Segment.uz
68.6K subscribers
5.32K photos
1.27K videos
68 files
5.83K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️ Президент фармони:

Вазирлар Маҳкамаси тизимини қуйидаги вазирликлар ташкил этади:

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги;
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги;
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;
Табиат ресурслари вазирлиги;
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
Сув хўжалиги вазирлиги;
Рақамли технологиялар вазирлиги;
Адлия вазирлиги;
Транспорт вазирлиги;
Маданият ва туризм вазирлиги;
Мудофаа вазирлиги;
Энергетика вазирлиги;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги;
Ташқи ишлар вазирлиги;
Ички ишлар вазирлиги;
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

@segmentuz
👍81😱6❤‍🔥22👏21🔥1🕊1
Президент фармонига мувофиқ:

Ижро этувчи ҳокимият органлари штат бирликлари, шу жумладан раҳбар лавозимларини 30 фоизгача мақбуллаштириш ва адолатли меҳнатга ҳақ тўлаш тизими жорий этилади.

@segmentuz
👍32🔥152🥰2
Президент фармонига мувофиқ:

2023 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоси бўлган ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг Вазирлар Маҳкамасининг таркибий тузилмаларидан мустақил равишда Бош вазир билан тўғридан-тўғри ишлаши тизими жорий этилади.

@segmentuz
👍36❤‍🔥1🔥1🥰1
Президент фармонига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида қуйидагилар тугатилади:

иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар бўйича котибиятлар;

департаментлар ва улар ҳузуридаги бўлимлар;

Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси;

Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими;

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлими.

@segmentuz
👍44🔥3😱2🕊21
Президент фармонига мувофиқ:

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида:

Бош вазирнинг 4 нафаргача ўринбосарлари лавозими;

Ҳукумат раҳбари фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва протокол жиҳатдан таъминлайдиган Бош вазир котибияти ташкил қилинади.

@segmentuz
👍25🔥5😱4🕊21👏1
Ҳукумат тузилмасидаги муҳим ўзгаришлар

Ҳукуматда амалдаги 8 нафар Бош вазир ўринбосари ва 3 нафар Бош вазир маслаҳатчиси лавозимларидан фақат 4 нафар Бош вазир ўринбосари қолдирилмоқда.

Бош вазир ўринбосари бир вақтнинг ўзида вазир ёки бошқа раҳбарлик лавозимини эгалламайди ҳамда вазирликлар ва бошқа давлат идоралари фаолиятини тўғридан-тўғри бошқармайди.

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида амалдаги 269 та штатдан 120 таси қолади. Бунда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар бўйича котибиятлар, департаментлар ва улар ҳузуридаги бўлимлар, шунингдек, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлимидан иборат Вазирлар Маҳкамаси аппарати тугатилмоқда.

Унинг ўрнига Ҳукумат раҳбари фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва протокол жиҳатдан таъминлайдиган Бош вазир котибияти ташкил қилинмоқда.

3. Вазирларнинг сиёсий мақоми, ваколатлари, Президент, парламент ва жамоатчилик олдидаги сиёсий масъулияти ҳамда жавобгарлиги кескин оширилмоқда. Уларнинг соҳага ажратиладиган маблағларни ишлатишдаги мустақиллиги белгиланмоқда.

Шунингдек, ажратилган маблағлар ва умумий штат бирлиги доирасида вазирларга ўз тузилмасини мустақил белгилаш ваколати берилмоқда.

Вазирлар конституциявий мақомидан фойдаланган ҳолда, Бош вазир билан тўғридан-тўғри ишлайдиган тизим жорий этилмоқда. Яъни, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари, мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-иқтисодий масалалар вазирлар иштирокида муҳокама қилиниб, коллегиал ҳал этилади.

Содда қилиб айтганда, вазирлар:

янги қарор лойиҳаларини ўзлари ишлаб чиқади;

қарор лойиҳасининг долзарблиги, ташкилий-молиявий механизмлари ва кутилаётган натижаларини Ҳукумат аъзолари олдида ўзлари ҳимоя қилади.

