Segment.uz
68.4K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
67 files
5.82K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.

@segmentuz
👍17😱5
Ҳокимлар кенгаш раислигидан кетади. Раислар депутатлар орасидан сайланади

Муҳокамага қўйилган Конституция лойиҳасига кўра, ҳокимлар маҳаллий депутатлик кенгашларига раислик қилишига чек қўйилади. Бироқ кенгаш раислари ҳам бевосита халқ томонидан сайланмаслиги мумкин: улар кенгаш депутатлари орасидан сайланади. Маҳаллий бюджетни шакллантириш ваколати ҳокимда қолади, кенгаш бюджетни ҳоким тақдимига биноан тасдиқлайди.

Бу борада 99-, 100- ва 101-моддаларга ўзгартишлар киритиш кўзда тутилмоқда. Унга кўра:

ҳудуддаги ижроия ҳокимиятига вилоят, туман ва шаҳар ҳокими бошчилик қилади;

Халқ депутатлари кенгашига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган раис бошчилик қилади;

Кенгашлар ва ҳокимлар фаолиятини ташкил этиш қонун билан тартибга солинади;

Кенгашларнинг ваколат муддати – 5 йил.

❗️Маҳаллий кенгашларнинг ваколатларини қуйидагича белгилаш таклиф этиляпти:

тегишли маҳаллий бюджетларни ҳокимларнинг тақдимига биноан кўриб чиқиш ва қабул қилиш, ушбу бюджетларнинг ижро этилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш;

ҳокимни ва унинг ўринбосарларини лавозимга тасдиқлаш, уларнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш;

тегишли прокурорларнинг, ички ишлар органлари раҳбарларининг, адлия органларининг ва давлат бошқаруви органлари бошқа бўлинмаларининг ҳисоботларини эшитиш;

қонунда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

▪️Манба

@segmentuz
👍70
Қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти my.dtm.uz сайтига жойлаштирилди

Эндиликда абитуриентлар my.dtm.uz сайтининг «Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул» бўлими орқали фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишини танлашлари мумкин.

@segmentuz
👍23
❗️ 13 минг тонна шакар арзонлашлаштирилган махсус расталар орқали 10-12 минг сўмдан сотилмоқда

Муқаддам шакар биржа савдоларига 1-2 минг тонна атрофида савдога чиқарилган бўлса, ҳозирги кунда унинг ҳажми 3 минг тоннагача оширилди.

Шу каби, ун ва пахта ёғини савдога чиқариш ҳажмлари кўпайтирилиб, нархларни сунъий оширган ҳолда битимлар тузиш ҳолатлари бўйича иқтисодий жарималар миқдори оширилди.

Хусусан, биржада нархларни манипуляция қилиш ёки белгиланган тартибни бузган ҳолда савдони амалга ошириш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича 52 шахсга нисбатан чоралар кўрилди.

@segmentuz
👍50😱7🔥5
Кластерлар фаолиятининг ҳуқуқий кафолатлари кучайтирилади

Аввало, ҳокимларга кластерларнинг ички иш фаолиятига аралашиш тақиқланади.

Кластер ўзини иши билан шуғулланса, туманда саноат, иш ўринлари, экспорт ва даромад бўлади. Буни тушунмаган ҳокимлар эса кластерларни кун давомида мажлисма-мажлис олиб юриш, бошқа ишларга жалб қилиш билан овора”, деди Шавкат Мирзиёев.

Янги кластерларни ташкил этиш тартибига ҳам ўзгартириш киритилади.

Бундан буён битта туманда кўпи билан 2 та кластер ташкил этишга рухсат берилади (ҳозир – 3 тагача).

@segmentuz
👍19
«Ижтимоий фикр» маркази сўровида қатнашган респондентларнинг 88%и конституциявий ислоҳотлар жараёни бошланганидан хабардор. Мутлақ кўпчилиги, яъни 83%и эса конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди.

@segmentuz
👍15
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахобов ректор этиб тайинланди.

@segmentuz
👍21😱2
Тонировка нархи тушиши кутилмоқда

Ўзбекистонда транспорт воситалари ойналарини тонировка қилиш нархи тушиши кутилмоқда. Ҳозирда келишув босқичида бўлган ҳужжат лойиҳасига кўра:

орқа ва олд ойна тонировкаси — БҲМнинг 15 баравари миқдорида (4,5 млн сўм);

орқа ён ойналар тонировкаси — БҲМнинг 1 баравари миқдорида (300 минг сўм).

@segmentuz
👍85🔥10🤩9
⚡️ Шавкат Мирзиёев “тонировка” масаласи ҳақида: "Бугун ҳайдовчилар ва йўловчилар анчадан бери кутган, уларнинг кайфиятини кўтарадиган қарорни имзоладим"

“Ҳар бир ислоҳотимиз, таклиф ва ташаббусларимиз, бу – энг аввало инсон қадри учун.

Шу боис, халқимизга қандай енгилликлар берсак, у биздан рози бўлади, деган савол барча раҳбарларни ҳар куни, ҳар дақиқа ўйлантириши керак.

Ҳар гал жойларга чиққанимда оддий-оддий одамлар билан учрашиб, муаммоларини эшитаман, яна қанча аҳолимизда шундай муаммолар борлиги ҳақида ўйлайман ва унга ечим қидираман.

Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган масалалардан ҳам хабардорман.

