Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича 11 июнь ҳолатига жами 20 148 та таклиф келиб тушган. Таклифларнинг 70 фоизидан ортиғи 30 ёшгача бўлганлар томонидан йўлланган. Ҳудудлар кесимида эса Тошкент шаҳри, Андижон, Фарғона, Сурхондарё ва Жиззах вилоятлари етакчилик қилмоқда.
@segmentuz
@segmentuz
👍28🔥4
Козимжон Комилов Олий суд раиси сифатида қайта сайланди
Бугун бўлиб ўтаётган Сенат йиғилишида Олий суд раисини сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев Комилов Козимжон Фазилович номзодини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимига навбатдаги муддатга сайлаш учун Сенатга тақдимнома киритди.
Сенаторлар ушбу номзодни маъқуллаб, овоз берди.

👍62😱20😢4
❗️Бу йил 1-синфга қабул 20 июндан бошланади
2022-2023 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул жараёнлари 20 июндан бошланади.
▪️ Мактабларга бириктирилган микроҳудуд бўйича қабул жараёнлари жорий йилнинг 20 июнидан 31 июлига қадар амалга оширилади.
Умумтаълим мактабларининг бўш ўринларига микроҳудуддан ташқари қўшимча қабул жараёнлари 2022 йилнинг 1-15 август кунлари амалга оширилади.
▫️ Шунингдек, ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари электрон шаклда ташкил этилади.
Халқ таълими вазирлиги

👍36
❗️Абитуриентлар учун бу йилги асосий янгилик ва ўзгаришлар маълум қилинди
2022 йилда абитуриентлар учун тест топширишдаги ўзгаришлар ва янгиликлар ҳақида Давлат тест маркази маълумот берди.
1️⃣ Олдинги йилги қабулда мутахассислик блокидаги 2 та фанга тенг – 3,1 баллдан берилган эди. Бу йил эса шу 2 та фан муҳимлилигига қараб даражаланади. Масалан, математика йўналиши учун 1-фан математика (ҳар тўғри жавобга 3,1 баллдан) , 2-фан эса физика (ҳар тўғри жавобга 2,1 баллдан) бўлади.
2️⃣ Мутахассислик фанларининг даражаланиши абитуриентларнинг 5 та йўналиш танлаш имконига ҳам таъсир қилади. Энди абитуриентлар ўтган йилгидек мутахассислик блокида мавжуд 2 та фанга қараб эмас, балки уларнинг биринчи ёки иккинчи фанлигини ҳам ҳисобга олиб 5 та ОТМни танлайди.
3️⃣ Барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан – математика, она тили ва Ўзбекистон тарихи бўйича 10 тадан жами 30 та савол тушади ва уларга 1,1 баллдан берилади (2021 йили мажбурий блок учун 2,1 баллдан берилган).
Мажбурий блокдан жами тўплаш мумкин бўлган балл – 33 балл. Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича эса жами 60 та савол берилади. Биринчи фандан тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 93 балл, иккинчи фандан тўплаш мумкин бўлган максимал балл эса 63 балл.
Умумий ҳолда, 2022-2023 ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.
4️⃣ Бу йил кириш имтиҳонларида абитуриентларга тестларни ишлаш учун 3 соат вақт берилади. Вазирлар Маҳкамасининг тест топшириқларини ўтказишга оид 261-сонли низомида 30 та савол учун бир соат вақт берилиши ёзилган. Демак, 90 та саволга 3 соат вақт берилади.
5️⃣ Бу йилдан 6 та ОТМда тест ижодий имтиҳонга ўзгармоқда. Фанлар мажмуасига чет тили биринчи фан сифатида киритилган:
➖ Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети;
➖ Самарқанд давлат чет тиллари институти;
Тошкент давлат шарқшунослик университети.
▪️ Шунингдек:
Тошкент давлат педагогика университети, Қўқон давлат педагогика институти, Нукус давлат педагогика институтининг хорижий тиллар бўйича педагогларни тайёрловчи бакалавриат таълим йўналишларида чет тилидан тест эмас, тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенцияларини аниқлаш ва баҳолашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон олинади.
Бунда ушбу ОТМларнинг биринчи фани чет тили бўлган йўналишларида абитуриентлар ижодий имтиҳон топширади. Инглиз тили бўйича ижодий имтиҳон компьютер вариантда, қолган тиллар бўйича эса қоғоз вариантда олиниши режалаштирилмоқда.
Бу йўналишларга топширадиган абитуриентлар учун энг мураккаб ва таваккалли томони – улар мана шу 6 та ОТМ доирасидагина 5 та йўналиш танлаши мумкин бўлади. Сабаби бошқа ОТМларда чет тили имтиҳони тест кўринишида олинади ва саволлар тури бир-биридан фарқ қилади.
6️⃣ Баъзи йўналишларда имтиҳон олинадиган фанлар ўзгарган. Давлат ОТМларида таълим йўналишлари сони – 461 та, шундан 7 фоизида 2 та фаннинг ўрни ўзгарган. Битта фан ўзгарган таълим йўналишлари эса 2,8 фоизни ташкил қилган бўлса, фақатгина битта йўналиш – биотиббиёт муҳандислиги йўналишида мутахассислик фанлари бутунлай ўзгарган.
Жумладан, филология ва ўзбек тили ва адабиёти йўналишларида ҳам иккинчи фан – тарих ўрнига чет тили киритилди.
7️⃣ Мактаб ёки коллеж, лицейни бир йил аввал тугатган абитуриентларнинг барчаси кириш имтиҳонларида қатнашиш учун пул тўлайди. Бу йилдан бошлаб кириш имтиҳонлари учун тўлов ундирилмайдиган абитуриентлар тоифасига:
➖ «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
➖ «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турувчи ёшлар ҳам киритилди.
▫️ Бунгача озод қилинганлар рўйхатида ногиронлиги бўлган шахслар ва меҳрибонлик уйлари болалари, болалар шаҳарчасининг битирувчилари бор эди.

