Segment.uz
68K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.79K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Абитуриентлар диққатига!

Жорий йилда ОТМга кириш имтиҳонлари ёпиқ биноларда ўтказилиши мумкин

Шу йилги тест агар давлат комиссиясининг ёки махсус комиссиянинг таклифлари, чекловлари бўлмаса, албатта ёпиқ биноларда ўтказилади.

Таъкидланишича, бу сафар ҳам абитуриентлар сув ва ручкалар билан таъминланади. Ҳисоб-китоб талаб этиладиган фанлар учун саволларнинг оралиғида ёзишга жой қолдирилади.

@segmentuz
👍67🔥9
❗️Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Унда Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

▪️Онлайн кўриш

@segmentuz
👍13
🖊 Президентнинг “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, қуйидагилар:

Урганч давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Урганч давлат педагогика институти;
Наманган давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Наманган давлат педагогика институти;
Гулистон давлат университети педагогика таълим соҳасининг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари негизида Гулистон давлат педагогика институти;
Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти негизида Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти;
Андижон давлат университетининг Педагогика институти негизида Андижон давлат педагогика институти;
Бухоро давлат университетининг Педагогика институти негизида Бухоро давлат педагогика институти;
Термиз давлат университетининг Педагогика институти негизида Термиз давлат педагогика институти;
Қарши давлат университетининг Педагогика институти негизида Шаҳрисабз давлат педагогика институти;
Чирчиқ давлат педагогика институти негизида Чирчиқ давлат педагогика университети;
Жиззах давлат педагогика институти негизида Жиззах давлат педагогика университети ташкил этилади.

@segmentuz
👍53😱5
Қарорга мувофиқ:

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

▪️ педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган 2-4-босқич талабалари учун ҳафталик ўқув машғулотлари "4+2" тартибида, шу жумладан дарсларнинг 4 куни ОТМда, 2 куни мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида амалиёт ўташ тартибида олиб борилиши таъминланади;

▪️ ҳар йили педагог кадрлар тайёрловчи ОТМ ихтисослик кафедраларининг камида 5 фоиз профессор-ўқитувчиларини ушбу муассасаларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан хорижий давлатларга танлов асосида малака ошириш ва стажировкага юбориш чоралари кўрилади.

2023/2024 ўқув йили қабулидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи ОТМларининг мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган таълим йўналишлари бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди. 1-иловада кўрсатилмаган педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида беш йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади.

@segmentuz
👍60😱6
Конституцияга ўзгартириш киритиш масаласи референдумда кўрилади

Депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасини умумхалқ муҳокамасига қўйиш юзасидан тегишли қарор қабул қилдилар.

Унда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун “Халқ сўзи”, “Народное слово” газеталарида ҳамда Meningkonstitutsiyam.uz” электрон платформасида эълон қилиниши белгиланди.

Шунингдек, ўтказилган умумхалқ муҳокамаси натижасига кўра тайёрланган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси референдумига қўйилиши маълумот учун қабул қилинди.

@segmentuz
👍32😱2🎉2
Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпиннинг таклифига биноан “БРИКС плюс” форматидаги Глобал тараққиёт масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотда иштирок этди.

@segmentuz
👍56😱4🤩4🔥3
_Xalq so'zi_ gazetasi-133-2022-06-25.pdf
1.1 MB
Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар лойиҳаси матни

@segmentuz
👍23😢5😱3🤩2🔥1
Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборилди

Қўшни Афғонистонда рўй берган зилзила оқибатида жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборилди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари, бирламчи зарур предметлар ва медикаментлардан иборат жами 74 тонна юк ортилган самолёт Афғонистонга жўнаб кетди.

@segmentuz
👍69😱20😢102
Бугун «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди.

▪️ Лойиҳада жами 128 та модданинг тенг ярими, яъни 64 тасини ўзгартиш ва 6 та янги модда қўшиш таклиф этилмоқда. Улар орасида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ва ижтимоий соҳаларда жуда муҳим янгиланишлар бор.

Хусусан, инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилинади (13-модда).

Ҳуқуқий давлатда барча муносабатлар аниқ қоидалар билан тартибга солинган бўлиши керак. Ҳеч бир муносабат ҳуқуқий ечимсиз қолмаслиги шарт. Аммо, ижтимоий муносабатларнинг жуда кенг. Ҳаётда шундай вазиятлар ёки ҳолатлар вужудга келиши мумкинки, давлат ва инсон ўртасидаги айрим муносабатларнинг ечими қонунчиликда кўрсатилмаган ёки ноаниқликларга сабаб бўлиши аниқ. Мана шундай ҳолатларда муаммо кимнинг фойдасига ва қандай тартибда ҳал этилиши муҳим аҳамият касб этади.