Мана, бугунги кунда мамлакатимизда енгил автомашиналар сони 3,5 миллиондан ошди. Ҳайдовчиларимизда ҳам кўплаб эътирозлар тўпланиб қолган.

Шу боис, бугун ҳайдовчилар ва йўловчилар анчадан бери кутган, уларнинг кайфиятини кўтарадиган қарорни имзоладим”.

@segmentuz
👍100🔥13🤩4
⚡️ 1 июлдан бошлаб тонировка:

автомобилнинг орқа ён ойналарини қорайтириш тўловлари бекор қилинади, яъни бепул бўлади;

олд ва орқа ён ойналарни тўлиқ қорайтириш тўловлари 6 баробаргача арзонлаштирилади;

ишлаб чиқарилганига 10 йилдан кўп бўлмаган енгил машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби бекор бўлади.

@segmentuz
👍113🔥11
Шавкат Мирзиёев:

"Бу ҳали бошланиши. Мен Президент маслаҳатчилари, Бош вазир ўринбосарлари ва вазирларга топшириқ берганман.

Одамларимизни қийнаётган, аҳамиятини йўқотган тартиб ва чекловларни бекор қилиш бўйича Ишчи гуруҳи барча йўналишларда мунтазам ишлаяпти.

Жойлардан тушган асосланган таклифлар ва ечимлар бўйича доимий тарзда халқимизнинг фойдасига хизмат қиладиган қарорлар қабул қилиб борилади”.

@segmentuz
👍95🔥13🤩5
Тўланган кешбэклар 180 миллиард сўмдан ошди Давлат солиқ қўмитаси

Жорий йилнинг 1 январидан 27 июнигача чеклари энг кўп рўйхатдан ўтказилган тадбиркорлик субъектлари – ТОП-10лиги эълон қилинди.

▫️ Йил бошидан буён 673 597 нафар фуқарога 180,5 млрд сўм кэшбэк тўлаб берилди.

@segmentuz
👍29🤩7🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев «тонировка» бўйича енгиллик ҳақида: Ҳар бир ислоҳотимиз, таклиф ва ташаббусларимиз – энг аввало инсон қадри учун

@segmentuz
👍54🔥31
Президент қарори:

2022 йил 1 июлдан бошлаб:

енгил автотранспорт воситаларининг орқа ён ойналари тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома олиш тартиби бекор қилинди;

жисмоний ва юридик шахсларнинг енгил автотранспорт воситалари олд ён ойналари тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома берганлик учун тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари (яъни, ҳозирги кунда 2 400 000 сўм) этиб белгиланди.

▫️Қарорнинг тўлиқ матни

@segmentuz
👍53
Марказий сайлов комиссияси Конституциявий референдум ўтказиш жараёнларига тайёргарлик кўришни бошлади.

Июль-август ойларида 966 нафар тренер 140 мингдан ортиқ участка-округ комиссия аъзоларини референдум ўтказиш қоидалари бўйича ўқитиши режалаштирилмоқда.

Қонун бўйича, референдум ўтказиш кунини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин, уни ўтказиш учун 1 ойдан 3 ойгача муддат белгиланган.

@segmentuz
👍13😱3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2022 йил 1 июлдан ҚҚС маъмуриятчилиги соддалаштирилади

Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, шу йилнинг 1 июлидан бошлаб:

мажбурий равишда ҚҚС тўловчиси сифатида эътироф этиладиган тадбиркорлик субъектларига ҚҚС гувоҳномаси солиқ хавфи даражасига аниқлик киритилмасдан автоматик равишда берилади;

солиқ органлари мониторинги давомида тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ хавфи ҳолатларининг аниқланиши ҚҚС гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб қўйишга асос бўлади;

юқори хавф даражаси аниқланган тадбиркорларнинг ҚҚС гувоҳномасини тўхтатиб қўйишдан 5 кун олдин хабардор этиш тартиби жорий этилади. Ушбу муддатда камчиликларни бартараф этиш имконияти берилади. Белгиланган муддатда камчиликлар бартараф этилмаса, ҚҚС гувоҳномаси тўхтатиб турилади.

@segmentuz
👍321
1 июлдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар кучга киради?

▪️ Қорақалпоғистоннинг айрим туманларига бориб ишловчи шифокорларнинг ойлик лавозим маошига 100 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама тўланади;

▪️ Пенсияни тайинлашда фуқаролардан бир қатор ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади;

▪️ «Тонировка» нархи арзонлашади;

▪️ Олис ва чекка ҳудудларда фаолият юритаётган шифокорлар ойлик иш ҳақига қўшимча 2 миллион сўм миқдорида ҳар ойлик устама тўланади;

▪️ Ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3 — 15 ёшдаги болалар йод препарати билан бепул таъминланади;

▪️ Автомобиль йўллари соҳасига тегишли маълумотлар базасини ўз ичига олган «Shaffof yo'l» платформаси тест режимида ишга туширилади;

▪️ Давлат ташкилотлари фаолиятида Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилади;

▪️ 6 турдаги лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олишдаги айрим талаб ва шартлар бекор қилинади;

▪️ Театр ходимларининг лавозим маошлари оширилади;

▪️ Бир божхона постида уч йилдан ортиқ хизмат ўтаган ходимларни ротация қилиш тартиби жорий этилади;

▪️ Очиқ маълумотлар давлат органлари расмий веб-сайтининг бош саҳифасида алоҳида бўлимга жойлаштириш талаб этилади.

▫️ Барча ўзгаришлар шу ерда

@segmentuz
👍74