Segment.uz
67.8K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.76K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Ўзбекистонга совуқ кунлар кириб келиши арафасида ФВВ аҳолидан содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳамда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида, қуйидагиларга риоя қилишни сўраб қолади:

носоз, қўлбола иситиш мосламаларидан фойдаланманг, стандарт талабларига жавоб берадиган иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг йўриқномасидан фойдаланинг;

иситиш печлари ва улар дудбуронларининг созлиги, қувурларнинг ҳар хил маҳсулотлар билан беркилиб қолмаганлигини кўздан кечиринг ва дудбурон орқали ҳаво тортиш кучига алоҳида аҳамият қаратинг;

хонани вақти-вақти билан шамоллатинг ва шамоллатиш каналларига алоҳида эътибор қаратинг;

иситиш печларини ҳаддан зиёд қиздириб юборманг;

ташқи ҳимоя қобиқлари шикастланган электр сим ва кабеллардан фойдаланманг;

иситиш печларининг дудбуронларини тозалаш, созлаш ва уларнинг қоида талаблари асосида ўрнатилиши бўйича хизмат кўрсатувчи махсус ташкилотларга мурожаат қилинг;

ёнувчи материалларни газ плиталари устида қуритманг.

@segmentuz
👍231🥰1😱1🕊1💯1
❗️Болиев Жаҳонгир Абдахатович Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

@segmentuz
👍23👏5🔥2😱2
Жорий йилнинг ноябрь ойида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган асосий тадбир ва воқеалар

@segmentuz
👍23👏2😱2🕊2💯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 1 декабрдан жарима балларини ҳисоблаш тизими синов тариқасида ишга туширилади.

@segmentuz
👍16😱6🎉2🕊21🥰1
Янгиланаётган Оққўрғон

Президент топшириғига мувофиқ, янги тажриба асосида Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида аҳоли муаммолари билан ишлаш ва уни ҳал этишнинг мутлақо янги тизими йўлга қўйилади.

@segmentuz
👍29🤩2🔥1🥰1👏1😱1🎉1
ПҚ-323 Қарор таълим кредити.pdf
1.5 MB
Таълим кредити кимларга берилади?

Президент қарори (ПҚ-323-сонли) билан Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва у билан тасдиқланган Низомга ўзгартиришлар киритилди.

▪️ Эндиликда, таълим кредитлари тижорат банклари томонидан таълим ташкилотлари* бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.

* таълим ташкилотлари — Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган таълим муддати бир йил ундан ортиқ ташкил этувчи барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари (давлат, нодавлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари, Ўзбекистондаги хорижий олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари).

@segmentuz
👍391🔥1🥰1🕊1
Қишлоқларда ётиб ишлаётган масъуллар. Аҳоли муаммолари билан ишлашнинг янги тизими Оққўрғонда синовдан ўтказилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра аҳоли билан мулоқотнинг янги тизими жорий этилмоқда. У тажриба сифатида Тошкент вилоятининг оғир ҳудудларидан бири бўлган Оққўрғон туманида синовдан ўтказилмоқда.

Янги тизимга кўра, президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги 24 та вазирлик ва идора раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ 4 та сектор кесимида тумандаги 29 та маҳаллада фаолият олиб бормоқда.

▪️ Батафсил — Kun.uz

@segmentuz
👍52👏3💯2🥰1😱1🎉1
Қонунчиликда ёшларга берилган айрим имтиёзлар

▪️Меҳнат кодексида ёшлар учун алоҳида кафолатлар белгиланган, жумладан 16 дан 18 ёшгача бўлганлар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги лозим.

▪️Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ўқиётган ижтимоий фаол талабаларга контракт суммасининг 35 фоизи тўлаб берилади.

▪️Контракт асосида ўқиётган талабаларга таълим кредити берилади.

▪️Ёшлар муаммолари билан ишлашнинг янгича тизими – «Ёшлар дафтари» ишга туширилган.

▪️«Ёшлар дафтари»га киритилганларнинг ногирон оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида ёрдам кўрсатилади.

▪️Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун 15 млн сўмгача субсидия ажратилади.

▪️Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

▪️Ижтимоий фаол ёшларга ОТМга ўқишга киришда имтиёзлар берилади.

▪️Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга 20 турдаги ёрдам берилади.

▪️Айрим ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.

▪️«Мозийга саёҳат»
дастури доирасида «Ёшлар дафтари»га киритилганлар давлат музейларига бепул киритилади.

▪️Хориждаги ёш ватандошларнинг вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратилади.

@segmentuz
👍28🤩1🕊1💯1
Республика Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга жорий йилнинг 22 декабридан 2023 йилнинг 10 январига қадар маҳаллий қатнов чипталари учун 50% чегирмалар эълон қилинди.

Чипталарни сотиб олиш учун паспорт ва талабалик гувоҳномаси билан темир йўл кассаларига ташриф буюриш ёки электрон сайтдан фойдаланиш мумкин.

@segmentuz
👍27🎉32🔥1🤩1🕊1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍472🤩2🔥1
❗️Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар

Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўламайди;

Мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин;

Ўқувчилари ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади;

Ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига ҳар ой 150 фоиз устама тўланади;

Пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди;

Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади;

Қишлоқлардаги мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаётган аёлларга устама тўланади;

PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассисларга устама тўланади;

Спортчи-тренерларга имтиёзлар берилади;

Таълим сифати паст мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб дарс бераётган ўқитувчилар учун махсус устамалар жорий қилинган;

Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади;

Айрим жисмоний тарбия ўқитувчиларига малака тоифаси аттестациясиз берилади;

Халқ таълими тизими педагог ходимларига истеъмол кредитлари ва автотранспорт сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади;

Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади;

Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

@segmentuz
👍573👏21🔥1🤩1💯1
Кеча Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги 17-сонли умумтаълим мактаби филиалининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Янги мактабда бошланғич синфлар учун биринчи дарсни Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражабов ўтди.

Эслатиб ўтамиз, Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра, Президент маслаҳатчиси Ғ.Мирзаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи аъзолари Оққўрғон туманида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиб, ҳал этиш чораларини кўрмоқда.

@segmentuz
👍451🔥1👏1🤩1🕊1