Segment.uz
68.4K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.83K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев:

«[Фавқулодда ҳолат режими] тинчликнинг кафолати. Халқимизнинг тинчлигини ҳаммамиз ўйлашимиз керак. Битта одам нобуд бўлса ҳам, халқ учун бу фожиа.

Тасаввур қилинглар, қўлларига милтиқ олган, Миллий гвардия ходимини отди, кеча тўнтарув қиламан деб армиямиз устига бостириб борди.

Бу нима деган гап? Ташқаридан бошқаряпти буларни. Булар уларнинг ўйинига ўйнаяпти. Биз бунга йўл қўймаймиз, кучимиз ҳам, қудратимиз ҳам бор, имкониятимиз бор. Қорақалпоғистонда тинчлик ўрнатамиз. Фақат у ноинсофларни ушлаб, қонун устуворлиги, жазо муқаррарлигини таъминлашимиз керак»

@segmentuz
👍66🔥5😱2
Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги Жекетерак маҳалласида бўлиб, халқ билан мулоқот қилди.

Жекетераклик ёшуллилар кечаги кўнгилсиз воқеаларда баъзи ёшлар адашгани ва қонунга зид ҳаракатлар содир этгани, ташқи ғаразли кучлар таъсирига тушиб, ҳис-ҳаяжонга берилганини афсус билан айтишди. Ўзбеклар ва қорақалпоқлар икки тилли бир эл эканини, мамлакатимиз бирлиги ва тинчлигини қадрига етиш кераклигини таъкидлашди.

@segmentuz
👍481🔥1
Охирги беш йилда Қорақалпоғистоннинг маҳаллий бюджетига қарийб 11 триллион сўм маблағ йўналтирилди.

Камбағалликни қисқартириш бўйича катта ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, “темир дафтар”га киритилган 65 мингга яқин оилага, 16 ёшгача болаликдан ногирон аъзоси бўлган ҳамда боқувчисини йўқотган 17 минг оилага моддий ёрдам кўрсатилди.

Биргина 2020 йил якуни бўйича Қорақалпоғистонда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи даромад 3 баробарга ошди. Сўнгги беш йилда қурилиш ишлари ҳажми 3,5 марта ўсди. Ўнлаб янги ишлаб чиқариш қувватлари, замонавий агрокластерлар, қўшма корхоналар ишга туширилди.

Республикада минглаб янги объектлар барпо этилди, реконструкция қилинди ва таъмирланди. Жумладан, кўплаб болалар боғчалари, умумтаълим ва ихтисослашган мактаблар, олийгоҳлар, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият ва спорт масканлари фойдаланишга топширилди.

Боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 2017 йилдаги 32 фоиздан 75 фоизга етди.

@segmentuz
👍67🎉1
Жўқорғи Кенгесдаги учрашувдан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев Нукус туманидаги “Саманбай” овул фуқаролар йиғинига бориб, бир гуруҳ ёшуллилар ва маҳалла фаоллари билан учрашди. Тинчлик ва ҳамжиҳатликни қадрига етиш ва асраб-авайлаш, биргаликда фаровон келажагимизни барпо этиш хусусида суҳбатлашилди.

@segmentuz
👍604🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий Каъбатуллоҳ олдида қорақалпоқ элига тинчлик тилаб дуо қилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари муфтий Нуриддин Холиқназаров Маккада муқаддас Каъбаи муаззама олдида туриб диёримизда, хусусан, Қорақалпоғистонда тинчлик бўлишини тилаб дуо қилди.

@segmentuz
👍7311🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

«Мен ҳар сафар ғурур билан айтаман, мен ҳам Ўзбекистон, ҳам Қорақалпоғистон фарзандиман деб. Юрагимдан айтаман буни доим. Ҳаётимни қўйганман бу масалага.

Мени бугун Қорақалпоғистонга кўнглим олиб келди, меҳрим олиб келди, юрагим олиб келди. Мен қандай тинч ўтира оламан.

Мен барибир, қандай оғир бўлмасин, қонун устуворлигини, жазо муқаррарлигини таъминлайман».

@segmentuz
👍85🔥7😱2
⚡️ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўз ишини бошлади

Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Унда депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси билан боғлиқ масала кўриб чиқилади.

▪️Ялпи мажлис Қонунчилик палатасининг YouTube'даги расмий саҳифаси орқали жонли эфирга узатилмоқда.

@segmentuz
👍29🔥1
⚡️ Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасини яна 10 кунга15 июлга қадар узайтириш таклиф этилмоқда — Қонунчилик палатаси

@segmentuz
👍27
⚡️ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилиб, амалдаги нормаларни сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ деб топилди.

@segmentuz
👍43🔥4🎉3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистондаги воқеалар пайтида 243 нафар шахсга, жумладан, 38 ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларига турли тан жароҳатлари етказилган, оғир тан жароҳатлари туфайли 18 нафар фуқаро вафот этган.

@segmentuz
😱43👍12
❗️Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизлик ҳолатлари бўйича Жиноят кодексининг 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва бошқа моддалари асосида жиноий иши қўзғатилди.

@segmentuz
👍35😱6