4. Вазирлик ва идораларнинг функциялари қайта кўриб чиқилиб, бир-бирини такрорлайдиганлари қисқартирилади. Бунда, хусусий секторга ўтказилаётган давлат функциялари камида 3 баробарга кўпайтирилади.

@segmentuz
👍62🕊4❤‍🔥2🔥21🥰1💯1
Фармон:

Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги кенгашининг Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларининг биринчи босқичи доирасида:

2023 йил 1 январдан бошлаб ихчам, профессионал бошқарув тамойилларига асосланган ва самарадорликка йўналтирилган республика ижро этувчи ҳокимият органларининг вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларни ўз ичига оладиган яхлит тизими шакллантирилади.

@segmentuz
👍262🥰1😱1
Президент фармонига кўра:

Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тузилмаларини мақбуллаштириш муносабати билан бўшаётган маблағлар Бош вазир котибияти ўрнак кўрсатган бошқарув ходимларининг натижадорлиги асосида қўшимча рағбатлантиришга йўналтирилади.

@segmentuz
👍20😱9👏3🔥1🥰1
Президент фармони:

Белгилансинки:

Вазирлик – тегишли соҳаларда ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи, муайян йўналишда ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи ҳамда тизимдаги раҳбарий фаолиятни яккабошчилик асосида ташкил этадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;

Қўмита – тегишли соҳа ичидаги тармоқ фаолиятини мувофиқлаштирувчи ва тартибга солувчи ҳамда тизимдаги раҳбарий фаолиятни коллегиал асосда ташкил этадиган, шунингдек, вазирликнинг ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;

Агентлик – асосий вазифаси сифатида тегишли соҳада давлат хизматларини кўрсатиш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқни қўллаш функцияларини амалга оширувчи, шунингдек, вазирлик ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;

Инспекция – асосий вазифаси сифатида тегишли соҳа ва тармоқларда давлат назорати ва текширувни амалга оширувчи, шунингдек, вазирлик ташкилий бўйсунувида фаолият юритадиган республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;

Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ алоҳида мақомга эга ҳамда бевосита Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасига бўйсунадиган қўмита, агентлик ва инспекциялар ташкил этилиши мумкин.

@segmentuz
👍38🔥1🥰1👏1
Қаршибаев Муртаза Маматқулович Президент масалаҳатчиси - Спичрайтери ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Президент Администрациясида шўъба мудири лавозимида фаолият юритган.

@segmentuz
👍30🥰1👏1😱1
Хайдаров Тальатжон Солиевич бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қоррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари лавозимидан озод этилди.

@segmentuz
👍13❤‍🔥1🥰1💯1
⚡️ Тугатилаётган 12 та давлат бошқаруви органлари рўйхати

 
Президент фармонига кўра:

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги – Қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ вазифа ва функциялари Қишлоқ хўжалиги вазирлигига, саноатни ривожлантириш билан боғлиқ вазифа ва функциялари эса Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги – вазифа ва функциялари тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги – вазифа ва функциялари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;

Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги – вазифа ва функциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилмоқда;

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги – вазифа ва функциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилмоқда;

Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлиги – вазифа ва функциялари Сув хўжалиги вазирлигига ўтказилмоқда;

Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги – вазифа ва функциялари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ўтказилмоқда;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги – вазифа ва функциялари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига ўтказилмоқда;

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги – вазифа ва функциялари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига ўтказилмоқда;

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси – вазифа ва функциялари тегишинча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази – вазифа ва функциялари Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси – вазифа ва функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилмоқда.

