Segment.uz
69.4K subscribers
5.34K photos
1.28K videos
68 files
5.87K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев:

“Бундан буён йиғилиш ва қарорларни камайтириб, ижро ва аҳоли муаммолари бўйича ишлайдиган тизим бўлади.

Самарқанд вилоятидаги ўрганишлар кўп камчиликларимизни кўрсатди. Бир ойдан кейин ҳар бир вилоят ҳокими қилган ишлари ҳақида алоҳида ҳисобот беради.

Олдимизда ҳали энг қийин ва оғир ислоҳотлар турибди. Ҳамма ўзгариши керак, иш услубларини ҳам ўзгартириши керак”.

Вазирлар Маҳкамасида, вазирлар ва ҳокимлар ҳам ўз тизимида ўн кун муддатда структураси ва иш услубларини ўзгартириши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

@segmentuz
👍44😱6🤩5🔥3🎉1
❗️ Шавкат Мирзиёев томонидан ипотека кредитлари бўйича мутасаддиларга 1 сентябрдан бошлаб:

аҳоли даромадининг кредитга йўналтирадиган қисмини солиқдан озод қилиш чегарасини ошириш;

ипотека кредитини ажратишда аҳоли даромадлари бўйича тижорат банкларига қўйиладиган талабларни енгиллаштириш бўйича қарор лойиҳасини киритишни топширилди.

Шунингдек, икки ҳафта муддатда субсидия ажратишда бюрократияни кескин қисқартириш, уни очиқ-ошкора қилиб, тўлиқ рақамлаштириш бўйича таклиф киритиш вазифаси қўйилди.

Маълумот учун, ўтган беш ойда ипотека кредитлари ҳажми 2,5 бараварга ошиб, 310 мингдан зиёд оила шахсий уй-жойга эга бўлди. Уй-жой қурилиш ҳажми ҳам 3 баравар ошди.

@segmentuz
👍71
Таълим кредити бўйича хотин-қизларга енгилликлар берилди

Президентнинг «Олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида хотин-қизларнинг таълим олишларини қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги (18.07.2022й) қарори қабул қилинди.

Унга кўра, белгиландики, хотин-қизларга:

▪️тижорат банклари Молия вазирлиги томонидан жойлаштириладиган депозит маблағлари ҳисобидан таълим кредитларини 14 фоиз ставкада ажратади;

▪️таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;

▪️таълим кредити бўйича фоиз ставкаларини сўндириш Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, уларни тижорат банкларига тўлаш орқали амалга оширилади;

▪️таълим кредитини расмийлаштиришда ва унинг қайтарилишида талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида қатнашишига рухсат этилади;

▪️«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

@segmentuz
👍89😱2
Aбдиназаров Бобур Каландарович Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

@segmentuz
👍71🔥7😱6
Шавкат Мирзиёев Қирғизстон президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 21 июль куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрига ташриф буюради.

@segmentuz
👍22🔥4
Numbeo'нинг жиноятчилик даражаси бўйича мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон 142 мамлакат ичида 104-ўринни эгаллади. Мамлакат индекси 33,68 ни ташкил қилди.

Рейтингга кўра, Ўзбекистоннинг кўрсаткичлари Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия ва бошқа давлатларга қараганда яхшироқ.

Жиноятчиликнинг энг юқори даражаси Венесуэла, Папуа-Янги Гвинея ва Афғонистонга тўғри келмоқда. Жиноятчилик энг паст даражаси — Қатарда.

Жиноятчилик даражаси 20 дан паст бўлса “жуда паст”, 20 дан 40 гача бўлса "паст", 40 дан 60 гача бўлса "ўртача", 60 дан 80 гача бўлса "юқори", 80 дан юқори бўлса “жуда юқори” деб баҳоланади.

@segmentuz
👍23
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси доирасида 88 мингга яқин таклифлар тақдим этилган. Уларнинг аксарияти 1341 қисқа рақами ва meningkonstitutsiyam.uz платформаси орқали билдирилган.

Умумхалқ муҳокамаси 1 августга қадар давом этади. Сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшинг, таклиф билдиринг:

https://meningkonstitutsiyam.uz
📞Қисқа рақам: 1341

@segmentuz
👍28
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Конституциявий комиссиянинг йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи: келиб тушган таклифлар экспертлар муҳокамасида

Эслатиб ўтамиз, умумхалқ муҳокамаси 1 августга қадар давом этади.

@segmentuz
👍10
ПҚ-323 Қарор таълим кредити.pdf
1.5 MB
Таълим кредити кимларга берилади?

Президент қарори (ПҚ-323-сонли) билан Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва у билан тасдиқланган Низомга ўзгартиришлар киритилди.

▪️ Эндиликда, таълим кредитлари тижорат банклари томонидан таълим ташкилотлари* бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.

* таълим ташкилотлари — Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган таълим муддати бир йил ундан ортиқ ташкил этувчи барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари (давлат, нодавлат олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари, Ўзбекистондаги хорижий олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари).

@segmentuz
👍57
❗️Жазирама иссиқ кунлар бошланган 17 июлдан 20 июлга қадар тез тиббий ёрдам хизматига 130 мингдан кўпроқ чақириқ келиб тушган. Мурожаатчиларнинг аксарияти қон босими кўтарилиши, нафас етишмовчилиги, астма хуружлари ва бошқа сурункали касалликлардан шикоят қилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

@segmentuz
😱18👍12🔥3
❗️Болаларингизни асранг, эътиборли бўлинг!

