Segment.uz
68.6K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.83K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Ҳакимов Рахим Расулжонович Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

@segmentuz
👍61🔥6👏6🕊42🥰2😱2💯2
Жамшед Ураков Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

@segmentuz
👍88🕊4🔥3🥰3🤩1
Абдулла Мамасаатович Абдуқодиров Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимига, Акбар Мухидинович Мусаев ва Рустамхон Камалханович Азизов - агентлик бош директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

@segmentuz
👍46❤‍🔥4😱4💯322🔥1🕊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йилдаги фаолиятида энг муҳим ва ёрқин воқеалар

@segmentuz
👍504🕊3🥰2👏2
«Термиз» халқаро аэропорти 55 кунлик реконструкциядан сўнг яна ишга туширилди

Бугун, 26 декабрь куни соат 08:15 да «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Тошкент — Термиз йўналиши бўйича HY-65 рейси бортида 146 нафар йўловчи билан «Термиз» халқаро аэропортига қўнди.

Ушбу аэропортни қайта қуриш доирасида узунлиги 3000 метр ва эни 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги, юриш йўлаклари ва учта самолёт тўхташ жойи учун перронни ўз ичига олган, янги 4E тоифали аэродром мажмуаси қурилди.

Айни пайтда 377 миллиард сўмлик ишлар бажарилган янги аэродром мажмуасининг қуриш лойиҳаси 550 миллиард сўмга баҳоланмоқда. Лойиҳанинг якуний босқичи — учта самолёт турар жойи ва иккинчи юриш йўлаги 2023 йилнинг апрелигача якунланиши режалаштирилмоқда.

@segmentuz
👍28😱3🕊2💯21
Олим Эргашевич Тўрақулов Президент Администрацияси Спичрайтери хизматининг шўъба мудири лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Администрациянинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари хизмати шўъба мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

@segmentuz
👍35🕊3😱2🤩1💯1
Президентнинг тегишли фармонлари билан:

▪️Тўра Боболов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;

▪️Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Қосимов Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@segmentuz
👍683💯3👏2🎉2🔥1🥰1
Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов:

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш ҳисобига 2,8 трлн сўм маблағ тежалади.

Жумладан:

2,4 трлн сўм вазирлик ва идоралар штат бирликларини 30 фоизгача қисқартириш ҳисобига;

ташкилот ва идораларни мақбуллаштириш ҳисобига бўшаган 300 дан ортиқ биноларни сотишдан 300 млрд сўм маблағ бюджетга тушади.

Раҳбар лавозими қисқариши туфайли 55та автомашинани аукционда сотишдан 16,5 млрд сўм, ҳудудларга хизмат сафарларини камайтириш, онлайн қабул тизимини қўллаш ҳисобига эса қарийб 17 млрд сўм маблағ тежалиши кутилмоқда.

Давлат бошқаруви аппаратини сақлаш билан боғлиқ харажатларни мақбуллаштириш ҳисобига 22 млрд сўм иқтисод қилинади. Расмий тадбирларни ўтказиш бўйича максимал нархларни ўз ичига олувчи меъёрларни белгилаш орқали харажатларни мақбуллаштириш ҳисобига 18 млрд сўм тежалиши режалаштирилган. Ушбу маблағлар ижтимоий соҳага йўналтирилади.

@segmentuz
👍89😱10👏53🤩3💯3🥰2
«Лавозими тенг жойга ва лавозимидан пастга ишга ўтаётганлар учун танлов бўлмайди»

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Отабек Хасанов:

Бизга савол билан мурожаат қилишяпти, мен бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келяпман, бошқа жойга яна танловдан ўтиб ишга жойлашаманми деб. Йўқ. Агар янги жойдаги тенг лавозимга давлат хизматчиси тавсия қилинаётган бўлса, бу ротация шаклида бўлади ва у танловдан ўтмайди. Шунинг учун, биз vacancy.argos.uz порталида вақтинчалик танловларни эълон қилишни 15-20 январга қадар тўхтатдик.

Тегишли ташкилотлар билан штатларни қайта кўриб чиққанимиздан сўнг, қаерда очиқ жой қолган бўлса, кейин танловларни эълон қиламиз. Одамларни икки марта овора қилмаслигимиз керак. Лавозими тенг жойга ва лавозимидан пастга ишга ўтаётганлар учун танлов бўлмайди.

Адлия вазирлиги ва Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги 1 ой муддатда қайси вазирликда, қайси лавозимлар мажбурий бўлишини белгилаб беради. Қолганлари бўйича вазирликнинг ўзига ваколат берилмоқда.

Олдин янги вазир келса, кўпчиликни ишдан бўшатвориб, ўзининг жамоасини тузарди. Энди ундай бўлмайди. Қонунда давлат хизматчисига кафолатлар бериб қўйилган.

Ҳозирда ички танлов ва ташқи танлов эълон қиляпмиз. Танловдан ким ўтса, ўша ишга киради. Бу жараёнларнинг адолатли бўлишига эса, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва бошқа ташкилотлар жавоб беради. Янги структуранинг бўш қолган жойларига ишга қабул қилиш очиқ танлов асосида бўлади.

@segmentuz
👍968👏8🤩7
14 та туманда ҳуқуқий эксперимент тариқасида “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади — Президент қарори

Мазкур туманларда мол-мулк ва ер солиғи (нотурар жойлар бўйича мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизи ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача туман бюджетлари орқали тегишли Жамғармаларга йўналтирилади.

▪️ 2023 йил 1 мартгача
мол-мулк ва ер солиғи бўйича ҳисобланган, тўланган маблағлар ва солиқ қарздорликлари тўғрисидаги маълумотлардан маҳаллалар реал вақт режимида фойдаланиши имконияти яратилади.

