Segment.uz
60.8K subscribers
5.05K photos
1.16K videos
51 files
4.95K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam

Лойиҳани қўллаб-қувватлаш учун — https://tirikchilik.uz/segmentuz
Download Telegram
⚡️Электрдан қарзи бор истеъмолчилар 27 январдан бошлаб тармоқдан узилади

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг маълум қилишича, электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) 27 январдан бошлаб қайта ишга туширилади.

Мазкур тизимнинг ишга туширилиши натижасида электрдан қарздорлиги мавжуд истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан узилади.

@segmentuz
Мехриддин Акмалович Хайриддинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Бош вазирининг маслаҳатчиси — Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаментининг бошлиғи лавозимидан озод этилди.

@segmentuz
Тадбиркорлик субъектлари Савдо-саноат палатаси аъзолигига текин қабул қилинади

Президент қарори билан 2023 йил 1 февралдан микро, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари палата аъзолигига, аъзолик ва кириш бадалларидан озод қилинган ҳолда, текин қабул қилинади.

Шунингдек, палата тадбиркорларнинг манфаатларида судларга тақдим этадиган ариза, даъволар ҳамда апелляция ва кассация шикоятлари бўйича давлат божи тўловларидан озод этилади.

Бундан ташқари, қарор билан палатанинг ҳудудий бошқармалари ҳузурида жамоатчилик асосида камида 20 нафар илғор тадбиркорлардан иборат Тадбиркорлик кенгашлари ташкил этилади.

@segmentuz
Шавкат Мирзиёев пахта етиштиришни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Унда соҳадаги шу каби муаммолар муҳокама қилиниб, зарур чоралар белгиланди.

Хусусан, пахта майдонларини насос билан суғориш учун кетган электр энергияси харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилиши қайд этилди.

Ўтган йили ички бозорда минерал ўғит нархи ўртача 50 фоизга ошиб, танқислик юзага келган эди. Шу боис минерал ўғитларга божхона имтиёзларини яна 3 йилга узайтириш таклифи билдирилди.

Мутасаддиларга кластер ва фермерлар ўртасидаги шартномаларни тартибга солиш ҳамда ҳисоб-китобларни жойига қўйиш, пахта ва ғалла етиштиришни мувофиқлаштириб бориш бўйича кўрсатмалар берилди. ҚҚС ўз вақтида тўламаганлик учун фермер хўжаликларига ҳисобланган пенялар, истисно тариқасида, ҳисобдан чиқарилиши белгиланди.

@segmentuz
Саида Мирзиёева:

«Бугун Сенатда ННТ, давлат идоралари ва фаоллар иштирокида оиладаги зўравонлик тўғрисидаги қонуннинг жамоатчилик муҳокамаси ўтказилади.

Қисқача ўз фикримни билдираман.

Оиладаги зўравонлик учун жиноий жазо тайинламагунича, ушбу жиноятга давлатнинг муносабати Жиноят кодексида аниқ акс этмагунича, бир жойда қотиб тураверамиз.
Бусиз бошқа ҳеч нима ёрдам беролмайди, юзаки чоралар ҳам, энг илғор гендер лойиҳалари ҳам, қуруқ гап билан тарбиялашга уринишлар ҳам.

Олдин аёллар олдидаги масъулиятни белгилаган ҳолда, уларни ҳимояловчи Қонун жорий этилиши зарур. Қолгани кейин бўлади».

@segmentuz
Президент фармони билан вазирлик ва идораларда бюджет ва нобюджет маблағларидан молиялаштириладиган жами 17 447 та бошқарув ва ишлаб чиқариш штат бирликлари қисқартирилмоқда (умумий сонга нисбатан 24 фоиз).

Шу жумладан, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сони 207 нафардан 144 нафаргача (-63) ёки 30 фоизга қисқартирилмоқда.

Шунингдек, дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ, 703 та автотранспорт воситалари ва 10 та бинолар бўшамоқда.

Ҳукуматга бўйсунадиган мустақил вазирлик ва идоралар сони жами 26 та этиб белгиланмоқда (улар таркибига кирган барча қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар билан бирга жами 69 та), шу жумладан:

вазирликлар21 та;
қўмиталар12 та, шундан 2 таси мустақил мақомга эга;
агентликлар – 25 та, шундан 3 таси мустақил мақомга эга;
инспекциялар11 та.

Вазирлик ва идораларда ходимларнинг умумий чекланган сони 56 минг 573 нафар этиб белгиланмоқда.

