Segment.uz
70.8K subscribers
5.42K photos
1.31K videos
74 files
6.06K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
#Тайинлов

Отабек Фазилкаримов Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу кунгача у Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш ва спорт соҳаларида бюджет сиёсати департаменти директори вазифасида фаолият юритган.

@segmentuz
#Тайинлов

Умарова Нодира Нигматуллаевна Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@segmentuz
#Тайинлов

Якубова Динора Исаковна Наманган вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

@segmentuz
⚡️ 2021 йилда коррупционерлар Ўзбекистон давлати ва жамиятига 1 триллион 282 миллиард сўм зарар келтирди. Зарарнинг 69 фоизи ундирилди — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

@segmentuz
⚡️ Саудия Арабистони Подшоҳлигига сафар қилаётган зиёратчилар учун ПЗР тест маълумотини тақдим этиш тартиби бекор қилинди

Эндиликда, Коронавирус мавжуд эмаслиги ҳақидаги манфий натижага эга бўлган QR-кодли ПЗР тест маълумотини САПга киришда тақдим этиш тартиби бекор қилинмоқда.

Аввал хабар қилинганидек, Умра дастурида сафар қилувчи зиёратчилар коронавирусга қарши ушбу вакциналардан бири билан эмланган бўлиши талаб этилади: Pfizer/BioNTech, Oxford-AstraZeneca, Moderna, Johnson & Johnson.

Дин ишлари бўйича қўмита

@segmentuz
⚡️ Ўзбекистон тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 11 минг сўмдан ошди. Айрим банклар долларни 11010 сўмдан сота бошлади. Маълумот учун, Марказий банк томонидан ўрнатилган расмий курс 11 мартдан эътиборан 10957,36 сўм.

@segmentuz
Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтинги эълон қилинди

10 та мезон
бўйича баҳоланган Республика даражасидаги 139 нафар матбуот котибидан 45 нафарининг иш натижалари юқори, 57 нафариники ўрта, 33 нафариники қониқарли, 4 нафарининг фаолияти паст даражада, дея баҳоланди.

Туман ва шаҳарлар ҳокимликлари кесимида 206 нафар матбуот котибидан 14 нафарининг фаолияти юқори, 97 нафариники ўрта, 75 нафариники қониқарли, 9 нафариники эса паст даражада, деб топилди.

@segmentuz
⚡️ Фармацевтика агентлиги директори ва “Ўзбекистон темир йўллари” раисига “ҳайфсан” эълон қилинди

Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида вазифасига масъулиятли ёндашмаган Фармацевтика агентлиги директорига “ҳайфсан” эълон қилинди. Унинг иккала ўринбосарини ишдан олишга кўрсатма берилди.

Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” раиси вазифасини бажарувчисига “ҳайфсан”, "Иссиқлик электр станциялари" раиси, "Ўзметкомбинат" раиси, "Ўзбекнефтгаз" раисининг биринчи ўринбосарига қатъий огоҳлантириш берилди.

@segmentuz
Шавкат Мирзиёев: “Сўнгги беш йилда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларимиз самарасини бериб, “Cotton Campaign” куни-кеча Ўзбекистонни “қора рўйхати”дан чиқарди. Бу ҳам биз учун жуда катта имконият, янги бозорлар дегани.

Бунинг ҳисобига истеъмол маҳсулотларининг хом-ашёсини олиб келиб, уларни қайта ишлаш орқали қўшимча 1,5 млрд долларлик маҳсулотни бемалол экспорт қилса бўлади”.

@segmentuz
⚡️ Ҳукумат қарори:

2022 йил июндан
хориждаги нуфузли ОТМда ўқиётган, етакчи компанияларда ишлаётган Ўзбекистон ёшлари (ёш ватандошлар)га вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда ишлаши учун шарт-шароит яратиш мақсадида:

ёш ватандошлар фаолияти давомида хизмат турар жойлари билан таъминланади;

давлат органлари ва ташкилотларида камида 2 йил ишлаган ёш ватандошларга уй-жой учун ипотека кредитининг дастлабки бадали ва фоизларнинг бир қисмини қоплашга субсидия берилади.

@segmentuz
⚡️ “Ёш ватандошлар реестри” ишга туширилади — Ҳукумат қарори

2022 йил 1 июнгача “Ёш ватандошлар реестри” электрон тизими ишга туширилиб, мазкур тизим хориждаги ватандош олимлар, экспертлар ва тадқиқотчилар очиқ рўйхатдан ўтадиган платформага интеграция қилинади.

@segmentuz
⚡️ Ёш ватандошлар юқори лавозимларга тавсия этиб бориладиҲукумат қарори

▪️ Ҳар йили 1 мартгача давлат органлари ва ташкилотлари тизимидаги малакали ёш мутахассислар ва ёш ватандошларни келгусида юқори лавозимга тайинлаш бўйича асосланган таклифларни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига беради.

❗️Агентлик 1 апрелгача таклифларни ўрганиб Президент Администрациясига тавсия киритади.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Пахтамизнинг ранги оқ эди, лекин «қора» бўлиб юрди» — Президент бойкот бекор бўлгани ҳақида

Шавкат Мирзиёев Cotton Campaign ўзбек пахтасига бойкотни бекор қилганига муносабат билдирди.

@segmentuz
#Тайинлов

Йўлдошев Шерали Мамараимович Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани ҳокими этиб тайинланди.

Ш.Йўлдошев шу кунга қадар халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши котибияти мудири вазифасида ишлаб келаётган эди.

@segmentuz
❗️Наврўз байрамида барча ўзбекистонликлар эмас, фақат ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар кетма-кет 5 кун дам олишади.

Ҳафтасига 6 кун ишлайдиганларга эса кетма-кет 4 кун дам олиш куни бўлади. Демак:

19 март, шанба
— 5 кунликларга дам олиш, 6 кунликларга иш куни;
20 март, якшанба — барча учун дам олиш куни;
21 март, душанба — Наврўз байрами, барчага дам олиш куни;
22 март, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
23 март, чоршанба — барча учун қўшимча дам олиш куни.

@segmentuz
#Тайинлов

Усманов Сирожиддин Хайруллаевич Самарқанд вилоятининг Самарқанд тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

С.Усманов шу кунга қадар Самарқанд вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

@segmentuz
⚡️Мактабларда III чоракнинг сўнгги куни 19 мартга тўғри келади ва IV чорак 28 март кунидан бошланади

Республикамиз умумтаълим мактаб ўқувчилари учун III чоракнинг сўнгги куни 19 мартга тўғри келди. Яъни, шу куни дарс машғулотлари тўлиқ олиб борилади. баҳорги таътил 21 мартдан бошланади ва 7 календарь кун давом этади.

IV чорак дарслари эса 28 март кунидан бошланади.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилаётган ҳужжатларга кўра, маст ҳолда автомобиль бошқарганлик учун 5 йил транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилади.

@segmentuz