Segment.uz
70.8K subscribers
5.42K photos
1.31K videos
75 files
6.07K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон пойтахти Нукус шаҳрига учиб кетди.

@segmentuz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрига келди.

Ҳозирда давлатимиз раҳбари Жўқорғи Кенгес депутатлари, Қорақалпоғистон фахрийлари ва фаоллари билан учрашув ўтказмоқда.

Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаси ҳали давом этаётганини инобатга олиб ҳамда Қорақалпоғистон аҳолиси билдираётган фикр ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда Президентимиз Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини таъкидлади.

Президент матбуот хизмати

@segmentuz
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан учрашувда халқимизга мурожаат қилди:

"Азиз ватандошлар!

Ҳурматли Қорақалпоғистон халқи!

Маълумки, шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ муҳокамаси давом этмоқда.

Албатта, конституциявий ислоҳотларимиз Ватанимизнинг бугунги ва келажак ҳаёти учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган масаладир.

Муҳокамаларда кўпмиллатли халқимиз ўзининг кўплаб таклиф ва тавсияларини билдирмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги эълон қилинган Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасидан ўтказилади. Шундан сўнг фуқаролар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар асосида Қонунчилик палатаси томонидан такомилига етказилади.

Кейин эса мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилиб, фуқароларимиз эркин овоз бериш орқали ўзларининг бу масала бўйича хоҳиш-иродасини ифода этади.

Шундан кейингина Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар қонуний тусга киради".
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Бир сўз билан айтганда, янгиланаётган Конституциямизни такомилига етказиш учун қанча вақт ва муддат керак бўлса, бу жараён шунча давом этади. Бу борада фақат халқимиз билан бамаслаҳат иш олиб борамиз.

Лекин, айрим жойларда ушбу масаланинг моҳиятини талқин қилишда тушунмовчилик ҳолатлари учрамоқда.

Жумладан, лойиҳада кўзда тутилган, Қорақалпоғистон Республикасига оид айрим нормаларга бир гуруҳ шахслар томонидан норозилик билдирилган. Бунинг натижасида жорий йил 1 июль куни Нукус шаҳрининг марказий кўчаларида намойишлар уюштирилган.

Улар томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари биноларини ноқонуний эгаллашга уриниш ҳаракатлари содир этилган.

Шу муносабат билан қуйидаги фикрларни алоҳида таъкидлашни зарур, деб ҳисоблайман.

Халқимиз ҳукмига ҳавола этилган мазкур Конституциявий қонун лойиҳаси ҳали қабул қилинмаган, умумхалқ муҳокамасига қўйилган, холос.

Яна бир бор таъкидлайман: фуқароларимизнинг хоҳиш-иродаси, таклиф ва фикрларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу лойиҳа ўзгаради ва такомилига етказилади".
Президент Шавкат Мирзиёев:

"
Шундан келиб чиққан ҳолда ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг ўзига хос этник, маданий хусусиятлари, миллий урф-одат ва қадриятлари, алоҳида ҳуқуқий мақомини эътиборга олиб, лойиҳадаги Қорақалпоғистон Республикасининг ҳуқуқий мақомига оид нормаларни ўзгартиришсиз қолдириш зарур, деб ҳисоблайман. Яъни, Конституциянинг 70, 71, 72, 74, 75 моддалари ўзгаришсиз қолдирилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидан ушбу масалани тез кунларда кўриб чиқишни сўрайман.

Қадрли Қорақалпоғистон аҳли!

Такрор айтаман – асрлар давомида ўзбек ва қорақалпоқ халқлари ўртасида шаклланган азалий дўстлик ва қардошлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибат, оғизбирчилигимизни асраб-авайлаш, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик муҳитини сақлаш – барчамизнинг бурчимиздир.

Конституциявий ислоҳотларимизнинг бош мақсади ҳам айнан мана шундан иборат".

@segmentuz
Президент Шавкат Мирзиёев:

"Янги Ўзбекистон, Янги Қорақалпоғистонни албатта биргаликда қурамиз! Шу соҳадаги барча ислоҳотларимиз, муҳокамаларимиз, ҳеч шубҳасиз, демократия ва ҳуқуқий мезонлар асосида амалга оширилиши зарур.

Айни вақтда тинчлик ва осойишталик, жамоат хавфсизлигини бузишга уринаётган ҳар қандай шахсларга нисбатан қонун доирасида қатъий чоралар кўрилади.

Ўзбекистонда “Қонун – устувор, жиноятга жазо муқаррар” деган қоидани амалда таъминлаш учун барча куч ва имкониятлар етарли.

Ҳозирги вазиятда барча юртдошларимизни ҳамжиҳатлик ва бирдамликка, оқилона иш кўришга, турли ғаразли чақириқ ва ҳаракатларга берилмасликка даъват этаман.

Мен олижаноб ва бағрикенг қорақалпоқ халқининг ақл-идроки ва донишмандлигига ишонаман", деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Нукусда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан ўтказган учрашувидан лавҳа

@segmentuz
⚡️Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 3 июль куни соат 00:01 дан 2022 йил 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилди – Президент фармони.

@segmentuz
❗️Фавқулодда ҳолат даврида соат 21:00дан 7:00гача комендантлик соати жорий қилинади. Миллий гвардия қўмондони Рустам Жўраев Қорақалпоғистон коменданти этиб тайинланди.

@segmentuz
«Фавқулодда ҳолат» ҳақида қисқача

Фавқулодда ҳолат (ФҲ) — фуқароларнинг, чет эл фуқароларининг ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, юридик шахсларнинг ҳуқуқларига нисбатан айрим чекловлар белгилашга йўл қўядиган ҳамда уларнинг зиммасига қўшимча мажбуриятлар юклайдиган, Конституцияга мувофиқ Ўзбекистоннинг айрим жойларида вақтинча жорий қилинадиган давлат бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТлар ҳамда ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, бошқа ташкилотлар фаолиятининг алоҳида ҳуқуқий режими.

Фавқулодда ҳолат жорий этишдан мақсад — фуқароларининг хавфсизлигини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми ва ҳудудий яхлитлиги ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборат.

▪️“Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни

@segmentuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Қорақалпоғистон Республикасида фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон мусулмонлари қозияти қозиси аҳолини провокацияга берилмасликка ва тинчликни қадрига етишга чақирди

@segmentuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Абатбай Данияров қорақалпоқ халқига: «Вазиятни босиқлик билан ҳал қилишимиз керак»

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Абатбай Данияров халқдан масалага намойишлар билан эмас, босиқлик билан ёндашишни сўради.

@segmentuz
Президент Шавкат Мирзиёев яна Нукусга учди

Ўзбекистон президентига хизмат қилувчи биринчи борт сўнгги 24 соат ичида иккинчи бор Нукусга йўл олди. 3 июлга ўтар кечаси Қорақалпоғистонда фавқулодда ҳолат режими жорий қилинган.

@segmentuz
Президент Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида бўлиб турибди.

❗️ Айтилишича, Шавкат Мирзиёевнинг кечаги мурожаатидан кейин Қорақалпоғистондаги вазият барқарорлашган, ҳаёт ўз маромига қайтмоқда.

Маълумки, кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолат жорий этилган эди.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг комендантига кўра, вазият тўлиқ назоратга олинган.

@segmentuz
Тармоқларда Нукус шаҳри, Гоне қалъаси атрофида тасвирга туширилган видеолавҳалар тарқалмоқда.

Маълумотларга кўра, ўтган кунларда ушбу кўчаларда тартибсизликлар бўлган ва ҳозирда тинч ҳаёт ҳукмронлик қилмоқда.

@segmentuz