Segment.uz
70.7K subscribers
5.42K photos
1.31K videos
74 files
6.06K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Умматов Бекзод Хамзаевич Андижон вилоятининг Асака тумани ҳокими этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

@segmentuz
❗️Тошкентда чанг бўрони кузатилади

Узоқ вақт давомида ёғингарчилик бўлмагани ва ҳаво ҳарорати инверсияси натижасида 17 октябрь куни 18:00 дан 23:00 гача Тошкент шаҳри атмосфера ҳавоси майда чанг заррачалари билан ифлосланиши кучайиши кутилмоқда.

@segmentuz
Тошкентда чанг бўрони кузатилиши муносабати билан пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига қуйидагилар тавсия қилинмоқда:

▪️ имкон борича уйдан чиқмасликка ҳаракат қилиш;

▪️ кўчада бўлганда, албатта тиббий ниқоб тақиш ва уни ҳар бир соатда алмаштириш;

▪️ нафас қайтиши, бурун битиши, акса уриш, тумов, кўзлар қизариши ва қичишиши, томоқда қаттиқ қичишиш, йўтал пайдо бўлганда зудлик билан аллерголог шифокорга мурожаат қилиш;

▪️ тузли эритмада бурун ва томоқни чайиш, ойналарни ёпиқ ҳолатда сақлаш, ойналарнинг олдида ҳўл сочиқларни ёйиб қўйиш.

@segmentuz
❗️Уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби соддалаштирилди

2022 йил 1 декабрдан
Ёшлар ишлари агентлиги бўлим бошлиғи ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директорлари субсидияга талабгорларни танлаб олиш комиссиялари таркибидан чиқариб ташланади. Субсидияга талабгорларни танлаб олишда маълумотлар subsidiya.idm.uz дастурида йиғилади.

▪️2022 йил 1 ноябрга қадар 2020-2022 йиллар дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган фуқароларга ипотека кредити фоизларининг бир қисмини қоплаш бўйича тўланмай қолган субсидияларни тўлиқ тўлаш чоралари кўрилади.

2021 йил дастури доирасида субсидия ажратиш тўғрисида хабарнома олган Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турадиган фуқароларга Тошкент вилоятида қурилган уй-жойларни ипотека кредити асосида сотиб олиш ҳуқуқи берилади.

▪️ Батафсил

@segmentuz
Президент пойтахтнинг бош режаси билан танишади

Айни пайтда Шавкат Мирзиёев "Тошкентбошплан" лойиҳа-изланиш институтига ташриф буюриб, пойтахтнинг бош режаси, Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейини реконструкция қилиш ҳамда Сурхондарё вилояти Денов тумани марказининг архитектура қиёфасини замонавийлаштириш лойиҳалари билан танишмоқда.

@segmentuz
Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.

@segmentuz
Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган 20 та ёрдам турларининг рўйхати

@segmentuz
Сапарбаев Рустам Турсинбаевич Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси ўринбосари этиб сайланди.

Бунга қадар у Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

@segmentuz
❗️ Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси кўриб чиқилди

Кўзда тутилаётган ишлар:

Тошкент шаҳри кадастри рақамлаштирилиб, ҳудудларнинг тоифаси очиқ-ошкора қайд этиб қўйилади;

тирбандлик муаммосини ҳал этиш учун жамоат транспорти қулайлаштирилади. Бунинг учун аҳоли уйидан 15 дақиқа пиёда юрадиган масофада бекат бўлиши талаб этилади;

“Park and ride” тамойили асосида, шаҳар чеккаларида автотураргоҳлар ташкил этилиб, жамоат транспорти бекатлари билан боғланади;

биноларга ижтимоий талаблар белгиланади. Масалан, шаҳар ичида кўп қаватли иншоот қурилгудек бўлса, унинг турига қараб, мактаб, боғча, маиший хизмат, автотураргоҳ ўрни, кўкаламзорлаштириш майдони каби меъёрлар қўйилади;

Тошкент шаҳридаги яшил ҳудудлар майдони 7 минг гектардан 25 минг гектарга етказилади.

Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси “Янги Тошкент” концепцияси билан мутаносиб тайёрланган. Бу янги шаҳар пойтахтимизнинг шарқий қисмида, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида барпо этилади. 500 минг аҳолига мўлжалланган бўлади.

"Шаҳарни ривожлантириш бўйича бу стратагеямизни дунёдаги етук мутахассислар ҳам маъқуллади. Энди ҳар бир жой бўйича халқ фикрини олиб, ақл билан, сифатли қуриш керак. Бу янги шаҳар халқимизга муносиб, иқлимимизга мос, замонавий бўлиши зарур", – деди Шавкат Мирзиёев.

@segmentuz
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раҳбарлари тайинланди

Бахром Шарипов
Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига;

Эркин Хайитов Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига;

Миряшин Сагатов Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

@segmentuz
⚡️ Тошкент шаҳрида 22 октябрдан ижтимоий соҳа объектлари ва 24 октябрдан кўп қаватли турар жой биноларини босқичма-босқич иссиқлик энергияси билан таъминлаш бошланади.

@segmentuz
Нодирбек Сайдуллаев Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у “Асакабанк” бошқаруви раиси вазифасида ишлаб келаётган эди.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни пайтда Қамчиқ довонида қор ёғмоқда

@segmentuz
Президент Шавкат Мирзиёев 20-21 октябрь кунлари давлат ташрифи билан Туркманистонда бўлади.

Ташриф дастуридан олий даражадаги музокаралар, ҳужжатлар имзоланиши ва қатор бошқа тадбирлар ўрин олган. Ашхободда "Тошкент" боғининг очилиш маросимида қатнашиш ва Ўзбекистон-Туркманистон чегараолди савдо зонасини барпо этиш ишларига старт бериш кўзда тутилган.

@segmentuz
Совуқ об-ҳаво шароитида ўқувчи қизларнинг мактабга шим кийишларига рухсат берилади

Халқ таълими вазирлигининг хабар беришича, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Низомга асосан совуқ об-ҳаво шароитида ўқувчи қизларга мактаб формасига мос классик услубдаги шим кийишга рухсат берилади.

@segmentuz