Segment.uz
68K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
67 files
5.8K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Ҳуқуқий, ижтимоий, дунёвий. Конституциянинг 1-моддасига киритилаётган ўзгартириш нимани англатади?

Конституциямизнинг 1-моддасида Ўзбекистон давлатининг сиёсий-ҳуқуқий мақомига янги учта, яъни «ҳуқуқий давлат», «ижтимоий давлат» ва «дунёвий давлат» тушунчалари қўшимча қилинмоқда. Улар нима дегани?

▪️Ҳуқуқий давлат – бу демократик тамойиллар асосида қабул қилинган қонунлар олдида барча тенг ва ҳисобдор бўлган, ҳеч ким қонундан устун турмайдиган давлат. Қолаверса, қонунларнинг бутун давлат ҳудудидаги устуворлиги, хокимиятлар ваколатининг бўлиниши, шахс ва давлатнинг ўзаро маъсуллиги, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ҳимояланишидир.

▪️Ижтимоий давлат – бу ҳар бир фуқаронинг муносиб турмуш сифати ва даражасига эришиш, ижтимоий тафовутларни юмшатиш ва муҳтожларга ёрдам бериш учун ижтимоий адолат тамойилларига мувофиқ моддий бойликларни адолатли тақсимлашга қаратилган давлат моделидир.

▪️Дунёвий давлат – давлат ҳокимияти ва бошқарувдан дин ажратилган, бошқарув диний қоидалар билан эмас, балки фуқаролик қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинадиган, қарорлар қабул қлиишда диний асосларга таянилмайдиган давлатдир. Шунингдек, ҳеч қандай дин ва мафкура давлатнинг мажбурлов кучи билан ўрнатилмаслигини, уларнинг давлатдан айри эканлигини тавсифлайди.

▪️ Батафсил

#Mening_Vatanim #Mening_Konstitutsiyam #Mening_Prezidentim

@segmentuz
👍21😢1
Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига кўра, Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқланади (24-модда).

1994 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Жиноят кодексида 33 та модда бўйича ўлим жазоси тайинланиши мумкин эди. Кеинчалик жиноий жазоларни либераллаштириш натижасида 2008 йилгача қонунчиликка мувофиқ икки турдаги жиноят, яъни жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш ва терроризм жиноятларини содир этганлик учун ўлим жазоси назарда тутилган эди, 2008 йил 1 январдан барча жиноятлар учун бекор қилинди.

Киритилаётган ўзгартириш нафақат ўлим жазосини бекор қилиш, балки қатъий равишда Ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланишини, эълон қилмоқда.

❗️ Мазкур норма яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг ажралмас ҳуқуқи сифатида тан олинишига асос бўлиб, мамлакатмизда ўлим жазосини белгилаш ва тайинлашни тақиқлайди. Шу тариқа Ўзбекистон бу ўта жиддий масалада ҳеч қачон ортга қайтмаслигини, инсонпарварлик ғояларига содиқ эканлигини бутун дунёга яққол намоён қилади.

#Mening_Vatanim #Mening_Konstitutsiyam #Mening_Prezidentim

@segmentuz
👍27😱2
Президент қарори:

2022 йил 1 июлдан бошлаб 2025 йил 1 июлга қадар:

оммавий ахборот воситалари фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди, реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари бундан мустасно.

@segmentuz
👍15😱1
Президент қарори:

Фаол журналистларни мунтазам рағбатлантириш ва улар ўртасида ижодий соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида ҳар чоракда:

оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган 100 тагача энг яхши материал учун муаллифлар (ижодий гуруҳ аъзолари) қуйидан юқорига ўсиб бориш тартибида базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдорда пул мукофоти билан тақдирланади.

@segmentuz
👍20
Президент қарори:

“Олтин қалам” миллий мукофоти совриндорлари 2023 йилдан:

▪️ бош миллий мукофот учун – автомобиль;

▫️ биринчи ўрин учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари;

▫️ иккинчи ўрин учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 175 баравари;

▫️ учинчи ўрин учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари;

▪️ 12 та рағбатлантирувчи номинациянинг ҳар бири учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.

@segmentuz
👍29😱2🤩21🔥1
Президент қарори:

Оммавий ахборот воситаларида камида бир йил давомида асосий иш жойи сифатида ишлаб келаётган журналистлар ва таҳририят ходимларининг:

хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмаган қисми компенсация қилинади.

