Segment.uz
68.8K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.85K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
❗️Хўжайлида аниқланган ҳеч бир муаммо ечимсиз қолдирилмайди

Президент ташаббуси билан вазирлик ва идоралар раҳбарларидан ташкил этилган республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида давом эттиряпти.

▪️ Қисқа муддатда аниқланган бир қатор муаммо ва камчиликлар ўз ечимини топди:

953 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди, касаллик аниқланган 80 нафар беморнинг 35 нафари Бухоро вилоятидаги шифохоналарга, 45 нафари Нукус шаҳри марказий шифохоналарига даволаниш учун юборилди;

мавжуд бўш иш ўринларини тўлдириш натижасида 127 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди;

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармасининг субсидия маблағлари ҳисобидан 95 нафар фуқарога 665 млн. сўмлик асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари олиб берилди;

тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида бўлган фуқароларга тижорат банклари томонидан 4,7 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилди;

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида мавжуд эҳтиёждан келиб чиқиб, 169 та лойиҳага 1,7 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилди;

«Ёшлар дафтари»даги 61 нафар ёшнинг муаммоларини ҳал этишга 121 млн. сўм моддий ёрдам ажратилди;

«Темир дафтар»га киритилган эҳтиёжманд 28 та оилага «Саховат ва кўмак» жамғармаси ҳисобидан 29,1 млн. сўм бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди;

70 та эҳтиёжманд оилага 50 тонна кўмир етказилди;

26,6 км узунликдаги ички йўллар таъмирланди;

аҳоли хонадонларига 9,2 тонна суюлтирилган газ етказилди, 440 та газ тақсимлаш пункти, 320 та хонадондаги газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилди;

«Жанажап», «Саманкўл», «Колап», «Кун нури» маҳаллаларида 124 дона темир бетон таянчлар, 2 та трансформатор ўрнатилди, 2,2 км электр тармоғи тортилди.

▪️Шунингдек, тумандаги яна бир қатор муаммоларни бартараф этишга қаратилган манзилли дастур белгилаб олинди.

@segmentuz
👍40👏3🔥2🕊2🤩1
Қисқартиришга тушган ходимлар 1 январдан ишдан бўшатиладими?

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умурзоқов:

Вазир ёки унинг муовини бўлса ҳам вазирликнинг тааллуқли функциясига мос келмайдиган лавозимда бўлса, қисқартирилади.

Ходимларга икки ой олдин огоҳлантириш хати берилади. Ўйламанг, 1 январдан бўшатиб юборилади деб. Бизга 3-4 ой вақт берилган. Шу вақт ичида бўшатадиганини бўшатамиз ва ўзига тааллуқли ишга жойлаштирамиз. Лекин ёппасига 35 фоизини ишдан бўшатиш деган нарса йўқ.

Масалан,
Меҳнат вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги. Биз Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг бир қисм функциясини ўзимизга оляпмиз. Меҳнат вазирлиги фаолиятининг асосий вазифаси инсонларни ўқитиш ва ишга жойлаштириш.

Шу маънода камбағалликка қарши курашиш вазифаси бизнинг елкамизга юкланяпти. Ҳаммамиз бир давлат сиёсатини амалга ошириш вазифасига киришамиз. Ким қачон қайси вазифани эгаллаши эмас, ким нимага масъул бўлади, тааллуқли жавобгарлик нимада бўлади деган маънода штат структураси тузилади.

@segmentuz
👍117😢12😱98❤‍🔥6🔥3🥰3👏1💯1
Бугун, 29 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълимини ислоҳ қилишга бағишланган тадбирларда иштирок этади.

Давлатимиз раҳбари Халқаро конгресс марказида таълим сифатини ошириш ва янги авлод дарсликларини жорий этишга бағишланган кўргазма-тақдимот билан танишиб, соҳадаги ислоҳотлар ҳақида мурожаат қилади. Мактаб ўқитувчилари билан норасмий муҳитда мулоқот қилади.

@segmentuz
👍38🔥2🕊1
Айни вақтда Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказига келиб, бошланғич синфлар учун ишлаб чиқилган янги авлод дарсликлари тақдимоти билан танишмоқда.

@segmentuz
👍13835🤩30🔥26👏21🥰10
Президент Шавкат Мирзиёев янги авлод ўқув дарсликлари тақдимотида нутқ сўзламоқда:

«
Мана бугун таълим сифатини ошириш, янги дарсликлар масаласида гаплашамиз. Хўш, бу янги дарсликларни фарзандларимизга ким етказади? Албатта муаллим! Мен бекорга муаллимнинг обрўсини кўтариш ҳақида такрор-такрор гапирмайман. Бугунги глобаллашув даврида таълим, келажак авлод баркамоллиги қай даражада муҳимлигини янаям кучлироқ англаб етяпмиз.

Бугун ёшларимиз, болаларимизнинг ўзи «Бизга кечаги кун таълими керак эмас» деган талабни қўйишяпти. Ҳозирги ислоҳотларимизни реажалаштиряпмиз, катта-катта марраларни қўйяпмиз. Уларни айтиш осон, лекин бажариш азоб. Лекин ҳар қанча қийин бўлмасин биз фарзандларимиз учун бу ислоҳотларни амалга ошириш учун ҳаракат қилишимиз шарт.