❗️ Бу ўзгартиришлар энг аввало инсон қадрини улуғлаш бўйича улуғвор ғоянинг амалга татбиқ этилишига, ҳужжатларда ноаниқлик ва қарама-қаршилик пайдо бўлганда давлат манфаатлари эмас, инсон манфаатлари устунлигини таъминланишига олиб келади.

@segmentuz
👍54😱7😢7
Конституциявий комиссия матбуот хизмати раҳбари Одилжон Тожиевнинг маълум қилишича, Конституциянинг 90-моддасига келиб тушган 4 017 та таклифларнинг 3 029 таси президентнинг сайланиш муддатини 7 ёки ундан кўп муддатга ўзгартириш билан боғлиқ.

@segmentuz
👍71😱39😢31🤩7🔥52
Амалдаги Конституциямизнинг 22-моддаси кўринишидан аниқ ва лўндадек. Лекин қўшимчалар бўлса ҳам ёмон бўлмасди. Янги лойиҳада ушбу моддага қўшимчалар киритилиши мумкин экан, улар ҳам аниқ ва лўнда:

— Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ўзбекистондан ташқарига чиқариб юборилиши ёки бошқа давлатга берилиши мумкин эмас;

— Давлат хорижда яшаётган фуқаролар ва ватандошлар билан алоқаларнинг сақланиб қолиши ҳамда ривожланиши тўғрисида ғамхўрлик қилади.

Украинадаги ўзбекистонликларни қандай эвакуация қилганимизни ёки карантин вақтида ватандошларимизни мамлакатга қандай қайтарганимизни бир эсланг. Ўзи умуман бирор қийин ҳолатда Ўзбекистон ўзининг хориждаги фуқароларидан узилиб қолганми? Йўқ, доим ёрдам берган. Эндиликда шу ишларни аниқ-тиниқ қилиб Конституцияда белгилаб қўйишмоқчи.

#Mening_Vatanim
#Mening_Konstitutsiyam
#Mening_Prezidentim

@segmentuz
👍55😱10🤩21
❗️Ҳудудларнинг Бизнес рейтингдаги ўрни

Ҳар йили “Business Indicator” автоматик тизими орқали ҳудудларда тадбиркорликнинг ривожланганлик даражаси баҳолаб борилади.

▫️ Рейтинг 17 та индикатор бўйича шакллантирилиб, унда 30га яқин масъул идоралар томонидан киритилган қарийб 4 мингта статистик маълумотлар таҳлил қилинади.

▪️ 2021 йил натижаларига кўра, бизнес рейтингда 14 та ҳудуд ичида 1-ўринда Навоий вилояти бўлса, охирги 14-ўринни Қашқадарё вилояти эгаллаган.

@segmentuz
👍26😱5
27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Шу муносабат билан барча журналист ва блогерлар фаолиятига ривож тилаган ҳолда бугунги байрам билан самимий муборакбод этамиз.

Эл-юртимиз, жамоатчилигимиз матбуот нашрлари, теле-радио каналлар, нашриёт ва матбаа корхоналари, Интернет сайтлари, ахборот хизматларида ўз вазифасини сидқидилдан адо этаётган заҳматкаш журналист ва блогерлар, ношир ва муҳаррирлар, таржимон ва рассомлар, режиссёр ва операторлар, барча техник ходимларнинг машаққатли меҳнатини яхши билади ва юксак қадрлайди.

@segmentuz
👍251🔥1
Президентнинг "Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.

@segmentuz
👍21😱2🔥1
20 август — тадбиркорлар кунида Шавкат Мирзиёев яна бизнес эгалари билан учрашиши кутилмоқда

Очиқ мулоқот олдидан давлат раҳбарига мурожаатлар қабул қилиш бошланди. Бизнес эгалари ўзлари дуч келаётган муаммолар ва таклифларни 24/7 режимида 1094 қисқа рақами ва taklif2022.uz портали орқали йўллаши мумкин.

@segmentuz
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Конституциявий ислоҳотлар: мақсад – ҳақиқий халқ Конституциясига эришиш

#Mening_Vatanim #Mening_Konstitutsiyam #Mening_Prezidentim

@segmentuz
👍92
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қандай ўзгаришлар таклиф этилмоқда?

▫️24-модда
— Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланиши белгиланмоқда;

▫️25-модда — шахсни суднинг қарорисиз 48 соатдан кўп муддат ушлаб туриш мумкин эмаслиги, шунингдек "Миранда қоидаси", яъни шахсни ушлаш чоғида унинг ҳуқуқларини тушунтириш шартлиги ҳақидаги қисмлар қўшилмоқда;

▫️63-модда — Оила бобидаги моддалар таҳрир қилинмоқда. Жумладан, никоҳ аёл ва эркак ўртасида тузилиши алоҳида қайд этилмоқда.

▪️ Маълумот учун: Конституциянинг жами 66 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.

#Mening_Vatanim #Mening_Konstitutsiyam #Mening_Prezidentim

@segmentuz
👍373