“Маҳалла бюджети” тизими асосида шакллантирилган маблағлар фуқаролар йиғини кенгаши томонидан бошқарилади.

@segmentuz
👍53😱1🕊1💯1
Сенатнинг 36-ялпи мажлисида “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

@segmentuz
👍25🔥5🥰2😱2🕊21
Йил сарҳисоби: Қатор халқаро рейтингларда Ўзбекистон ўз ўрнини яхшилади

@segmentuz
👍58😱644🔥4👏2💯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ томонидан “Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Ҳиндистоннинг “Marion Biotech Pvt. Ltd” компаниясига тегишли мазкур дори воситаcи мамлакатимизга “Quramax Medical” МЧЖ томонидан савдога чиқарилган.

Препарат уй шароитида болаларга шифокор рецептисиз шамоллашга қарши восита сифатида нотўғри қўлланилган.

ССВнинг лаборатор ўрганишларига кўра, бу сиропнинг таркибида мавжуд бўлган “этиленгликоль” моддаси бемор саломатлигида жиддий салбий ўзгаришларни келтириб чиқаради.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази хулосасига кўра, “Док-1 Макс” сиропи меъёрий ҳужжатда белгиланган талабларга жавоб бермайди.

Ҳолат юзасидан ДХХнинг Тергов бошқармаси томонидан “Quramax medical” МЧЖ ҳамда “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ мансабдор шахсларига жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

@segmentuz
👍65😢74❤‍🔥2💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазири 18 нафар боланинг ота-оналари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди

Соғлиқни сақлаш вазири Б.Мусаев видеомурожаат орқали Док-1 Макс дори воситасини ичиш натижасида дунёда кўз юмган 18 нафар боланинг ота-оналари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Шу билан бирга, мазкур ишга алоқадор бўлган ва хатоликка йўл қўйган барча айбдорлар жавобгарликка тортилиши ҳамда ҳеч ким билан муроса қилинмаслигини маълум қилди.

@segmentuz
👍74😢48🔥11😱116🕊5
⚡️Адвокатлар ҚҚС тўламайди — қонун лойиҳаси

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 27 декабрь куни бўлиб ўтган мажлисида депутатлар томонидан «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Ҳужжатга кўра, Солиқ кодексининг 70-бобини (Адвокатлар ҳайъатларига, адвокатлик фирмаларига, адвокатлик бюроларига ва адвокатларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари) чиқариб ташлаш йўли билан адвокатлик тузилмаларини қўшимча қиймат солиғи тўловчиларига айлантириш назарда тутилган.

Депутатлар адвокатларнинг ҚҚС тўловчиларига айланиши улар томонидан кўрсатиладиган юридик ёрдамнинг қиймати оширилишига, фуқаролар ва юридик шахсларнинг малакали юридик ёрдамни олиш имконияти пасайишига сабаб бўлишини таъкидлади.

Халқ вакиллари қонунга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар адвокатлар фаолиятига салбий таъсир қилиши мумкинлигини айтиб, уни чиқариб ташлаш таклифини илгари суришди.

Қуйи палатада узоқ давом этган тортишувлар, савол-жавоблар ва бахс-мунозаралардан сўнг, депутатлар таклифи билан Солиқ кодексининг 70-боби чиқариб ташланмайдиган бўлди.

@segmentuz
👍30🥰2💯2😱1🤩1🕊1
Байрам кунлари истеъмолчилар электр ва газ бўйича қарздорлик учун тармоқдан узиб қўйилмайди — Энергетика вазирлиги

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги тизимда фаолият юритаётган барча корхоналар байрам кунлари истеъмолчиларни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича тегишли чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

Қайд этилишича, нефт-газ ва кўмирни қазиб чиқариш, электр энергияси ҳамда нефт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича корхоналарда махсус штаблар ташкил этилган.

Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи иссиқлик электр стансиялар ва марказлар барқарор ишлашини таъминлаш учун кунига ўртача 47-48 млн куб метр табиий газ етказиб берилади. Шунингдек, стансиялар учун 70 минг тонна мазут ва 230 минг тонна кўмир ёқилғиси захираси яратилган. Ҳудудлардаги барча кўмир омборларига кўмир маҳсулотини узлуксиз етказиб берилиши таъминланади.

Байрам кунлари истеъмолчиларга кунига ўртача 155 млн куб метр табиий газ, 2 минг тонна суюлтирилган газ, 5000 тонна автобензин, 5000 тонна кўмир ҳамда 235 млн кВт-соат электр энергияси етказиб берилиши режалаштирилган.

Энергетика вазирлигининг қўшимча қилишича, байрам кунлари истеъмолчилар электр энергияси ва табиий газ бўйича юзага келган қарздорлик учун тармоқдан узиб қўйилмайди.

@segmentuz
👍52👏21🥰1🤩1🕊1
Янги йил байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олишади?

Жорий йилги Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар қуйидаги кунларда кетма-кет 4 кун дам олишади:

31 декабрь — шанба;
1 январь — якшанба;
2 январь — душанба;
3 январь — сешанба.

Бунда:

▪️ 31 декабрь — шанба (Президентнинг ўтган йилги фармони асосида 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун дам олиш куни);

▪️ 1 январь — якшанба (Янги йил байрами);

▪️ 2 январь — душанба (иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни);

▪️ 3 январь — сешанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 7 январь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни).

❗️30 декабрь (жума) ва 4 январь (чоршанба) кунлари иш куни бўлади.

@segmentuz
👍52😢7🕊6👏2🤩2💯1