@segmentuz
👍61😱7👏3🎉3🥰1🤩1
Мавлянов Умед Аслиддинович Қоррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари - Коррупцияга қарши курашиш тизимини таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

@segmentuz
👍12🔥2🥰2👏1
Президент фармонига кўра, 2023 йил 1 январдан республика давлат бошқаруви органлари қуйидагича қайта ташкил этилади:

Вазирликлар:

Халқ таълими вазирлиги – негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташкил этилмоқда;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги – негизида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташкил этилмоқда;

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги – негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилмоқда;

Молия вазирлиги – негизида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ташкил этилмоқда;

Қурилиш вазирлиги ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – негизида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ташкил этилмоқда;

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги – негизида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ташкил этилмоқда;

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташкил этилмоқда;

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – негизида Рақамли технологиялар вазирлиги ташкил этилмоқда;

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ва Маданият вазирлиги – негизида Маданият ва туризм вазирлиги ташкил этилмоқда;

Мактабгача таълим вазирлиги – негизида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурида Мактабгача таълим агентлиги ташкил этилмоқда;

Инновацион ривожланиш вазирлиги – негизида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида Инновацион ривожланиш агентлиги ташкил этилмоқда;

Спортни ривожлантириш вазирлиги – негизида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ташкил этилмоқда;

Қўмиталар:

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси – негизида Табиат ресурслари вазирлиги ташкил этилмоқда;

Монополияга қарши курашиш қўмитаси – негизида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ташкил этилмоқда;

Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси – негизида Тоғ-кон ва геология вазирлиги ташкил этилмоқда;

Агентликлар:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги – негизида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги ташкил этилмоқда.

@segmentuz
👍62😱8🔥2👏21🎉1
24 та давлат бошқаруви органининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради

Президент фармонига кўра:

2023 йил 1 январдан қуйидаги республика давлат бошқаруви органларининг ташкилий бўйсунуви ўзгаради:

Қўмиталар:

▫️Давлат статистика қўмитаси
Статистика агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Мудофаа саноати давлат қўмитасиМудофаа саноати агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Мудофаа вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасиМаданият ва туризм вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасиИқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўрмон хўжалиги агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Табиат ресурслари вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Давлат солиқ қўмитасиСолиқ қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Давлат божхона қўмитасиБожхона қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасиОила ва хотин-қизлар қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасиВетеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси шаклида қайта ташкил этилиб, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасиҚишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Агентликлар:

▫️Ёшлар ишлари агентлиги
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Президент таълим муассасалари агентлиги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги шаклида қайта ташкил этилиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Кинематография агентлигиМаданият ва туризм вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️“Ўзархив” агентлиги Адлия вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигиРақамли технологиялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигиКамбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигиДори-дармон ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ вазифа ва функциялари Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилган ҳолда, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигиҚишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Инспекциялар:

▫️Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясиРақамли технологиялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясиСув хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

▫️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясиҚишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда;

Бошқа органлар:

▫️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясиОлий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурига ўтказилмоқда.

@segmentuz
👍100😱5👏2🔥1🎉1
2023 йил 1 январдан Ёшлар ишлари агентлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузурига ўтказилади – Президент фармони

@segmentuz
👍59😱12❤‍🔥3👏3😍3🥰2🤩1
Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро аппарати тузилмаси

Бошқарув ходимларининг чекланган сони 120 нафар

@segmentuz
👍52😱84🔥2🎉2
Президент қарорига биноан:

Айрим республика ижро этувчи ҳокимият органлари ҳудудий бўлинмалари тегишинча маҳаллий ҳокимликлар тузилмасига ўтказилади;

Айрим республика ижро этувчи ҳокимияти органларининг Тошкент шаҳридаги туман бўлинмалари уларнинг вазифа ва функцияларини Тошкент шаҳри (бош) бошқармаларига ўтказган ҳолда тугатилади.

@segmentuz
👍34💯21🥰1
Президент қарорига биноан:

Республика ва ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органлари функцияларининг очиқ реестри шакллантирилади.

@segmentuz
👍411🥰1🕊1
Президент фармонига кўра:

Республика
ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари бир вақтнинг ўзида хўжалик бошқаруви органларининг раҳбари вазифасини бажариши тақиқланади.

@segmentuz
👍45💯2🥰1🕊1