Segment.uz
70.8K subscribers
5.42K photos
1.31K videos
75 files
6.07K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Қурбон ҳайити 9 июлга тўғри келмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво марказининг маълум қилишича, ҳижрий 1443 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоби бўйича 2022 йил 30 июнь кунига тўғри келади.

Шу муносабат билан Саудия Арабистонида арафа куни 2022 йил 8 июлга тўғри келади, ҳаж ибодатини адо этаётган зиёратчилар Арафот тоғида жам бўладилар.

9 июль Қурбон ҳайити сифатида расман тасдиқланса, ўзбекистонликлар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар кетма-кет 4 кун дам олишади.

◽️ Жумладан:

9 июль
– шанба, Қурбон ҳайити байрами;
10 июль – якшанба, дам олиш куни;
11 июль – душанба, Президент Фармонига мувофиқ барча ходимлар учун дам олиш куни;
12 июль – сешанба:
а) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 16 июль — шанбадан кўчирилган дам олиш куни;
б) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

@segmentuz
Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига кўра, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда бекор қилинмайди (53-модда).

Конституцияда мазкур қоиданинг белгиланиши хусусийлаштириш жараёнлари натижаларини асоссиз равишда қайта кўриб чиқилишини олдини олиш орқали мулк дахлсизлигига бўлган ишончни ортишига хизмат қилади.

Шунингдек, бу мамлакат иқтисодиётида хусусий сектор улушини ортишига, тижорат компанияларига замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этишга, мулкдорлар қатламини кенгайишига, аҳоли даромадларининг ошиши ва камбағалликни қисқартиришга хизмат қилади.

@segmentuz
"Янги Ўзбекистон" боғида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ёшлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтмоқда.

Тадбирдан онлайн трансляцияни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилишингиз мумкин:

◽️ Youtube

◽️ Facebook

@segmentuz
Шавкат Мирзиёев:

"Мен Президент сифатида сизлар ўз олдингизга қўйган режа ва марраларга эришишингиз учун барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканимни бугун яна бир бор таъкидламоқчиман.

Бугун сизларнинг ёниб турган кўзларингиз, шодликка тўла гўзал чеҳрангизга қараб, академик шоиримиз Ғафур Ғуломнинг:

Сиз ахир осмонни олмоқ бўлсангиз,
Не учун елкамни тутиб бермайин?


– деган оташин сатрлари ёдимга тушмоқда".

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

Бағрикенг, танти, қийинчиликларни мардона енгиб ўтадиган қорақалпоқ халқини юрагимдан эъзозлайман ва меҳр билан айтаманки, мен нафақат Ўзбекистон фарзандиман, балки мен ғурур билан қорақалпоқ фарзандиман, деб яна бир бор таъкидламоқчиман!

@segmentuz
Шавкат Мирзиёев:

«Бундан буён ҳар йили олийгоҳларнинг сиртқи бўлимига ўқишга қабул қилинган 500 нафар энг фаол ёшлар етакчиларининг контракт тўловлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тўлаб берилади»

@segmentuz
Шавкат Мирзиёев:

«Энди техникумда ўқиётган ўқувчиларга ҳам таълим кредити бериш жорий этилади. Ҳозир бу йўқ, фақат олий таълимга берилмоқда. Камида 80 минг нафар ёшларнинг таълим кредити учун етарли ресурс ажратилади».

@segmentuz
Шавкат Мирзиёев:

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга замонавий касблар, ахборот технологиялари ва хорижий тилларни ўрганиши учун ҳар бирига ойига 1 миллион 200 минг сўмдан субсидия берилади.

Шунингдек, ёшларга илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги тўгараклар учун 6 ой давомида 300 минг сўмдан пул тўланади.