Вазирлик ва идораларнинг нобюджет маблағларидан қўшимча бошқарув штатларни киритиши қатъий тақиқланмоқда.

@segmentuz
Штатлар сонини қисқартириш ҳисобига 1,5 триллион сўм тежалади

Шунингдек, автотранспорт воситалари сонини қисқартириш ҳисобига (шу жумладан, ёқилғи-мойлаш, шиналарни алмаштириш харажатлари) 70 миллиард сўм бюджет маблағлари иқтисод қилинмоқда.

@segmentuz
Ҳар бир вазирлик ва идора ўз фаолиятини мутлақо янги тизим асосида ташкиллаштириш мақсадида 16та йўналиш бўйича аниқ таклифларни ўз ичига олган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжати лойиҳасини киритади.

@segmentuz
❗️Вазирлик ва идоралардаги мажбурий бўлинмалар таркиби белгиланди

Вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратлари ва ҳудудий бўлинмаларининг тузилмаларини шакллантириш бўйича ягона талаблар тасдиқланмоқда.

Эндиликда:

▪️ вазирлик ва идораларнинг марказий аппаратларида:

таркибий бўлинмалар фақат 4 та шаклдан иборат бўлади (департамент 20+; бошқарма 7-19; бўлим 2-6; мутахассислар 1). Бунда, вазирликлар ҳузуридаги қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларда департамент шаклида таркибий тузилма ташкил қилинмайди.

Амалда: 10 тадан зиёд шакллари мавжуд (департамент, бош бошқарма, бошқарма, бўлим, шўъба, хизмат, бюро, гуруҳ ва бошқалар);

раҳбар ходимлар (раҳбар, унинг ўринбосарлари
ва маслаҳатчилари, ёрдамчиси, департамент, бошқарма, бўлим бошлиқлари ва ўринбосарлари) ва ижрочилар (мутахассислар) нисбати марказий аппарат бўйича камида 1/3 нисбатда (33/67 фоиз) бўлади.

Амалда: Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги марказий аппаратида раҳбар ва ижрочи ходимлар нисбати 44/56 фоизни ёки Энергетика вазирлигида 41/59 фоизни ташкил қилмоқда;

вазирларга уларнинг фаолиятини стратегик вазифаларни ҳал этишга йўналтириш, кунлик ишлар бўйича иш юкламасини камайтириш мақсадида улар фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлил жиҳатдан таъминлайдиган Вазир котибияти ташкил қилишга ҳуқуқ берилмоқда;

стратегик режалаштириш, ахборот хизмати, кадрлар, ахборот таҳлил, ижро назорати, мурожаатлар, АКТ, юридик таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш, молия-иқтисод, халқаро алоқалар, биринчи бўлим таркибий бўлинмалари ташкил этилиши мажбурий этиб белгиланмоқда.

@segmentuz
Президент фармонига кўра:

Вазирлик ва идоралардаги стратегик режалаштириш, ахборот хизмати, коррупцияга қарши курашиш ва халқаро алоқалар бўлинмалари фақатгина вазирлик ва мустақил мақомга эга бўлган идорада ташкил қилиниб, ушбу йўналишларда улар ягона сиёсатни амалга оширади.

@segmentuz
Президент фармонига кўра:

Вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларида:

таркибий бўлинмалар фақат 3 та шаклдан иборат бўлади (бўлим 5+; шўъба 2-4; мутахассислар 1);

раҳбар ходимлар (бошқарма, бўлим ҳамда шўъба бошлиқлари ва ўринбосарлари) ва ижрочилар нисбати бўлинма бўйича камида 1/3 нисбатда (33/67 фоиз) бўлади.

Амалда: Маданият вазирлигининг туман (шаҳар) бўлинмаларида раҳбар ва ижрочи ходимлар нисбати 63/37 фоизни ташкил қилмоқда.

@segmentuz
Президент фармонига кўра:

юридик мақомга эга бўлган жамғармалар ижро этувчи органларининг (дирекциялар, қўмиталар, департаментлар) фаолияти тугатилиб, уларнинг функциялари тегишли вазирлик
ва идораларга ўтказилади.

@segmentuz
Шухрат Назаров Термиз тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Чирчиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Қосим Мардонов Ангор тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимда ишлаган.

@segmentuz
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари — вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларнинг ягона рўйхати

@segmentuz
Вазирлик ва идоралар ҳамда улар ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмаларининг Давлат бюджети ҳамда бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган жами бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони

@segmentuz