Segment.uz
67.2K subscribers
5.31K photos
1.26K videos
66 files
5.75K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.

@segmentuz
👍14😱5
Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган 20 та ёрдам турларининг рўйхати

@segmentuz
👍30😱5🤩4
2022 йил 29-30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари:

А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг "Қамчиқ" довони худудида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м гача пасайиши, шамол тезлиги 17–20 м/с гача кучайиши, автойўлда қор уюмлари юзага келиши мумкин;

Тошкент вилояти Оҳангарон тумани, Бўстонлиқ туманидаги Чотқол тизмасининг "Чимён" тоғлари табиий ҳудуди бўйлаб қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

@segmentuz
👍11
❗️ Тезюрар поезд Нукусгача боради

Шавкат Мирзиёев Бухоро – Урганч – Хива темир йўлини электрлаштириш лойиҳаси бўйича тақдимот билан танишди. Лойиҳанинг қиймати 445 млн долл. Лойиҳа доирасида Бухородан Хивагача бўлган 465 километр темир йўл тармоғи электрлаштирилади, бекат, нимстанциялар ва бошқа иншоотлар қурилади.

Поездларнинг юқори тезлиги соатига 250 километргача бўлади. Натижада йўловчиларнинг Тошкентдан Урганчгача етиб бориш вақти 14 соатдан 6 соатга, Бухородан Хивагача 8 соатдан 3 соатгача қисқаради.

Президент мутасаддиларга ҳозирги лойиҳага ҳамоҳанг тарзда, Нукус шаҳригача бўлган темир йўлни ҳам электрлаштириш бўйича кўрсатма берди. Бунинг натижасида Тошкент билан Нукус ўртасидаги қатнов вақти 16 соатдан 7 соатгача қисқаради.

@segmentuz
👍523👏3😱2🥰1
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилади

Бош прокуратура академияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилади. Академия Бош прокуратура ташкилий тузилмасига кирувчи, юридик шахс мақомига эга, ихтисослаштирилган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Академияда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб тергов фаолияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг бошқа соҳаларида олий таълимнинг икки босқичли тизими – бакалавриат ва магистратура бўйича тўлақонли ўқув жараёни ташкил этилади.

Академиянинг тергов фаолияти йўналишидаги ҳар йилги қабул квоталари бакалавриат дастури бўйича – 250 нафаргача талаба, магистратура дастури бўйича – 50 нафаргача олий юридик маълумотли ваколатли давлат органлари ходимларидан иборат бўлади.

Академияда таълим олиш муддати бакалавриат дастури бўйича – уч йил, тергов фаолияти йўналишидаги магистратура дастури бўйича – бир йил.

@segmentuz
👍87👏6😱4🤩1
❗️Қорақалпоғистоннинг барча туманларида жойлашган ва шу ҳудудда фаолият юритадиган тадбиркорлик субъектлари учун 2023 йил 1 январдан 2028 йил 1 январгача фойда солиғи, юридик шахслар учун мол-мулк ва ер солиғи ставкалари 2 баравар пасайтирилади.

Батафсил

@segmentuz
👍57😱13🤩4🕊4🔥2🥰1🎉1
Борийхон Абирханович Хаджиханов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятининг Нефть-газ соҳасини ва кимё саноатини ривожлантириш масалалари шўъбаси мудири этиб тайинланди.

@segmentuz
👍20😱14
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги икки давлат чегарасининг 302,29 км узунликдаги алоҳида участкаларини тартибга соладиган шартномани ҳамда Кампиробод (Андижон) сув омборидан фойдаланишга оид ҳужжатни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунларни имзолади.

@segmentuz
👍42👏8🥰1
Қорақалпоғистон Республикасидаги ёш тадбиркорларга ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун зарур асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадида Ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан тўғридан-тўғри Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали 7 йил муддатга қарз маблағлари тақдим этилади — Президент фармони

@segmentuz
👍28😱6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги «TATA STEEL CHESS INDIA 2022»да турнирнинг биринчи рақамли шахматчиси Ҳикару Накамурани мағлубиятга учратди.