Уларга ушбу йўналишлар бўйича маҳаллий олимпиадаларда қатнашиш харажатлари учун – 1 миллион 200 минг сўмдан, нуфузли халқаро олимпиадалар учун – 12 миллион сўмдан маблағ ажратилади.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Арзонлашган «тонировка»га рухсатнома бериш бошланди

Бугун, 1 июлдан автомобиль ойнаси тусини ўзгартиришга рухсатномани my.gov.uz портали орқали навбатларсиз олиш имконияти пайдо бўлди.

Агар рухсатнома портал орқали расмийлаштирилса, 10 фоизлик чегирма берилади (2 млн 160 минг сўм бўлади).

@segmentuz
Магистратурага онлайн қабул бошланди

Бугун, 1 июлдан республика ОТМ магистратура мутахассисликларига қабул қилиш учун ҳужжатларни онлайн рўйхатдан ўтказиш жараёни бошланди.

2022/2023-ўқув йилидан бошлаб магистратурага қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

@segmentuz
Ёқилғи-энергетика ресурсларининг 2022 йил 15 июль ҳамда 2023 йил 1 апрелдан кучга кирадиган янги нархлари эълон қилинди

2023 йил 1 апрелдан белгиланадиган ёқилги-энгергетика ресурсларининг нархлари 2024 ва 2025 йилларда фақат йиллик инфляция даражаси миқдорида индексация қилиб борилади.

2026 йилдан бошлаб табиий газ, электр энергияси ва суюлтирилган газнинг улгуржи бозорига ўтилади ҳамда нархлар эркин шаклланади.

❗️Аҳоли учун нархлар ўзгармади. Электр энергиянинг 1 кВт соати 295 сум ва табий газнинг 1 куб м 380 сум бўлиб сақлаб қолинди.

@segmentuz
⚡️ 9 июль Қурбон ҳайити байрами этиб белгиланди

“Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, 2022 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 9 июль – шанбага тўғри келиши муносабати билан Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.

@segmentuz
❗️Қурбон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар 4 кун дам олишади:

• 9 июль (шанба)
– Қурбон ҳайити байрами;
• 10 июль (якшанба) – дам олиш куни;
• 11 июль (душанба) – барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
• 12 июль (сешанба) – 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 16 июль (шанба) дан кўчирилган дам олиш куни.

@segmentuz
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги фуқароларнинг ноқонуний намойишлари юзасидан маълумот

Жорий йилнинг 1 июль куни соат тахминан 15.00 лардан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида айрим фуқаролар, республикамизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилишлари оқибатида, кутилмаганда кўча юришларини ташкил қилиб, Нукуснинг Марказий деҳқон бозорида тўпланиб, намойишлар уюштиришган.

Мазкур ҳолат юзасидан, жамоат тартиби бузилишининг олдини олиш ҳамда фуқаролар томонидан турли тартиббузарликлар содир этишларига йўл қўймаслик мақсадида, деҳқон бозори ҳудудига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг куч ва воситалари жалб этилган.

Ҳозирда жамоат тартиби тикланиб, фуқароларнинг қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўймасликлари ва барча мурожаатлари ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

ИИВ Ахборот хизмати

@segmentuz
Бугун, 2 июль – Давлат герби қабул қилинган кун

Қонунга мувофиқ, Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир.

Ўзбекистонда истиқомат қиладиган барча шахс давлатимиз гербини ҳурмат қилишлари шарт.

Жиноят кодексига асосан, Ўзбекистон Республикаси ёки Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи, Давлат герби ёхуд Давлат мадҳиясига ҳурматсизлик қилиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача (7,5 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

@segmentuz
Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг расмий баёноти

Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган очиқлик ва хоҳиш-иродани эркин ифода қилиш сиёсатига қарамай, 2022 йил 1 июль куни Нукус шаҳрида бир гуруҳ жиноятчи шахслар Қорақалпоғистон Республикасининг давлат бошқаруви органларини эгаллашга уринишда ифодаланган ғайриқонуний ҳаракатларни ташкил этди.

