Segment.uz
68.5K subscribers
5.34K photos
1.27K videos
68 files
5.83K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
2022 йил 1 июлдан электр ва газ тарифларига ўзгартиришлар киритилмайдиЭнергетика вазирлиги

@segmentuz
👍79🔥6😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли юртдошлар!

“Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинди.

▫️Муҳокамалар шу йилнинг 5 июлига қадар давом этади.

Ушбу жараёнда фаол фуқаролик позициянгизни намоён этиб, муҳокамаларда иштирок этинг!

@segmentuz
👍32
Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига кўра, ҳеч бир шахс ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас (26-модда).

Бу қоида суд ва ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан шахсни мажбурлаш ёки унга босим ўтказиш йўли билан унинг иродасига қарши олинган далиллардан фойдаланмасликни белгилайди. Бу ҳуқуқ айбсизлик презумпцияси билан чамбарчас боғлиқ.

Шахснинг ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик бермаслик ҳуқуқи ҳар хил турдаги қийноқлар, таҳдидлар ва мажбурлов чораларини қўллашни чеклайди. Бу қоиданинг Конституция даражасида белгиланиши шахсга бошқа бировнинг хоҳиш-иродаси объекти сифатида муносабатда бўлишга йўл қўйилмаслигини, шахсий ҳаёт дахлсизлиги мустаҳкам ҳуқуқий асосга эгалигини англатади.

Ушбу қоида суд ва ҳуқуқ-тартибот органлари сўроқ қилишдан олдин шахс ўзига ва яқин қариндошларига қарши кўрсатма бермаслик ҳуқуқи тўғрисида огоҳлантириши лозимлигини ҳам англатади.

@segmentuz
👍37
⚡️ Президент "Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Фармон билан бир гуруҳ ёшларга "Келажак бунёдкори" медали топширилади.

▪️ Тақдирланганлар рўйхати

@segmentuz
👍36
⚡️ Президентнинг "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги қарори эълон қилинди.

▪️ Тақдирланганлар рўйхати

@segmentuz
👍31😱4🤩2
⚡️ Президент қарорига мувофиқ:

Бошқа ҳудудлардан келиб
ўз фаолиятини олиб бораётган маҳалладаги Ёшлар етакчиси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача бўлган миқдорда турар жой ижара тўлови қоплаб берилади.

— йил якуни бўйича ўзига бириктирилган ҳудудда юқори натижаларга эришган Етакчиларга ипотека кредити асосида сотиб олинаётган уй-жой қийматининг 50 фоизи миқдорида, бироқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги ПФ–33-сон Фармонига мувофиқ белгиланадиган уй-жой ҳисобланган қийматининг 50 фоизидан юқори бўлмаган миқдорда субсидия берилади.

@segmentuz
👍83🔥3😱3
Ҳар кунинг имкон...

Ёшлик
— бу умидлар ва ўз ҳаёт йўлини излаш, ҳаракат қилиш истаги жўшадиган, ғаройиб ғоялар ва ютуқлар билан дунёни ҳайратга солиш вақти.

Ўз кучингизга ишонинг, энг жасур режаларни тузинг ва эсда тутинг — ҳамма нарсага эриша оласиз!

Ўқинг, ўрганинг, янги чўққиларни забт этинг, оқилона ва меҳр билан ишга ёндашинг ва сиз, албатта, муваффақият қозонасиз. Ёшликнинг жўшқинлиги сизни ҳеч қачон тарк этмасин!

Бугун 30 июнь. Ёшлар куни муборак!

@segmentuz
👍42🎉4
Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга ёрдам пули бериладиПрезидент қарори

▫️ Қарор билан Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича “дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети”ни бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

▪️ Ёрдам пули ҳар бир кўмак олувчига унинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш учун тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги лойиҳаларини амалга ошириш учун бир марта берилади (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида – 9 млн 200 минг сўм).

Ёрдам пуллари ушбу масаласини кўриб чиқувчи идоралараро доимий комиссияларнинг қарорлари асосида берилади.

▫️Кўмак олувчилар жазони ўтаб бўлганидан кейин 3 ой муддатда ишчи органга ўз лойиҳасини илова қилган ҳолда ариза тақдим этади.

❗️Лойиҳани молиялаштириш мақсадга мувофиқлиги юзасидан хулосани тайёрлаш қуйидаги мезонларга асосланади:

▫️бошламоқчи бўлган тадбиркорлик, меъморчилик ёки ҳунармандчилик фаолиятининг натижадорлиги ва даромадли эканлиги;
▫️маҳалла фуқаролар йиғинининг ижобий тавсияси;
▫️кам таъминланган ёки ёлғизлиги;
▫️қарамоғида ногиронлиги бўлган ёки вояга етмаган фарзанди борлиги;
▫️кўп (4 ва ундан ортиқ) фарзанди борлиги ва моддий кўмакка муҳтожлиги;
▫️нотурар жойларда истиқомат қилаётганлиги.

@segmentuz
👍32
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳаммасини ўқиб, албатта жавоб бераман"

Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси марказида даволанаётган ховослик Одинахон мактубига Шавкат Мирзиёевнинг жавоб хатини Сирдарё вилояти ҳокими етказди ва ўқиб берди.

@segmentuz
👍24🤩3
Навоий вилоятида Ўзбекистондаги энг йирик нефть ва битум кони топилди

Навоий вилоятининг Зарафшон тубсизлигида Ўзбекистондаги энг йирик ўта ёпишқоқ нефть ва битум – “Янги Ўзбекистон” кони топилди. Кон Марказий Осиёдаги энг юқори технологияли конлардан бирига айланади.