👍98😱6😢6❤3🤩3🎉2
Эндиликда давлат органлари мансабдор шахслари очиқ маълумотларни эълон қилмаганлиги учун жавобгар бўлади
Сенаторлар маъқуллаган қонунга кўра, очиқ маълумотлар сифатида жойлаштириладиган, ижтимоий аҳамиятга молик бўлган маълумотлар рўйхатига киритилган маълумотларни эълон қилмаганлик ёки тўлиқ эълон қилмаганлик, эълон қилиш муддатларига ва тартибига риоя этмаганлик ёки маълумотларни бузиб кўрсатганлик учун мансабдор шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, агар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда маъмурий жаримага тортилиши назарда тутилмоқда.

👍73🤩7🎉6😢2❤1
«Ёшлар дафтари»га кирганларга қандай имкониятлар мавжуд?
Президентнинг «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар» тўғрисида (20.04.2021й, ПФ-6208-сон) фармонига кўра,
Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларни доимий иш билан банд қилиш, қўшимча даромад олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қуйидаги тартиб жорий қилинган.
▪️ 2021 йил 1 майдан бошлаб:
2023 йил 1 январга қадар иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади. Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қайтарилади;
▪️«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳисобидан субсидия ажратилади;
▪️«Ёшлар дафтари»га киритилган ишсиз ёшларни ишга қабул қилган тадбиркорлик субъектларига давлат мулкини ижарага олишда ижара тўловларидан имтиёзлар тақдим этилади;
▫️ 2021 йил 1 июндан бошлаб:
«Ёшлар дафтари»га киритилган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино ва иншоотларни ижарага олган ёш тадбиркорларга бир йиллик ижара харажатларининг 30 фоизи, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваригача бўлган миқдори «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳисобидан компенсация қилинади;
▪️профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга улар ишлаб-чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида амалиёт ўтаган вақтида, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатда профессионал таълим ташкилотлари томонидан Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида ҳар ойлик субсидия ажратилади.

👍57❤3🤩2
⚡️Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати
Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.
@segmentuz
Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.
@segmentuz
👍33😱6🔥3
Биржада шакар нархи арзонлашди
2022 йил 10-14 июнь кунлари ўтказилган очиқ биржа савдолари натижаларига кўра шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 14554,5 минг сўмдан 10754,9 минг сўмгача, яъни 26,1% га пасайди.

👍96❤10🔥2😱1
Ибодуллаев Вохид Азизович Сирдарё вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Қурилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

👍23😱2
Пардаев Ўктам Бердимуродович Қашқадарё вилоятининг Китоб тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

👍34😱3🔥1😢1
Абдураҳмонов Гофуржон Гуламжанович Андижон шаҳар ҳокими этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Бошқарув раисининг маслаҳатчиси вазифасида фаолият юритган.

👍44😱8😢3🎉1
Закиров Алишер Исамиддинович Қашқадарё вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Китоб тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.
@segmentuz
Тайинловга қадар у Китоб тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.
@segmentuz
👍21😢5🔥1
2022 йил 1 июндан нималар ўзгаради?
▪️ Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори оширилади;
▪️ «Ёш ватандошлар реестри» иш бошлайди;
▪️ «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар ОТМга кириш тестларида қатнашганлик учун ундириладиган тўловдан озод этилади;
▪️ Давлат буюртмаси асосида хотин-қизларни касбга ўқитишнинг янги тартиби жорий этилади;
▪️ Давлат тиббиёт муассасалари ходимларининг иш ҳақи оширилади;
▪️ Ходимларга ички туризм харажатларининг бир қисми қоплаб берилади;
▪️ Волонтёрлар электрон платформаси ишга туширилади.

👍55🤩3🎉1
❗️Ўзбекистон – Япония ўйинига ўзбекистонлик мухлислар киритилмайди. Ўзбекистон — Ироқ ўйинидаги тошбўрон сабаб ОФК жазо чораларини эълон қилди.
Осиё кубоги U23 яримфинали доирасидаги Ўзбекистон – Япония баҳсига ўзбекистонлик томошабинлар киритилмайди. Япониялик 500 нафар мухлис эса стадионга кириши мумкин бўлади.
Шунингдек, Ўзбекистон – Ироқ учрашувида стадионда хавфсизлик етарлича таъминланмагани ва ОФК талаблари бажарилмагани сабабли ЎФА 50 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилади.

👍69😢19😱11🔥4🤩4❤2🎉1
Шакарбоев Дилшод Давронович Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

👍35🔥3
Рўзиев Фазлиддин Киранович Самарқанд вилоятининг Иштихон тумани ҳокими этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамасининг Маҳаллий саноат ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

👍30🤩1
Ўқитувчиларга кечикаётган меҳнат таътили тўловини тўлаш бугундан бошланади
Сўнгги кунларда ўқитувчилар томонидан айрим ҳудудларда меҳнат таътили тўлови кечикаётганлиги бўйича мурожаатлар кўпайганди.
▪️ «UzASBO» дастурий мажмуасида меҳнат таътили тўловларини амалга оширишда кузатилган техник носозликлар тезкор равишда тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда бартараф этилиб, ушбу тўловларни амалга ошириш имконияти қайта тикланди.
❗️Бугундан бошлаб мактаб ходимларига меҳнат таътили тўловлари тўлаб борилади.

👍55🤩2