Segment.uz
68.2K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
67 files
5.82K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Президент Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида бўлиб турибди.

❗️ Айтилишича, Шавкат Мирзиёевнинг кечаги мурожаатидан кейин Қорақалпоғистондаги вазият барқарорлашган, ҳаёт ўз маромига қайтмоқда.

Маълумки, кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилган эди.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг комендантига кўра, вазият тўлиқ назоратга олинган.

@segmentuz
👍563🔥3🎉1
Тармоқларда Нукус шаҳри, Гоне қалъаси атрофида тасвирга туширилган видеолавҳалар тарқалмоқда.

Маълумотларга кўра, ўтган кунларда ушбу кўчаларда тартибсизликлар бўлган ва ҳозирда тинч ҳаёт ҳукмронлик қилмоқда.

@segmentuz
👍585😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев:

«[Фавқулодда ҳолат режими] тинчликнинг кафолати. Халқимизнинг тинчлигини ҳаммамиз ўйлашимиз керак. Битта одам нобуд бўлса ҳам, халқ учун бу фожиа.

Тасаввур қилинглар, қўлларига милтиқ олган, Миллий гвардия ходимини отди, кеча тўнтарув қиламан деб армиямиз устига бостириб борди.

Бу нима деган гап? Ташқаридан бошқаряпти буларни. Булар уларнинг ўйинига ўйнаяпти. Биз бунга йўл қўймаймиз, кучимиз ҳам, қудратимиз ҳам бор, имкониятимиз бор. Қорақалпоғистонда тинчлик ўрнатамиз. Фақат у ноинсофларни ушлаб, қонун устуворлиги, жазо муқаррарлигини таъминлашимиз керак»

@segmentuz
👍66🔥5😱2
Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги Жекетерак маҳалласида бўлиб, халқ билан мулоқот қилди.

Жекетераклик ёшуллилар кечаги кўнгилсиз воқеаларда баъзи ёшлар адашгани ва қонунга зид ҳаракатлар содир этгани, ташқи ғаразли кучлар таъсирига тушиб, ҳис-ҳаяжонга берилганини афсус билан айтишди. Ўзбеклар ва қорақалпоқлар икки тилли бир эл эканини, мамлакатимиз бирлиги ва тинчлигини қадрига етиш кераклигини таъкидлашди.

@segmentuz
👍481🔥1
Охирги беш йилда Қорақалпоғистоннинг маҳаллий бюджетига қарийб 11 триллион сўм маблағ йўналтирилди.

Камбағалликни қисқартириш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, “темир дафтар”га киритилган 65 мингга яқин оилага, 16 ёшгача болаликдан ногирон аъзоси бўлган ҳамда боқувчисини йўқотган 17 минг оилага моддий ёрдам кўрсатилди.

Биргина 2020 йил якуни бўйича Қорақалпоғистонда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи даромад 3 баробарга ошди. Сўнгги беш йилда қурилиш ишлари ҳажми 3,5 марта ўсди. Ўнлаб янги ишлаб чиқариш қувватлари, замонавий агрокластерлар, қўшма корхоналар ишга туширилди.

Республикада минглаб янги объектлар барпо этилди, реконструкция қилинди ва таъмирланди. Жумладан, кўплаб болалар боғчалари, умумтаълим ва ихтисослашган мактаблар, олийгоҳлар, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият ва спорт масканлари фойдаланишга топширилди.

Боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 2017 йилдаги 32 фоиздан 75 фоизга етди.

@segmentuz
👍67🎉1
Жўқорғи Кенгесдаги учрашувдан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев Нукус туманидаги “Саманбай” овул фуқаролар йиғинига бориб, бир гуруҳ ёшуллилар ва маҳалла фаоллари билан учрашди. Тинчлик ва ҳамжиҳатликни қадрига етиш ва асраб-авайлаш, биргаликда фаровон келажагимизни барпо этиш хусусида суҳбатлашилди.

@segmentuz
👍604🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий Каъбатуллоҳ олдида қорақалпоқ элига тинчлик тилаб дуо қилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари муфтий Нуриддин Холиқназаров Маккада муқаддас Каъбаи муаззама олдида туриб диёримизда, хусусан, Қорақалпоғистонда тинчлик бўлишини тилаб дуо қилди.

@segmentuz
👍7311🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

«Мен ҳар сафар ғурур билан айтаман, мен ҳам Ўзбекистон, ҳам Қорақалпоғистон фарзандиман деб. Юрагимдан айтаман буни доим. Ҳаётимни қўйганман бу масалага.

Мени бугун Қорақалпоғистонга кўнглим олиб келди, меҳрим олиб келди, юрагим олиб келди. Мен қандай тинч ўтира оламан.

Мен барибир, қандай оғир бўлмасин, қонун устуворлигини, жазо муқаррарлигини таъминлайман».

@segmentuz
👍85🔥7😱2