@segmentuz
👍171👏27🔥10🎉7
Аҳоли муаммолари билан ишлаш соҳасида янги тизимга ўтилмоқда

Президент топшириғига мувофиқ, янги тажриба асосида Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида аҳоли билан мулоқотнинг мутлақо янги тизими йўлга қўйилади. Айни шу мақсадда Президент маслаҳатчиси Ғ.Мирзаев бошчилигидаги вазирлик ва идоралар раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ 4 та сектор кесимида тумандаги 29 та маҳаллада фаолият олиб бормоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан дастлаб ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир бўлган — «Маданият», «Жағалбойли» ва «Элтамғали» маҳаллаларидаги муаммоларни хонадонма-хонадон юриб ўрганиш ва уларни жойида ҳал қилишга асосий эътибор қаратилди.

Кеча «Ёшлик», «Маданият», «Жағалбойли», «Сувти», «Қўштамғали», «Мустақиллик», «Хонобод», «Элтамғали», «Султон Сегизбоев», «Толовул» маҳаллаларидаги 920 та хонадон ва 15 та ижтимоий соҳа объекти ўрганилди. Уларда аниқланган 547 та масаланинг 76 таси жойида ҳал қилинди, 471 та масала бўйича аниқ муддатли «йўл хариталари» белгиланди.

Ишчи гуруҳ фаолияти якунида аҳоли билан ишлашни самарали йўлга қўйиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Оққўрғон тумани тажрибаси шакллантирилади ва шу асосда барча ҳудудларда аҳоли билан мулоқотнинг янгича тизими йўлга қўйилади.

⚡️ Оққўрғондан келган хабарларга кўра, Республика ишчи гуруҳи раҳбари — Президент маслаҳатчиси ва унинг ўринбосарлари кеча тумандаги маҳаллаларда тунаб қолиб, хонадонларда маҳалла фаоллари, оқсоқоллар, кекса нуронийлар билан мавжуд муаммолар хусусида суҳбатлашган.

@segmentuz
👍60👏5😱3🤩2🕊21
❗️Магистратурага киролмаганлар учун қўшимча имконият

Давлат қабул комиссиясининг тегишли қарорига мувофиқ жорий ўқув йилида фақатгина давлат ОТМларининг магистратурасига С1, В2 миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатига эга бўлиб, ҳужжат топширган, аммо квота доирасида талаба бўлолмаганларга белгиланган базавий тўлов-контрактнинг 1,5 бараваридан ошмаган миқдордаги тўлов асосида магистратурада ўқиш имконияти яратилди.

▪️Ўқиш истагини билдирганлар ОТМ қабул комиссияларига мурожаат қилишлари мумкин.

@segmentuz
👍26🥰2💯2🤩1
❗️Уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби соддалаштирилди

2022 йил 1 декабрдан
Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан чиқариб ташланади. Субсидияга талабгорларни танлаб олишда маълумотлар subsidiya.idm.uz дастурида йиғилади.

▪️2022 йил 1 ноябрга қадар 2020-2022 йиллар дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган фуқароларга ипотека кредити фоизларининг бир қисмини қоплаш бўйича тўланмай қолган субсидияларни тўлиқ тўлаш чоралари кўрилади.

2021 йил дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турадиган фуқароларга Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олиш ҳуқуқи берилади.

▪️ Батафсил

@segmentuz
👍292🔥1🥰1🕊1
Совуқ ҳаво массаси кириб келмоқда

Жорий йилнинг 1-5 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келади.

3-5 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари 4-7 даража совуқгача, кундуз кунлари 0-3 даража илиқгача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилоятининг шимолида кечалари 10-13 совуқгача, кундуз кунлари 4-7 даража совуқгача пасаяди.

@segmentuz
😱15👍132🔥2💯2🕊1
1995 йилдан бери БМТ Жаҳон туристик ташкилотининг расмий кўмаги билан ўтказиб келинаётган туризм ярмаркаси Тошкентда ўз ишини бошлади

Бугун, 30 ноябрь куни Тошкентда «Ипак йўлидаги туризм»—2022 Тошкент халқаро туристизм ярмаркаси бошланди. Ярмарка доирасидаги қизиқарли тадбирларга ташриф буюриб, уларни кузатиш ва иштирок этиш зарур.

Очилиш маросими қандай ўтди деган саволга бу ерда жавоб топиш мумкин.

Ярмарка 30 ноябрдан 2 декабрга кадар «UzExpo Марказ»да бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Тошкент халқаро туризм ярмаркаси – «Ипак йўлидаги туризм» (ТХТЯ) — бу Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақасининг туризм соҳасидаги энг ёрқин ва энг шижоатли воқеасидир.