Коннинг битумли нефть захиралари тахминан 100 миллион тоннага баҳоланмоқда. Битумли нефть қазиб олишнинг максимал йиллик даражаси 2025 йилга бориб 1 миллион тоннани ташкил этади. Битумли нефть қазиб олиш даражасини таъминлаш учун йилига 1500 та қудуқ қазиш режалаштирилган. Кейинги 12 йилда конни ўзлаштиришга 2,5 миллиард доллар миқдорида сармоя киритилиши тахмин қилинмоқда.

Энергетика вазирлиги

@segmentuz
👍64🔥15🎉3🤩2
Қурбон ҳайити 9 июлга тўғри келмоқда

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво марказининг маълум қилишича, ҳижрий 1443 йил Зулҳижжа ойининг биринчи куни милодий йил ҳисоби бўйича 2022 йил 30 июнь кунига тўғри келади.

Шу муносабат билан Саудия Арабистонида арафа куни 2022 йил 8 июлга тўғри келади, ҳаж ибодатини адо этаётган зиёратчилар Арафот тоғида жам бўладилар.

9 июль Қурбон ҳайити сифатида расман тасдиқланса, ўзбекистонликлар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар кетма-кет 4 кун дам олишади.

◽️ Жумладан:

9 июль
– шанба, Қурбон ҳайити байрами;
10 июль – якшанба, дам олиш куни;
11 июль – душанба, Президент Фармонига мувофиқ барча ходимлар учун дам олиш куни;
12 июль – сешанба:
а) беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 16 июль — шанбадан кўчирилган дам олиш куни;
б) олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

@segmentuz
👍741😱1🎉1
Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига кўра, давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмайди ҳамда бекор қилинмайди (53-модда).

Конституцияда мазкур қоиданинг белгиланиши хусусийлаштириш жараёнлари натижаларини асоссиз равишда қайта кўриб чиқилишини олдини олиш орқали мулк дахлсизлигига бўлган ишончни ортишига хизмат қилади.

Шунингдек, бу мамлакат иқтисодиётида хусусий сектор улушини ортишига, тижорат компанияларига замонавий корпоратив бошқарув усулларини жорий этишга, мулкдорлар қатламини кенгайишига, аҳоли даромадларининг ошиши ва камбағалликни қисқартиришга хизмат қилади.

@segmentuz
👍27
"Янги Ўзбекистон" боғида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ёшлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтмоқда.

Тадбирдан онлайн трансляцияни қуйидаги ҳаволалар орқали томоша қилишингиз мумкин:

◽️ Youtube

◽️ Facebook

@segmentuz
👍26
Шавкат Мирзиёев:

"Мен Президент сифатида сизлар ўз олдингизга қўйган режа ва марраларга эришишингиз учун барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканимни бугун яна бир бор таъкидламоқчиман.

Бугун сизларнинг ёниб турган кўзларингиз, шодликка тўла гўзал чеҳрангизга қараб, академик шоиримиз Ғафур Ғуломнинг:

Сиз ахир осмонни олмоқ бўлсангиз,
Не учун елкамни тутиб бермайин?


– деган оташин сатрлари ёдимга тушмоқда".

@segmentuz
👍525🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев:

Бағрикенг, танти, қийинчиликларни мардона енгиб ўтадиган қорақалпоқ халқини юрагимдан эъзозлайман ва меҳр билан айтаманки, мен нафақат Ўзбекистон фарзандиман, балки мен ғурур билан қорақалпоқ фарзандиман, деб яна бир бор таъкидламоқчиман!

@segmentuz
👍635
Шавкат Мирзиёев:

«Бундан буён ҳар йили олийгоҳларнинг сиртқи бўлимига ўқишга қабул қилинган 500 нафар энг фаол ёшлар етакчиларининг контракт тўловлари Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тўлаб берилади»

@segmentuz
👍50😱54
Шавкат Мирзиёев:

«Энди техникумда ўқиётган ўқувчиларга ҳам таълим кредити бериш жорий этилади. Ҳозир бу йўқ, фақат олий таълимга берилмоқда. Камида 80 минг нафар ёшларнинг таълим кредити учун етарли ресурс ажратилади».

@segmentuz
👍19
Шавкат Мирзиёев:

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга замонавий касблар, ахборот технологиялари ва хорижий тилларни ўрганиши учун ҳар бирига ойига 1 миллион 200 минг сўмдан субсидия берилади.

Шунингдек, ёшларга илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги тўгараклар учун 6 ой давомида 300 минг сўмдан пул тўланади.

Уларга ушбу йўналишлар бўйича маҳаллий олимпиадаларда қатнашиш харажатлари учун – 1 миллион 200 минг сўмдан, нуфузли халқаро олимпиадалар учун – 12 миллион сўмдан маблағ ажратилади.

@segmentuz
🤩23👍21😱8🎉4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Арзонлашган «тонировка»га рухсатнома бериш бошланди

Бугун, 1 июлдан автомобиль ойнаси тусини ўзгартиришга рухсатномани my.gov.uz портали орқали навбатларсиз олиш имконияти пайдо бўлди.

Агар рухсатнома портал орқали расмийлаштирилса, 10 фоизлик чегирма берилади (2 млн 160 минг сўм бўлади).

@segmentuz
👍28