Segment.uz
68.4K subscribers
5.34K photos
1.27K videos
67 files
5.82K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўз ишини бошлади

Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Унда депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси билан боғлиқ масала кўриб чиқилади.

▪️Ялпи мажлис Қонунчилик палатасининг YouTube'даги расмий саҳифаси орқали жонли эфирга узатилмоқда.

@segmentuz
👍29🔥1
⚡️ Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасини яна 10 кунга15 июлга қадар узайтириш таклиф этилмоқда — Қонунчилик палатаси

@segmentuz
👍27
⚡️ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилиб, амалдаги нормаларни сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

@segmentuz
👍43🔥4🎉3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистондаги воқеалар пайтида 243 нафар шахсга, жумладан, 38 ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига турли тан жароҳатлари етказилган, оғир тан жароҳатлари туфайли 18 нафар фуқаро вафот этган.

@segmentuz
😱43👍12
❗️Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизлик ҳолатлари бўйича Жиноят кодексининг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва бошқа моддалари асосида жиноий иши қўзғатилди.

@segmentuz
👍35😱6
Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди

Қозоғистон Президенти Ўзбекистон раҳбариятининг Қорақалпоғистонда қонунга зид хатти-ҳаракатларга чек қўйиш, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш бўйича кўрилган қатъий чора-тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлади.

@segmentuz
👍48🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Қодиров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзМТДП фракцияси раҳбари:

«Давлат раҳбари томонидан конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда бир фикр айтилган эди — «халқимиз нима деса, шу бўлади». Конституциявий ислоҳотлар айнан шу нуқтаи назардан тарғибот-ташвиқот қилиняпти.

Қонун лойиҳаси нима учун умумхалқ муҳокамасига қўйилади? Халқнинг фикрини билиш учун. Комиссияга қонун лойиҳаси эълон қилинган кундан бошлаб, қисқа муддат бўлишига қарамасдан, минглаб ташаббус ва таклифлар келди. Бу таклифларнинг барчаси кўриб чиқиляпти.

Ўйлайманки, муҳокамалар муддатини узайтириш таклифи жуда ўринли. Чунки келаётган таклифларни ўрганиш ва муҳокама қилишга улгурамизми, йўқми деган хавотиримиз бор эди. Биз яна 10 кун ичида келиб тушаётган таклиф ва ташаббусларни атрофлича кўриб чиқамиз».

@segmentuz
👍44🔥5🤩53🎉1
ШҲТ МАТТ Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлашини билдирди

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси жорий йилнинг 1 июлида Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар муносабати билан конституцияга зид кўринишлар ва ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга уринишларни қоралаб, барқарорлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиётни сақлаш тарафдори эканини билдириб, ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, миллатлараро тотувлик ва кўпмиллатли Ўзбекистоннинг барча халқларининг тинч-тотув яшаши бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлашини билдиради.

@segmentuz
👍69🔥32
Россия президентининг матбуот котиби Д.Песков Қорақалпоғистондаги воқеалар Ўзбекистоннинг ички иши эканини айтди

"Ўзбекистон бизнинг иттифоқчимиз, у дўст мамлакат, у бизнинг жуда муҳим ҳамкоримиз. Ўзбекистонда содир бўлаётган ҳамма нарса шу давлатнинг ички ишидир ҳамда республика раҳбариятининг фаол ҳаракатлари билан мавжуд муаммолар ҳал қилинишига шубҳамиз йўқ”.

@segmentuz
👍106🔥6
COVAX дастури доирасида Ўзбекистонга қарийб 2 млн доза Pfizer вакцинаси келтирилди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонга олиб келинган ва ўзимизда ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 71 750 853 дозани ташкил қилмоқда.

▪️Шу кунга қадар жами 59 351 963 доза вакцина қўлланилган бўлиб, ҳозирда 12 миллион 200 минг дозадан ортиқ вакцина захираси мавжуд.

@segmentuz
👍20😱2
❗️ Президент Шавкат Мирзиёевнинг Европа кенгаши президенти Шарль Мишель билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Янги Ўзбекистонда ортга қайтмас демократик ва ижтимоий-иқтисодий янгиланишларни амалга оширишга кўрсатилаётган ҳар томонлама кўмак учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

Еврокенгаш президенти, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг кучли фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлат барпо этиш сари очиқ ислоҳотлар йўлини давом эттириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.

Шу маънода Қорақалпоғистондаги вазиятнинг баъзи бузғунчи кучлар томонидан издан чиқарилишига йўл қўйиб бўлмаслиги алоҳида қайд этилди. Шарль Мишель жиноий унсурлар томонидан уюштирилган тартибсизликлар натижасида қурбон бўлганларнинг оилалари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини етказишни сўради.

