Segment.uz
69.7K subscribers
5.35K photos
1.28K videos
68 files
5.89K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️ Ўзини ўзи банд қилганлар, норасмий даромад оладиганларнинг даромадларини ҳам кредит олишда инобатга олиш механизмлари устида ишланмоқда — Марказий банк

@segmentuz
👍61🤩6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов 200 минг сўмлик банкноталар чиқарилиши ҳақида

@segmentuz
👍16😱15
Йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш тизими бекор қилиндиКомил Алламжонов

@segmentuz
👍116🎉10🤩2
❗️Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг маълум қилишича, “Миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергиясини сотиб олиш ва сотиш функциясидан озод қилиниши режалаштирилмоқда. Газ соҳасида бўлгани каби махсус трейдер ташкил қилинади.

Шунингдек, электр энергияси соҳасида регулятор ташкил этилади. У электр энергияси бозори иштирокчилари фаолиятини лицензиялаш ва амалдаги қонунчиликка риоя этилишини назорат қилади.

@segmentuz
👍24🔥4🤩2
Оилавий тадбиркорлик Низом.pdf
1.1 MB
⚡️ Кимларга оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит ажратилмаслиги маълум бўлди

Ҳукуматнинг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (№373, 08.07.2022й) қабул қилинди.

Низом билан айрим очиқ қолган саволларга жавоб берилган.

Эндиликда, қарз олувчининг дастур доирасида тўлиқ қайтарилмаган кредити бўлса, унга кредит ажратилмайди.

❗️Шунингдек, қарз олувчининг солиқ органлари, мажбурий ижро бюроси органлари ва бошқа тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлганида ҳам қарз олувчининг аризаси автоматик равишда қайтарилади.

Кредит эвазига сотиб олиниши лозим бўлган чорва молларининг ҳар бири бўйича ветеринария паспорти бўлиши лозим.

Банкларда етарли ресурс маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳоким ёрдамчиси бу ҳақида қарз олувчиларни хабардор қилади.

@segmentuz
👍31
❗️Диплом дубликатини олиш тартиби соддалаштирилди

Ҳукумат қарори (№395, 21.07.2022 й.) билан олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг дубликатини беришда янги тартиб белгиланди.

▪️ Унга кўра:

фуқаро Ягона портал — my.gov.uz орқали онлайн ёки ўзига яқин жойдаги Давлат хизматлари марказларига бориб диплом дубликатини олиш учун сўровномани тўлдиради;

бошқа ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди;

фуқаро ўзи таҳсил олган таълим муассасасига бориб, оввора бўлишига ҳожат қолмайди.

▪️ Диплом дубликати 15 иш куни давомида сўровномада кўрсатилган манзилга етказилади.

@segmentuz
👍543🔥2😱1
❗️“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низом (3022-сон 09.06.2018) ўз кучини йўқотмоқда.

Бу ҳақидаги Марказий банк қарори лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат қарори билан "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисида"ги Низом тасдиқланган эди.

@segmentuz
👍25😱6🎉1
❗️Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитган нодавлат таълим ташкилотларига имтиёз берилади Президент қарори

Ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорликка ўқитиш дастурларида иштирок этувчи нодавлат таълим ташкилотларининг электрон реестрига киритилган нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим муассасалари ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг касб-ҳунарга ўргатувчи ўқув курсларига йўналтирилган ёшлар ва хотин-қизлар учун Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан уч томонлама шартнома асосида ўқув курслари қийматининг 70 фоизи, бироқ 1 миллион сўмдан ошмаган қисми компенсация қилиб берилади.

@segmentuz
👍30
⚡️ “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган ёшлар ва хотин-қизларни Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан ўқитиш ишлари тўлиқ бепул амалга ошириладиПрезидент қарори

@segmentuz
👍443🔥3😱3🤩3🎉1
Хотин-қизларни иш билан таъминлаш масаласида

Президент қарорига кўра:

Нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим муассасалари ҳамда Олий мактабнинг касб-ҳунар йўналиши бўйича ўқув курсларини якунлаган ишсиз хотин-қизлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштирилади.

@segmentuz
👍41🔥2🤩2
⚡️ Хотин-қизларни иш билан таъминлаган иш берувчиларга субсидия ажратиладиПрезидент қарори

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси томонидан меҳнатга лаёқатли, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни иш билан таъминлаган иш берувчилар учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан кам бўлмаган миқдорда субсидия ажратилади.

@segmentuz
👍33🤩2
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида сув таъминоти тўхтаб қолди

Қайд этилишича, пойтахтдаги “Қодирия” бош сув иншоотида электр таъминоти билан боғлиқ носозлик юзага келган.

Билдирилишича, махсус таъмирлаш гуруҳи томонидан электр таъминоти билан боғлиқ носозликни бартараф этиш ишлари жадал давом этмоқда. Яқин соатларда сув таъминоти қайта тикланиши айтилган.

@segmentuz
👍10🎉1
Besh yil ish stajiga ega xotin-qizlar - 2022.pdf
191.9 KB
5 йил иш стажига эга бўлган хотин-қизлар учун тўлов-контракт асосидаги қабул квоталари тасдиқланди

Давлат қабул комиссиясининг баёни билан:

камида 5 йил иш стажига эга бўлган хотин-қизлар учун ажратилган тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларининг олий таълим муассасалари кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

@segmentuz
👍34🤩1
❗️Хотин-қизлар диққатига!

Тавсияномага эга хотин-қизлар учун имтиҳонларни ўтказиш тартиби маълум қилинди

Тавсияномага эга хотин-қизлар учун танловлар умумий тартибда давлат ОТМнинг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) доирасида ўтказилади.

▪️ Кириш имтиҳонлари якунига кўра талабаликка тавсия этилмаган, бироқ тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган баллни тўплаган тавсияномага эга хотин-қизлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади.

@segmentuz
👍100🎉5
Harbiy tavsiyanoma - 2022.pdf
547 KB
Ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар учун қўшимча 5%ли квота

Давлат қабул комиссиясининг баёни билан:

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар учун қўшимча 5 фоизли қабул кўрсаткичларининг олий таълим муассасалари ва таълим шакллари кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

❗️Унга кўра, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномаларига эга бўлганлар учун республика бўйича жами 9 045 та қўшимча квота ажратилди. Таълим шакллари кесимида:

▪️ кундузги – 6 151 та (давлат гранти асосида - 1588 та, тўлов-контракт асосида - 4 563);
▪️ сиртқи – 2 228 та (тўлов-контракт асосида);
▪️ кечки – 495 та (тўлов-контракт асосида);
▪️ масофавий – 171 та (тўлов-контракт асосида).

@segmentuz
👍452😱1
Эркабой Аминович Тожиев — Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Қашқадарё вилояти прокурори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

@segmentuz
👍69😱9
⚡️ Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни Александр Невский ордени билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

@segmentuz
👍25417😱13🔥2
Суннатилла Хусанович Бекенов Ўзбекистон Республикаси президенти администрацияси раҳбарининг ёрдамчиси лавозимига тайинланди.

@segmentuz
👍80😱11🔥32
Жаноб Президент, таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!

@segmentuz
👍178🎉5631🤩4😱2