент водий вилоятларига уч кунлик сафарини якунлаб, Тошкент шаҳрига қайтиб келди.

@segmentuz
👍604👏4🎉21
Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ беради

Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедов фармойишига кўра, бу Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги яхши қўшничилик ва биродарлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида амалга оширилади.

@segmentuz
👍161👏8🕊6💯6🔥5😱2😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат органлари ва ташкилотларида иш вақти ва меҳнат меъёрларига риоя қилиш бўйича видеоролик тақдим этилди

Ушбу тартиб — самарали давлат хизматини кўрсатишнинг асосий омиллардан бири. 

Қадрли давлат хизматчиси ушбу қаҳрамонлар ҳолати ва натижаларига қараб, қайси бирида ўзингизни кўрдингиз?

@segmentuz
👍90👏13😢11💯72😍21🥰1😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бу видеони фарзандингиз албатта кўрсин!

Болалар ёмон ниятли одамларни фарқлай олишмайди. Улар беғуборлиги, катталарга ишонувчанлиги сабаб ёвуз ниятларнинг қурбонига айланиб қолишлари мумкин.

Шу сабаб, болангизга:

шубҳали шахслар билан гаплашмасликни;
уларнинг қўлидан совға олмасликни;
танимаган одамларнинг машинасига ўтирмасликни тайинлашингиз лозим.

▫️ Мазкур видеороликни фарзандингиз билан биргаликда томоша қилинг ва унга бегоналар билан қандай муомала қилишни ўргатинг!

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Telegram | Instagram | Facebook
👍55👏7🕊21🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2023 йилги “Ташаббусли бюджет”га старт берилди

“Очиқ бюджет” портали орқали бугун, 6 февралдан таклиф киритиш мумкин. Бу жараён 26 февралга қадар давом этади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍44👏3🕊31
Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади

Туркиянинг жануби-шарқий қисмидаги вилоятларда юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одам қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга ҳамдардлик йўллади.

Қардош Туркия етакчиси ва халқига чуқур таъзия изҳор этиб, давлатимиз раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍37🕊5👏1
Тадбиркорларнинг солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 2023 йил 1 апрелгача тўхтатилади

Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ-43, 03.02.2023) мувофиқ:

тадбиркорларнинг 2023 йил 1 январга нисбатан 1 февраль ҳолатига ошган (ҳосил бўлган) солиқ қарзини 1 мартдан 1 июлга қадар фоизларсиз, қўшимча шартлар қўймасдан ва таъминот талаб этмасдан тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилди.

Солиқ қарзига пеня ҳисоблаш 2023 йил 1 апрелгача тўхтатилди. Ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларига жарималар қўлланилиши, шунингдек, мазкур қарор кучга киргунга қадар қўлланилган жарималар ундирилиши 1 апрелгача тўхтатилди.

Тадбиркорлар 2022 йил декабрь ва 2023 йил январь-февраль ойларида давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини 1 мартдан 1 июлгача тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин.

Давлат мулкидан фойдаланиш юзасидан 2022 йилдан буён амалда бўлган ижара шартномалари бўйича ижара тўловлари миқдори 2023 йил 1 апрелга қадар ўзгаришсиз қолади.

Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши оқибатида қийинчиликларга дуч келган тадбиркорлик субъектларига нисбатан 1 апрелга қадар давлат фойдасига ундирувлар билан боғлиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг мажбурий ижроси тўхтатиб турилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍39🕊1
Шавкат Мирзиёев ҳузурида электр энергияси ва табиий газ таъминоти юзасидан йиғилиш ўтказилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook
👍564😢1
Барча аҳоли пунктларида ҳаракат тезлиги 60 км/соатга туширилади

2023 йил 1 июндан бошлаб, нафақат шаҳарлар ва улардаги марказий кўчалар, балки умуман аҳоли яшайдиган ҳар қандай жойда транспорт воситаларининг ҳаракатланиш тезлиги 70 км/соатдан 60 км/соатга туширилиши кутилмоқда. Бу – давлат дастури лойиҳасига киритилган.

Telegram | Instagram | Facebook
👍46😢11👏21😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан эртага зилзиладан талофат кўрган Туркияга инсонпарварлик ёрдами юборилади. Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қидирув-қутқарув бўлинмалари жўнатилади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍87👏62🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зилзила вақтида нима қилиш керак? Видео-йўриқномани кўринг.

Яқинларингизга улашинг!

Telegram | Instagram | Facebook
👍23🕊2😍1
2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар бир туман (шаҳар)нинг биттадан умумий ўрта таълим муассасасида ўқувчиларни иккита хорижий тил ва битта касб-ҳунарга ўргатиш амалиёти босқичма-босқич йўлга қўйилади — Президент фармони лойиҳаси

Telegram | Instagram | Facebook
👍432👏2😱1
Президент фармони лойиҳаси:

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, уларда коммуникатив кўникмалар, танқидий ва креатив фикрлаш, ҳамкорликда ишлаш, тадқиқотчилик каби кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилган
янги ўқув дастурлари амалиётга киритилади.

Бунда:

умумий ўрта таълим муассасаларининг 1–4 синфларида ўқувчилар илғор хорижий тажриба асосида ишлаб чиқилган дарсликлар бўйича ўқитилади;

5–9-синфларда ўқувчиларга умумтаълим фанларидан таянч билимлар берилади;

10–11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган ихтисослашган дастурлар асосида билим бериш амалиёти жорий қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook
👍471
2023/2024 ўқув йилидан бошлаб республиканинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади — Президент фармони лойиҳаси

Telegram | Instagram | Facebook
👍48😱7🕊1