@segmentuz
👍381
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миллий гвардия қўмондони, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг коменданти Р.Джураевнинг таъкидлашича, Қорақалпоғистондаги воқеалар пайтида 14 нафар фуқаро тартибсизликлар содир бўлган жойда вафот этган, улардан 13 нафари алкоголь ва гиёҳванд моддалар таъсирида бўлган. 4 нафар ҳалок бўлган шахслар хизмат бурчини бажарган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларидир.

@segmentuz
😱50👍18🔥1🤩1
❗️ Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзянь ХХР ТИВ брифингида хитойлик журналист саволига (Қорақалпоғистондаги воқеаларга Хитойнинг муносабати қандай?) жавоб тариқасида Хитой ҳукуматининг муносабатини қуйидаги баёнот билан изоҳлади:

“Хитой томони бир неча кун аввал Ўзбекистонда бўлиб ўтган воқеалардан хабардор. Ўзбекистоннинг дўст қўшниси ва кенг қамровли стратегик ҳамкори сифатида Хитой Ўзбекистон Ҳукуматининг миллий осойишталикни таъминлаш борасидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Хитой томони шунга аминки, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ўзбекистон мамлакатда осойишталик ва бирликни сақлашга қодирдир”.

@segmentuz
👍71🔥3😱2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

«Икки эл бир бўлганмиз, меҳримиз меҳримизга қўшилган, қон-у қариндошмиз. Танти қорақалпоқ халқини юракдан эъзозлайман. Мен нафақат ўзбек халқининг, балки қорақалпоқ халқининг фарзандиман».

«Eki el bir bo'lg'anbiz, mehrimiz mehrimizge qosilg'an, tuwisqanbiz. Ma'rt qaraqalpaq xalqin ju'rekten qa'dirleymen. Men tek g'ana o'zbek xalqinin' emes, sonday-aq qaraqalpaq xalqinin'da perzentimen».

@segmentuz
👍63🎉4😱3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қорақалпоғим"

Мен ўзбек, сен эса қорақалпоқсан,
Турклар дунёсида сен ҳам урвоқсан,
Гар мен тупроқ бўлсам, сен ҳам тупроқсан,
Ўзбекка азалий қариндош, иним...

Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов

@segmentuz
👍10313🤩3😱2🎉1
Тест синовлари масаласида

2022-2023 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига кириш тест синовлари стадион ва хиёбонларда ўтказилади — Давлат тест маркази

@segmentuz
👍402
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қурилиш ва ипотека соҳаларида ислоҳотларни жадаллаштириш ҳамда архитектура йўналишидаги олий таълим муассасаларини трансформация қилиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

@segmentuz
👍392
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистондаги вазият ҳақида:

"Бу ерда содир бўлган нохуш воқеалар барчамизда ташвиш ва изтироб уйғотиши табиий.

Нукус шаҳрида юз берган воқеалар натижасида, афсуски, бир қанча фуқаролар ҳалок бўлди ва жабр кўрди.

Шу муносабат билан ўз яқинларини йўқотган оилаларга чин юракдан ҳамдардлик билдираман. Шифохоналарда даволанаётган беморларга эса тезроқ соғайиб кетишларини тилайман.

Мана шундай дақиқаларда тинчлик ва инсон ҳаёти нақадар бебаҳолигини, уни асраб-авайлаш нақадар муҳим эканини, бунга барчамиз масъул эканимизни янада чуқур ҳис этамиз".

@segmentuz
👍704🔥3
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистондаги воқеалар ҳақида:

"Албатта, бу воқеалар бир кунда ёки ўн кунда ташкил қилинган эмас.

Бу ҳаракатларга четдаги ғаразли кучлар томонидан йиллаб тайёргарлик кўрилган.

Уларнинг асл мақсади Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилиш ва миллатлараро низо келтириб чиқаришга қаратилган.

Бўлиб ўтган воқеаларни ҳар томонлама чуқур ва холисона тергов қилиш учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бошчилигида тергов ва суриштирув гуруҳи иш олиб бормоқда.

Бу жараёнга холис томонларни, яъни, жамоатчилик вакиллари, депутатлар ва фаолларни ҳам жалб қилиш зарур.

Шунинг учун, Бош прокурор Н.Йўлдошевга топшириқ ҳар бир ҳолат чуқур ва холисона ўрганилсин ва воқеа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига адолатли ҳуқуқий баҳо берилсин.

Шу ўринда, куч тузилмаларининг ҳаракатлари ҳам чуқур таҳлил қилинсин. Агар улар томонидан нотўғри куч ишлатилган бўлса, амалдаги қонунчиликка асосан уларнинг ҳам жиноий жавобгарлиги таъминлансин".

@segmentuz
👍724🤩2
Қурилиш вазирлигида Бош архитектор лавозими жорий қилинди, унга вазирнинг биринчи ўринбосари мақоми берилади — Президент

@segmentuz
👍41