@segmentuz
👍16🔥2🥰1💯1
❗️ Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома ҳамда Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битимни ратификация қилишга оид қонунларни имзолади.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартнома 13 та моддадан иборат. Унда ўзбек-қирғиз Давлат чегарасининг 35 та участкадаги умумий узунлиги 302,29 км бўлган чизиғи белгиланди.

Ўзбекистонга 4957 гектардаги Андижон сув омбори ҳудуди ҳамда тўғонга хизмат кўрсатиш ва уни муҳофаза қилиш учун қўшимча 19,5 гектар ер майдони ўтказилади, Қирғизистонга эса компенсация тарзида 1019 гектар яйлов ерлари берилади.

Андижон сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш масалаласи ва Сўх туманидаги “Чашма” булоғи жойлашган участка алоҳида шартномалар билан тартибга солиниши келишиб олинди.

Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги битим 11 та моддадан иборат. Унда Андижон сув омбори сув ресурсларини биргаликда бошқариш бўйича Қўшма комиссия тузилди ва унинг фаолияти тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ўзбек томони сув омборидаги сув сатҳини 900 горизонталдан юқори бўлмаган сатҳда ушлаб туриш, Қирғизистон фуқароларининг сув омбори сувига эркин кириши ва ундан фойдаланишини (ҳайвонларга сув бериш, суғориш, балиқ овлаш) таъминлаш, атрофида муҳандислик-техник иншоотларни ўрнатмаслик мажбуриятларини олган. Қирғизистон томони сувни муҳофаза қилиш зоналари ўрнатилиши, ундан фойдаланиш режимига риоя этилишини таъминлаш мажбуриятларини олган.

❗️ Умуман айтганда, чегара чизиғини делимитация қилишни якунига етказиш орқали мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар янада мустаҳкамланиб, ҳеч қандай келишмовчиликка ўрин қолмайди.

Андижон сув омбори сув ресурсларини биргаликда бошқаришнинг ҳуқуқий асослари яратилади. 2,5 миллион тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва 500 миллион доллар миқдоридаги маҳсулотларни экспорт қилиш учун 8 мингга яқин фермер хўжаликларини сув билан узлуксиз таъминлаш имконияти пайдо бўлади.

@segmentuz
👍33👏2😱1🤩1🕊1
Оққўрғонда аҳолининг муаммолари манзилли ҳал қилинади

Аввал хабар берилганидек, Давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, Президент маслаҳатчиси Ғ.Мирзаев бошчилигидаги вазирлик ва идоралар раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги 29 та маҳаллада фаолият олиб бормоқда.

Туман аҳолиси билан мулоқот жараёнида асосий эътибор — оғир ижтимоий аҳволда бўлган, якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган инсонларни қийнаётган масалаларни жойида ҳал қилишга қаратилмоқда.

Бугуннинг ўзида:

“Мустақиллик” маҳалласида яшовчи 70 ёшли оғир ижтимоий аҳволдаги Владимир Вятчинин даволаниши учун Тошкент вилояти ихтисослаштирилган соматика шифохонасига ётқизилди;

“Маданият” маҳалласидаги Адҳам Мамазоитов хонадонига 40 метр қувур тортилиб, табиий газ таъминотига улаб берилди;

ҳудудда ташкил қилинган чуқурлаштирилган тиббий кўрик натижасида амбулатор шароитдаги 36 нафар беморга дори-дармон етказилди;

“Мустақиллик” маҳалласидаги эскирган симёғоч бетон устунларга алмаштирилди;

“Ёшлик” маҳалласи Замаҳшарий кўчасидаги сув қувурлари таъмирланиш ишлари бошланди.

Келгуси йил дастурига киритиш орқали:

“Сувти” маҳалласидаги яроқсиз кўприк таъмирланиши билан камида 400 нафар аҳолини ўйлантираётган муаммо ҳал қилинади;

“Хонобод” маҳалласидаги 1960 йилда қурилган 450 ўринли 9-сонли мактабга (ҳозирда 820 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда) 320 ўринли қўшимча бино қурилади;

“Маданият” маҳалласидаги 22, 27, 47, 50-сонли мактабларнинг спорт залларини реконструкция қилиш, маҳалланинг ички йўлларини таъмирланади;

“Қўштамғали” маҳалласидаги 500 та яроқсиз симёғочлар бетон устунларга алмаштирилади.

Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

@segmentuz
👍32👏42🥰1