Пойтахтда ёшлар орасида трамадол ва бошқа психотроп моддаларни истеъмол қилиш ҳолатлари жуда кўпайган. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Муродилла Алиқориев маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, дорилар асосан мамлакатга айланма йўллар орқали кириб келмоқда ва «қора бозор»да сотилмоқда.

@segmentuz
👍26😱24
Қорақалпоғистонлик депутатлар Президентга мурожаат йўллади

Бугун, 20 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг XXXI сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2 июлдан жорий этилган фавқулодда ҳолатни юмшатиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаатни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Шунингдек, депутатлар, маҳалла фаоллари, туман ҳокимлари сўзга чиқиб, бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеаларга муносабат ҳамда Қорақалпоғистон халқининг бугунги кайфияти хусусида фикр билдирдилар.

@segmentuz
👍84🎉5🤩5😱3🔥2
Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 20 июль куни Чўлпонота шаҳрига жўнаб кетди.

Президент Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви доирасидаги тадбирларда иштирок этади.

@segmentuz
👍57🤩4
⚡️ Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жорий этилган фавқулодда ҳолат режими 21 июль соат 05:00 дан бошлаб муддатидан аввал тугатилди.

@segmentuz
👍74🎉6
❗️ Қозоғистон трансафғон темир йўли қурилишида иштирок этишга тайёр

Қирғизистонда бўлиб ўтаёган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида Қозоғистон президенти Қ.Тоқаев Қозоғистон "Мозори-Шариф–Кобул–Пешовар" темир йўли қурилишида иштирок этишга тайёрлигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, “биз темир йўлларнинг ер устки қурилмалари учун материаллар билан узлуксиз таъминлаб, ҳаракатдаги состав тақдим қилишимиз мумкин".

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Мозори-Шариф–Кобул–Пешовар" темир йўли лойиҳасининг йўналиши ва техник-иқтисодий асосларини аниқлаш бўйича экспедиция ишлари бошланган эди. Темир йўлининг узунлиги 600 км бўлади, тахминий қиймати — $5 млрд.

Лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, Покистондан Ўзбекистонга юк ташиш 35 эмас, 3-5 кун давом этиши, битта стандарт юк контейнерини ташиш нархи қарийб уч баробарга арзонлашиши кутилмоқда. Шу билан бирга, ушбу йўналиш бўйича юк ташиш ҳажми 10 миллион тоннага етиши мумкин.

@segmentuz
👍37
⚡️ Марказий банк асосий ставкани 1 фоизга пасайтирди

Айни пайтда Ўзбекистон Марказий банки Бошқарувининг йиғилиши ўтказилмоқда. Унда асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 15 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

@segmentuz
👍28😱4🔥2
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи Маслаҳат учрашувида сўзга чиқиб, қатор таклифларни илгари сурди:

товарларни етказиб беришнинг ягона қоидалари ва соддалаштирилган тартиб-қоидаларига эга бўлган чегара савдо зоналари тизимини яратиш;

ҳар йили Марказий Осиё минтақалари форуми ўтказилишини йўлга қўйиш;

Ҳиндистон, Покистон ва Хитой бозорларига чиқиш учун муқобил транспорт йўлакларини илгари суриш бўйича “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш;

аҳолини кенг номенклатурадаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашнинг комплекс схемасини биргаликда ишлаб чиқиш;

Марказий Осиё маданият, санъат ва кино фестивалини мамлакатларимизда навбатма-навбат ўтказиш;

ўзаро туристик оқимларни кўпайтириш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш учун қўшма экспертлар гуруҳини ташкил этиш;

ёшлар сиёсатининг умумий йўналишлари бўйича кўп томонлама шартномани тайёрлаш.

@segmentuz
👍67🎉4🤩1
Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувидаги нутқидан:

мазкур форматда ўрнатилган мулоқот туфайли биз дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга, минтақада мутлақо янги конструктив ҳамкорлик муҳитини яратишга эришдик;

бутун минтақа тинчлиги, барқарорлиги ва фаровонлиги ҳамжиҳатлигимизга, Марказий Осиё умумий манфаатларини ҳимоя қилиш учун қатъий чоралар кўришга тайёрлигимизга боғлиқ;

минтақа хавфсизлиги ажралмас ва у, энг аввало, ҳамкорлигимиз қанчалик самарали қурилганига боғлиқ;

Маслаҳат учрашуви якунлари мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилади, амалий ҳамкорликнинг қўшма дастур ва лойиҳаларини илгари суриш учун кучли туртки беради.

@segmentuz
👍40🎉7🤩1
❗️ Марказий банк жорий йил якуни бўйича инфляция даражаси 12-14 фоизлик коридорнинг қуйи чегараси атрофида шаклланишини прогноз қилмоқда.

Иқтисодиётда мавжуд захиралар ва ялпи талабнинг жорий тенденцияларидан келиб чиқиб йил якуни бўйича ЯИМнинг реал ўсиши 5,0-5,5 фоиз атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда, аввалги (апрель ойида) прогноз бўйича 3,5-4,5 фоиз бўлиши кутилган эди.

@segmentuz
👍29