This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Конституциявий комиссия раиси ўринбосари Қутбиддин Бурхонов Конституцияга (суд-ҳуқуқ масалаларида) ўзгартириш киритиш юзасидан ўз фикрларини билдирди.
@segmentuz
@segmentuz
👍8
Эндиликда қимор ўйинлари рекламасига тақиқ қўйилади
“Реклама тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди. Қонунда қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, шунингдек, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган қимор ўйинлари рекламасига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган.

👍84❤11
Президентнинг янги қарорига мувофиқ:
➖ 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга, шунингдек, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ўрнига ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида қўшимча тўлов тўлаб борилади;
➖ 1941-1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган фуқароларга бепул етказиб бериладиган зарур кийим-кечак ва пойабзаллар ўрнига кийим-кечак хариди учун ҳар йили август ойида базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида тўланадиган компенсация жорий этилади.
Бунда, қўшимча тўлов Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги томонидан пенсияларни ва нафақаларни тайинлашга масъул бўлган ташкилотга ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ёки ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида тақдим этиладиган маълумотлар асосида амалга оширилади.

👍98
Шакар масаласида ваҳимага ўрин йўқ
Охирги кунларда мамлакатимизнинг айрим бозорларида шакар учун катта навбатлар кузатилмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, ваҳимага асос йўқ — Ўзбекистонда шакар тақчиллиги бўлмайди.
Ажиотажни камайтириш мақсадида июнь ойида бир ой олдингига нисбатан 50 фоизга кўпроқ – кунига 3 минг тонна шакар биржа савдоларига қўйилади.
Бу йил шакар ишлаб чиқариш ҳажми 720 минг тоннани ташкил этади, бу ўтган йилга нисбатан 22 фоизга кўпдир. Шу билан бирга, шакар ва унинг хомашёсини импорт қилиш ҳажми ўтган йилги 643 минг тоннадан 900 минг тоннага ошади.
❗️ Натижада жорий йил охирида ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган тайёр шакар қолдиғи 118 минг тоннадан ошиши кутилмоқда.

👍117😱29😢9🔥8❤4
Марказий банк асосий ставкани 16 фоиз даражасида белгилади
Ўзбекистон Марказий банки Бошқарувининг оралиқ йиғилишида асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 16 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

👍63😢17😱4🤩3🔥2
❗️Хотин-қизлар диққатига!
Мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинади
Ҳукумат қарори (322-сон, 09.06.2022 й.) билан тасдиқланган низомга кўра, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат ОТМга алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
▪️Бунда ўқишга қабул қилиш Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тавсияномаси асосида амалга оширилади.

👍118😢7🎉6🔥4
❗️Хотин-қизлар диққатига!
Ўқишга кириш мақсадида тавсиянома олиш учун талабгор қуйидаги мезонларнинг барчасига мувофиқ келиши керак:
▫️ўрта махсус ёки профессионал таълим бўйича мутахассисликка эга бўлиши;
▫️тавсиянома олгунга қадар олий таълим олмаганлиги ёки олмаётганлиги;
▫️ўрта махсус ёки профессионал таълим мутахассислиги бўйича 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлиши.
▫️ Тавсиянома берилган кундан бошлаб 3 йил давомида фақат бир марта ОТМга қабул қилиниши учун амал қилади.
▪️ Батафсил

👍99❤6😢5😱2🎉2
❗️Хотин-қизлар диққатига!
Тавсияномага эга хотин-қизлар учун имтиҳонларни ўтказиш тартиби маълум қилинди
Тавсияномага эга хотин-қизлар учун танловлар умумий тартибда давлат ОТМнинг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синови, касбий (ижодий) имтиҳон) доирасида ўтказилади.
▪️ Кириш имтиҳонлари якунига кўра талабаликка тавсия этилмаган, бироқ тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган баллни тўплаган тавсияномага эга хотин-қизлар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этилган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилади.