Бугунги интилувчи болалар келажакда сизнинг олтин фондингизга айланади. Уларнинг ютуқларидан фахрланасиз. «Мен жонажон ватаним учун қандай ҳисса қўшяпман?!» деган саволга жавоб ўз устимизда ишлашимиз ва фарзандларимиз камолоти бўлади.

Йилимиз номини ҳам таълимга боғлаганимиз бежиз эмас. Бу масала менинг доимий диққат марказимда бўлади. Маошларингизни оширдик, лекин бу билан тўхтаб қолмаймиз. Имкониятимиз бўлиши билан яна кўпайтирамиз».

@segmentuz
👍36😱2
«1 январдан бошлаб 14 та ҳудудда тажриба асосида янги дарсликлар ўқитилади» — Шавкат Мирзиёев

«Сўнгги 5 йилда мингта мактаб қурдик. 7 миллионта компьютер синфларини ташкил қилдик. Бу каби ишларга 14 триллион маблағ бердик. Бу ҳозирги шароитимиз учун катта маблағ. Лекин таълим учун берсак арзийди. Бу бизнинг келажагимиз», — деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев 1 январдан бошлаб 14 та ҳудудда янги дарсликларни тажриба асосида ўқитилишини айтди.

«Кейинги босқичда 5–11-синфлар учун ҳам дарсликлар ишлаб чиқамиз. Мурожаатномада айтилганидек, ҳар бир мактаб битирувчиси иккита тилни билиши ва битта касб ўрганиши керак. Ҳозир 22 та фан бор мактабларда. Энди эса ёшларга креатив соҳаларда дарс беришимиз керак. Фанларни ҳам, дарс соатларини ҳам кўриб чиқишимиз керак», — деди Президент.

@segmentuz
👍44😱3😢1
«Болаларни ким тарбия қилади? Албатта, аёллар. Шунинг учун биз қизларимизни, оналаримизни ўқитишимиз керак. Шунда жамиятни ўқитган бўламиз» — Шавкат Мирзиёев

@segmentuz
👍73👏843
Президент ўқитувчиларга мурожаат қилди

«Мен бугун 590 минг нафар устоз-муаллимлар, мураббийларга мурожаат қилмоқчиман. Бугунги ёшларимизнинг талаби жуда катта.

Оддийгина телефонни катта авлод тушунмайди. Аммо уни кузатган болаларимиз биз катталарга савол бериб қийин вазиятга солиб қўйишяпти. Дунё воқеаларига оид масалаларга қизиқишяпти.

Фарзандларимизни алдаб бўлмайди. Бугун информацион технологияларни синфхонага кирган ўқитувчига нисбатан ўқувчилар кўпроқ билишади, десак тўғри бўлади», — деди Президент.

@segmentuz
👍83👏5
Янги дарсликларнинг ўзига хослиги нимада?

1️⃣
Бугун Президентга тақдимот қилинган янги авлод дарсликларининг ўқув-методик комплекслар (ЎМК) асосини «4К тамойили» ташкил этади:

Критик (танқидий) фикрлаш;
Коллаборация (жамоавий ишлаш);
Креативлик (ижодкорлик);
Коммуникация (мулоқот кўникмалари).

2️⃣ Ушбу дарсликлар қуруқ маълумотларни ёдлатиш, ёки шунчаки ўқиш/ёзишни ўргатиш билан чекланмайди. Улар орқали ўқувчилар нафақат фанларни, балки 21-асрда зарур бўлган ҳаётий кўникмаларни ҳам ўрганади.

3️⃣ Шунингдек, дарсликлар болаларга ўйин орқали таълим беришга ҳам мослашган. Яъни болалар психологияси ҳисобга олинган. Ўқув-методик комплекслар Android, iOS платформаларида онгни ўстирадиган ўйинлар тўпламига эга.

4️⃣ Дарсликдаги маълумотлар ранг-баранг расмлар, графикалар, содда матнлар орқали берилган. У ўқувчини зериктириб қўймайди, аксинча янада қизиқтиради.

5️⃣ 1-3 синфлар учун тақдим этилган дарсликларнинг бир қисми кенгайтирилган реаллик технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган. Ҳозирги болалар замонавий технологияларни биздан яхшироқ тушунади. Шу сабабли гаджетлар орқали таълим олиш уларни янада фанга қизиқтиради;

6️⃣ Estudy электрон таълим платформаси ишлаб чиқилган. У турли фанлардан олинган билимларни мустаҳкамлаш учун 300 дан зиёд онгни оширадиган ўйинли вазифаларни ўз ичига олади. Платформадан дарсда ҳам, бўш вақтда уйда ҳам фойдаланиш мумкин.

7️⃣ Дарсликларни ишлаб чиқишда халқаро дастурлар (PISA, PIRLS, TIMSS, EGMA, EGRA) талаблари тўлиқ инобатга олинган. Финляндиядаги нуфузли таълим компанияси экспертлари томонидан текширувдан ўтказилган ва сертификат олинган.

@segmentuz
👍294🥰4
«Халқ таълими бўлими ва бошқармалари сиз учун прокурор. Бу икки ташкилотни йўқ қилишни истаяпман, мактабларнинг ўзи «районо» ва «облоно» бўлиши керак» — Шавкат Мирзиёев

@segmentuz
👍165😢15🕊74🔥32🎉1🤩1💯1