Популистик шиорларни ниқоб қилиб олиб, фуқароларнинг онги ва ишончини манипуляция қилиб, тартибсизликлар ташкилотчилари ҳокимият вакилларининг қонуний талабаларига бўйсунмай, республика фуқароларини Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий бинолари олдидаги майдонга йиғдилар.

Иғвогарлар йиғилган фуқароларга таянган ҳолда ушбу давлат муассасаларини эгаллаб олишга ва шу орқали жамиятда ихтилоф келтириб чиқариш, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазият барқарорлигини издан чиқаришга уриндилар.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қабул қилинган қатъий чоралар билан ташаббускорларнинг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари тўхтатилиб, оммавий тартибсизлик уюштиришга уринишлар тарқалишига чек қўйилди.

Шуни ишонч билан айтамизки, давлатимиз вазиятни янада беқарорлаштирилишига йўл қўймаслик учун барча зарур салоҳиятга эга. Оммавий тартибсизликлар ташкилотчиларининг бир гуруҳи ҳамда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга фаол қаршилик кўрсатган шахслар қўлга олинган. Ҳозирда уларга нисбатан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча иғвогарларнинг шахси аниқланади ва улар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши таъминланади.

Республикадан ташқаридаги носоғлом кучларнинг Қорақалпоғистондаги вазият ривожига, шу жумладан аниқ йўналтирилган ахборот хуружлари ва рўй бераётган воқеаларни қасддан бузиб кўрсатиш орқали таъсир қилишга уринишлари қайд этилмоқда.

Юзага келган вазиятда жамоат хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашда, фуқароларни ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлардан огоҳлантириб, юзага келган масалаларни қонун доирасида ҳал қилишда биргаликда саъй-ҳаракат қилишга чақирамиз.

Қорақалпоқ тилида

@segmentuz
Оммавий тартибсизлик келтириб чиқаришга уринган иғвогарлар қорақалпоқ халқининг умумий фикрини ифода қилмайди – Одилжон Тожиев, Конституциявий комиссия матбуот котиби

«Кеча барчамиз жондўст қорақалпоқ заминида рўй берган воқеалар ривожини кузатдик. Хусусан, Конституциявий комиссия аъзолари ҳам вазиятни диққат билан кузатди, тармоқда янграётган фикрларни таҳлил қилиб борди. Бир гуруҳ популистлар провакацион ҳаракатлар натижа беришидан умид қилиб, шиорбозликка берилиб, халқни кўчага чиқишга чорлади.

Таъкидлаймизки, Конституциявий комиссия томонидан тақдим қилинган қонун лойиҳаси охир-оқибат Ўзбекистон халқининг, жумладан, Қорақалпоқларнинг ҳам орзу-интилишлари ифодаси бўлади. Оммавий тартибсизлик келтириб чиқаришга уринган иғвогарлар қорақалпоқ халқининг умумий фикрини ифода қилмайди.

Ҳужжат тор доирада муҳокама қилинмаяпти, умумхалқ муҳокамаси ўтказилаяпти. Шу омилнинг ўзиёқ давлатнинг очиқлик сиёсати, ҳар бир ишда халқ фикри билан ҳисоблашишини кўрсатади. Демократия ва ошкораликни оммавий тартибсизликка айлантириш қандай оқибатларга олиб келганига ҳозир ўнлаб мисоллаб келтиришим мумкин. Лекин, шусиз ҳам ҳаммасини ҳис қилиб турибсиз, деб ўйлайман.

Комиссия ушбу ҳолатга доир расмий муносабатини беради. Ҳозир эса қисқача қилиб бир гапни айтишимиз мумкин: халқ фикрини ифода қиладиган минбарлар, муҳокама майдонлари – провакаторларнинг ресурслари эмас.
Биз бу вазиятга янада жиддий ёндашишимиз лозимлигини тобора равшанроқ тушуняпмиз».

@segmentuz