👍168🎉22😱4❤2🔥2
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соатини тақдим этди.
▪️ Кўриш
@segmentuz
▪️ Кўриш
@segmentuz
YouTube
Сиёсий-маърифат соати 10.06.2022
Ушбу ўқув соатини барча вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари вакиллари кўриши тавсия қилинади.
👍32😢5🔥4❤1
Арашов Жалол Самандарович Қурилиш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига раҳбарлик қилган.
@segmentuz
Тайинловга қадар у Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига раҳбарлик қилган.
@segmentuz
👍60❤3
Конституция моддалари билан боғлиқ нормалар шакллантирилди
Бугун Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
❗️ Унда айтилишича, келиб тушган таклифлар таҳлил этилиб, дунё конституциялари ўрганилганидан сўнг, умумий келишувга эришилди ва 41 та ғоя юридик жиҳатдан расмийлаштирилиб, норма ҳолатига келтирилди. Натижада Конституциянинг жами 24 та моддаси билан боғлиқ нормалар шакллантирилди.

👍37😢7🎉2
Аҳолига қуёш ва шамол электр ускуналари учун 15 миллион сўмгача компенсация тўланиши мумкин
Муқобил энергия ускунасини ўрнатган аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий этилади.
▫️ Бунда, аҳоли ва тадбиркорларга:
➖ ўрнатилган қуёш ва шамол электр ускуналари учун қувватига қараб 15 миллион сўмгача, сув иситиш қурилмаси учун эса 2 миллион сўмгача компенсация тўланади;
➖ ёки ускуна қийматини 3 йил ичида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилади.
Ушбу тизим Энергетика вазирлигининг махсус жамғармаси орқали жорий этилиши белгиланди.

👍57
«Қайси вазир ёки унинг ўринбосари ҳисоб-китоб қилиб, энергия сарфини қисқартириш бўйича ташаббус кўрсатди? Улар ўзи нима учун ойлик оляпти?» — Шавкат Мирзиёев
@segmentuz
@segmentuz
👍87❤5🔥3😢3😱1
Республика олий таълим кенгаши таркиби янгиланди, Одил Абдурахманов унга раислик қилади
Ҳукумат қарори билан Республика олий таълим кенгаши таркиби янгиланди, кенгашга янги ваколатлар берилди. Хусусан, киритилган ўзгаришларга мувофиқ эндиликда:
➖ Олий таълим соҳасига тегишли барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Кенгаш билан келишилади;
➖ Республика олий таълим кенгаши Тошкент давлат транспорт университети биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади;
➖ республикадаги барча олий таълим муассасалари ва ректорларнинг мустақил рейтингини шакллантириш ҳамда уларнинг йиллик ўсиш динамикасини таъминлаш бўйича ташкилий масалаларда кўмаклашилади.
Тошкент давлат транспорт университети ректори лавозимида ишлаб келаётган Одил Абдурахманов бир вақтнинг ўзида Кенгашга раислик қилади.

👍46😱2
Ўзбекистонда “Ректорлар мактаби” тизими йўлга қўйилади
Ҳукумат қарори билан олий таълим муассасалари ректор лавозимларига муносиб номзодларни саралаш ҳамда бошқарув кадрлар захираларини шакллантириш мақсадида “Ректорлар мактаби” тизими йўлга қўйилади.

👍20🔥3😱1
👍42🤩3
Чет тилларига ихтисослашган 2 та институт ташкил этилди
Президентнинг тегишли қарорлари (1, 2) билан қуйидаги 2 та янги институт ташкил этилди:
— Андижон шаҳрида Андижон давлат чет тиллари институти;
— Наманган шаҳрида Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти.
Иккала институтда ҳам ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ва талабаларга иккита хорижий тил бўйича квалификация бериш амалиёти йўлга қўйилади.
Кейинги йилдан, яъни 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб Институтнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларида фанлар мажмуасидаги чет тили фанидан 4 та кўникмани (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ва гапириш) баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон ўтказилади. Бунда:
➖ чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ДТМ томонидан амалга оширилади;
➖ чет тили бўйича B2 ва ундан юқори сертификатга эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан ўқишга кириш синовларида касбий (ижодий) имтиҳонсиз максимал балл берилади.
Қарордан англашилишича, жорий йилги қабулда абитуриентлардан тест синовлари олинади, кейинги йилдан ижодий имтиҳонлар бўлади.
Иккала институтда ҳам 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб хорижий тиллар ўқитувчилари С1 даражадан кам бўлмаган сертификатга эга бўлиши лозим. Шунингдек, хорижий тилда мутахассислик фанларидан дарс берадиган С1 даражадан кам бўлмаган сертификатга эга ўқитувчиларга уларнинг базавий лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб борилади.

👍70😱6🎉4❤3🔥3