@segmentuz
👍255
❗️Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси деб қайта номланди — Президент қарори

@segmentuz
👍16🤩3😱1
2023–2024 йилларда 50 нафар журналист ва таҳририят ходимлари хориж мамлакатларига малака ошириш, тажриба ўрганиш, стажировка ўташ ва нуфузли медиа тадбирларда иштирок этиш учун юборилади ҳамда улар учун хорижлик малакали мутахассислар жалб этилган ҳолда ўқув курслар ташкил этилади — Президент қарори

@segmentuz
👍192
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умумхалқ муҳокамасига қўйилган Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасига кўра, шахсни ушлаб туриш чоғида унинг ҳуқуқлари ва ушлаб туриш асослари унга тушунарли тилда тушунтирилиши керак (25-модда).

Яъни кўплаб давлатларда қўлланиб келаётган Миранда қоидаси институтини ривожлантириш таклиф этилмоқда. Унга кўра, ушланадиган шахс сукут сақлаш, айтган ҳар қандай нарса судда унга қарши ишлатилиши мумкинлиги, ўзи ёллаган ёки давлат томонидан тақдим этиладиган адвокат иштирокини талаб этиш ҳамда ўз ҳуқуқларини тушуниши ҳақида огоҳлантирилишини талаб қилади.

❗️ Яъни у потенциал жиноятчи бўлса ҳам унинг ҳуқуқлари борлиги эслатиб ўтилиши шарт.

Ушбу қоида Конституцияда акс эттирилиши табиийки, жиноят содир этишда гумонланган ёки айбланган шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини поймол қилмаслик имконини беради.

@segmentuz
👍251
"Бир ҳақиқатни ҳеч қачон эсдан чиқармаслигимиз керак: барчамиз демократия деб аталган буюк мактабнинг ўқувчиларимиз. Бу борада ҳали кўп нарсаларни ўрганишимиз зарур. Фарзандларимизни айни шу руҳда тарбиялашда журналистика соҳаси вакиллари, муҳтарам фахрийларимиз ўзларининг бой тажрибаси ва ибратли фазилатлари билан алоҳида намуна кўрсатадилар, деб ишонаман", — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбарининг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига йўллаган байрам табригидан

@segmentuz
👍18🔥3🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Ўзбекистон Конституцияси – менинг Конституциям!

@segmentuz
👍15😢6🤩32
“Прописка” ва постларнинг йўқ қилинишидан кейинги муҳим қадам — Бекзод Нариманов

Конституциявий қонун лойиҳасида Конституциянинг 28-моддасини қуйидаги таҳрирда белгилаш назарда тутилмоқда: “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний асосларда бўлиб турган ҳар бир шахс республика ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно”.

Тошкент давлат юридик университетининг Конституциявий ҳуқуқ кафедраси мудири, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Бекзод Нариманов киритилаётган ушбу таҳрир юзасидан ўз фикрларини Kun.uz интернет нашрида эълон қилди.

▪️ Батафсил

@segmentuz
👍40
Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган ёрдам турларининг рўйхати

@segmentuz
👍30
Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.

@segmentuz
👍17😱5
Ҳокимлар кенгаш раислигидан кетади. Раислар депутатлар орасидан сайланади

Муҳокамага қўйилган Конституция лойиҳасига кўра, ҳокимлар маҳаллий депутатлик кенгашларига раислик қилишига чек қўйилади. Бироқ кенгаш раислари ҳам бевосита халқ томонидан сайланмаслиги мумкин: улар кенгаш депутатлари орасидан сайланади. Маҳаллий бюджетни шакллантириш ваколати ҳокимда қолади, кенгаш бюджетни ҳоким тақдимига биноан тасдиқлайди.

Бу борада 99-, 100- ва 101-моддаларга ўзгартишлар киритиш кўзда тутилмоқда. Унга кўра:

ҳудуддаги ижроия ҳокимиятига вилоят, туман ва шаҳар ҳокими бошчилик қилади;

Халқ депутатлари кенгашига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган раис бошчилик қилади;

Кенгашлар ва ҳокимлар фаолиятини ташкил этиш қонун билан тартибга солинади;

Кенгашларнинг ваколат муддати – 5 йил.

❗️Маҳаллий кенгашларнинг ваколатларини қуйидагича белгилаш таклиф этиляпти:

тегишли маҳаллий бюджетларни ҳокимларнинг тақдимига биноан кўриб чиқиш ва қабул қилиш, ушбу бюджетларнинг ижро этилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш;

ҳокимни ва унинг ўринбосарларини лавозимга тасдиқлаш, уларнинг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш;

тегишли прокурорларнинг, ички ишлар органлари раҳбарларининг, адлия органларининг ва давлат бошқаруви органлари бошқа бўлинмаларининг ҳисоботларини эшитиш;

қонунда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

▪️Манба

@segmentuz
👍70