Segment.uz
67.5K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.76K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрига етиб борди. Уни Қозоғистон Бош вазири кутиб олди.

@segmentuz
👍38
Шавкат Мирзиёев хорижий делегациялар раҳбарлари билан бирга Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг Остона саммитига бағишланган концертни томоша қилди.

@segmentuz
👍38👏12
Президент Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг олтинчи саммитида нутқ сўзламоқда

Сўзининг аввалида давлатимиз раҳбари ўтган давр давомида ушбу тузилма хавфсизликни таъминлаш, Осиёда ўзаро ишонч ва барқарор тараққиётни мустаҳкамлаш масалалари бўйича кенг ва очиқ мулоқот учун муҳим майдон сифатида ўзининг ғоятда зарур эканлигини кўрсатганини таъкидлади.

Ўзбекистон форумни трансформация қилиш масаласи бўйича қўшма фаолиятда иштирок этишга тайёрлигини билдирди.

@segmentuz
👍34
Шавкат Мирзиёев саммитда қатор таклифларни илгари сурди:

Авлодлар мулоқотини йўлга қўйиш, ёш етакчилар Форуми доирасида бундай илк учрашувни 2023 йил апрель ойида Самарқандда ўтказиш;

ФАО шафелигида келгуси йили Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда Осиёда озиқ-овқат хавфсизлигини мониторинг қилиш яхлит тизимини яратиш ва бошқа ёндашувларни муҳокама қилиш;

“Яшил Осиё” концептуал дастурлари доирасида доимий эксперт маслаҳатлашувларини йўлга қўйиш.

ички минтақавий савдо ўсиши учун техник регламентларни уйғунлаштириш.

Ушбу барча масалаларни ФАО шафелигида келгуси йили Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган халқаро конференцияда муҳокама қилиш таклиф этилди.

Президент замонавий таҳдидларни фақат мулоқот, бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш, умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ меъёрларига амал қилиш орқали самарали енгиб ўтиш мумкинлигига ишонч билдирди.

Шунингдек, Қозоғистоннинг Кенгашга 2024 йилга қадар раисликни давом эттириш нияти қўллаб-қувватланди.

@segmentuz
👍33🤩5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг VI саммити доирасида Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан икки томонлама учрашув ўтказди.

@segmentuz
👍52👏75🎉3
17 октябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 18−19 октябрда республиканинг қолган ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу кунларда ҳаво ҳарорати 8-10 даражага пасайиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши мумкин — Шерзодхўжа Хабибуллахўжаев, "Ўзгидромет" бош директори

@segmentuz
👍23😱9🎉2
Қонунчиликда ёшларга берилган айрим имтиёзлар

▪️Меҳнат кодексида ёшлар учун алоҳида кафолатлар белгиланган, жумладан 16 дан 18 ёшгача бўлганлар учун иш вақти ҳафтасига 36 соатдан ошмаслиги лозим.

▪️Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва контракт бўйича ўқиётган ижтимоий фаол талабаларга контракт суммасининг 35 фоизи тўлаб берилади.

▪️Контракт асосида ўқиётган талабаларга таълим кредити берилади.

▪️Ёшлар муаммолари билан ишлашнинг янгича тизими – «Ёшлар дафтари» ишга туширилган.

▪️«Ёшлар дафтари»га киритилганларнинг ногирон оила аъзоларига дори-дармон, ногиронлик аравачалари, эшитиш аппаратлари ва ортопедик маҳсулотлар харид қилиш учун БҲМнинг 5 баравари миқдорида ёрдам кўрсатилади.

▪️Ногиронлиги бўлган ёшларга ўқиш, яшаш ва транспорт харажатларини қоплаш учун 15 млн сўмгача субсидия ажратилади.

▪️Давлат олий таълим муассасаларига киришда энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун Президент гранти жорий қилинган.

▪️Ижтимоий фаол ёшларга ОТМга ўқишга киришда имтиёзлар берилади.

▪️Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга 20 турдаги ёрдам берилади.

▪️Айрим ёшлар ОТМга ўқишга қабул қилишда тест синовларида иштирок этиш учун ундириладиган тўловлардан озод этилади.

▪️«Мозийга саёҳат»
дастури доирасида «Ёшлар дафтари»га киритилганлар давлат музейларига бепул киритилади.

▪️Хориждаги ёш ватандошларнинг вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратилади.

@segmentuz
👍664🥰3🕊2😱1
Мирзаев Акмал Арзиевич Сирдарё вилоятининг Сардоба тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

@segmentuz
👍432🎉1
Иномов Хамидулло Таджиевич Фарғона вилоятининг Фарғона тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги масъул ходими лавозимида ишлаган.

@segmentuz
👍391👏1🤩1💯1
Қашқадарё вилояти ҳокимлигида тайинловлар

Анвар Қобилов
Қашқадарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Президент Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази вилоят филиали мудири лавозимида фаолият юритган.

Муродулло Азизов Қашқадарё вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти тижорат департаменти бошлиғи ўринбосари - маркетинг бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган эди.

@segmentuz
👍34🎉31🥰1💯1
Латифжонов Азизбек Рахимович Андижон вилоятининг Пахтаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди

Тайинловга қадар у Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

@segmentuz
👍28🥰1👏1💯1
Давлат бошқаруви академиясини молиялаштиришнинг янги тартиби белгиланди

"Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолиятини молиялаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

2022/2023 ўқув йилида Академия магистратурасига ўқишга қабул қилиш амалга оширилмаганлиги сабабли ўқув юкламалари камайган.

▪️Қарорга мувофиқ, 2022/2023 ўқув йилида Академияда 2021/2022 ўқув йилида шаклланган 35 та профессор-ўқитувчилар штат бирликлари сақлаб қолинади.

Профессор-ўқитувчиларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар:

2022 йил сентябрь-декабрь ойлари учун Академиянинг 2022 йилга тасдиқланган сметаси доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан;
2023/2024 ўқув йилигача эса 2023 йилга тасдиқланган Давлат бюджети парамертларида Академияга ажратилган маблағлардан молиялаштирилади.

@segmentuz
👍33😱4💯3🕊2
Бердикулов Сирожиддин Валикулович Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

@segmentuz
👍33🔥1👏1😱1💯1