Segment.uz
70.8K subscribers
5.42K photos
1.31K videos
74 files
6.06K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Давлат қарзининг бир қисми миллий валютадаги қарзга ўгирилди

ЕТТБ ва Ўзбекистон 20 миллион долларлик илк синов своп операциясини амалга оширди, бунинг натижасида хорижий валютадаги давлат қарзининг бир қисми миллий валютадаги қарзга ўгирилди.

ЕТТБнинг Ўзбекистондаги раҳбари Алкис Дракиноснинг таъкидлашича, ушбу битим “Ўзбекистонда маҳаллий валюта бозорини ривожлантиришдаги муҳим босқичдир”. “Бу валюта рискларини бошқаришни ҳам, мамлакат реал секторини миллий валютада кредитлашни ҳам осонлаштиради. Бу, айниқса, Марказий Осиё ва ундан ташқарида беқарорлик ҳукм сураётган бир пайтда жуда муҳимдир”.

Молия вазирлиги ушбу операцияни тарихий деб атади.

@segmentuz
⚡️Маҳаллалардаги Хотин-қизлар фаоли вакант лавозимлари учун 35 мингдан ортиқ номзод ҳужжат топширган

Президентнинг 2022 йил 1 мартдаги 146-сонли қарорига асосан ташкил қилинган маҳаллалардаги Хотин-қизлар фаоли лавозимлари бўйича эълон қилинган 9 346 та лавозимга жорий йилнинг 14 март ҳолатига кўра 35 382 нафар номзоддан ҳужжатлар қабул қилинган.

Қарорга кўра, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси марказий аппарати ва тизим ташкилотларини малакали ходимлар билан тўлдириш ҳамда ушбу жараённи шаффофлигини таъминлаш очиқ танлов орқали амалга оширилади.

▪️Манба

@segmentuz
Президентнинг тегишли қарорлари билан гимнастика бўйича Оксана Чусовитина ҳамда бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактаблари ташкил этилади.

Мактаблар Спортни ривожлантириш вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган умумтаълим давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади. Улар ўз фаолиятини 2022/2023 ўқув йилидан бошлайди.

Гимнастика мактаби ўқувчиларининг умумий контингенти 165 нафарни ташкил этиб, улар 1-11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади. Бокс мактаби контингенти жами 175 нафарни ташкил этиб, улар 5-11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади.

@segmentuz
Субсидия масаласида

Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда субсидиялар ажратилади:

▪️ аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида:

▪️ енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача;

▪️ суғориш воситалари харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача;

▪️ уруғликлар ва кўчатлар сотиб олиш учунбазавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача.

Манба

@segmentuz
⚡️Ўзбекистонда тижорат банклари долларни 11090 сўмдан сота бошлади.

@segmentuz
⚡️ “Ўзгидромет” ҳарорат кескин пасайиши ҳақида шошилинч ахборот билан чиқди

19-20 мартда кечалари ҳарорат 0-3 даража, баъзи жойларда 1-2 даража совуққача пасаяди. Шимолда баъзи жойларда 7-10 даража совуқ бўлади.

@segmentuz
Didox тизимининг янги функцияси билан корхона раҳбарлари барча харидларни назорат қилиши мумкин

Баъзан корхона раҳбарлари у ёки бу товар ҳақиқатдан яхши шартлар асосида сотиб олингани, харид вақтида коррупция аралашмаганига ишонч ҳосил қилишни хоҳлайди.

Didox билан бу саволга ўрин қолмайди! Чунки мутахассис бироз шубҳали таклиф асосида битим имзолашга уринган вақтда тизим бу ҳақда раҳбарни SMS орқали хабардор қилади ва “номақбул” битимнинг олди олинади.

Бундан ташқари, Didox тизимида сотувчиларнинг таклифлари кетма-кетлиги фойдалилик жиҳатига қараб белгиланади.

▪️Батафсил

@segmentuz
⚡️Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати

Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.

@segmentuz
Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 18 март куни соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказади.

Бундай тадбир мамлакатимиз тарихида илк маротаба ўтказилаётган бўлиб, унда соҳани янада ривожлантириш, тизимли муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, тиббиёт ходимларининг таклифлари эшитилади.

Очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида тиббиёт ходимлари ва аҳолидан 25 мингдан ортиқ мурожаат ва таклифлар келиб тушган. Улар таҳлил қилиниб, “Инсон қадри учун” деган эзгу ғоя асосида юртимиз соғлиқни сақлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва халқимизга тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Учрашувда соҳанинг барча бўғинларидан 10 минг нафардан зиёд ходим иштирок этиши кутилмоқда.

@segmentuz
Ўзбекистон халқ артисти Тўти Юсупова 86 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбек Миллий Академик драма театри хабар берди.

@Segmentuz жамоаси марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

@segmentuz
Ўзбекистон 16 мартдан хорижий сайёҳларга очилмоқда

Республика комиссияси қарорига кўра, 2022 йилнинг 16 март кунидан бошлаб Ўзбекистонда:

эмланганлик сертификатига эга бўлган хориж фуқаролари ПЗР тест натижасисиз Ўзбекистонга кириши мумкин. Бундай сертификат бўлмаган тақдирда, камида 72 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига манфий ПЗР тест натижаси керак. Агар на вакцина, на тест маълумотномаси бўлса, унда чегара ўтиш пунктларида экспресс-антиген тест топшириши талаб этилади;

Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари орқали икки мамлакат фуқароларининг ҳаракатланишига доир вақтинча чекловлар бекор қилинди;

Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари орқали Томонлар фуқароларининг ҳаракатланишига доир вақтинча чекловлар бекор қилинди ҳамда барча ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланмоқда.

▪️ Шунингдек, Ўзбекистон Республикасига кириш учун хорижий фуқароларга электрон визани расмийлаштириш ва бериш тизими (E-VISA) фаолияти қайта тикланиб, ишга туширилмоқда.

@segmentuz
⚡️ "Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди.

@segmentuz
Президент қарори:

Маҳаллалардаги ёшларнинг тарбияси ва ахлоқида бўлган ижобий ўзгаришлардан келиб чиқиб нуроний ва зиёлилар Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси маблағлари ҳисобидан рағбатлантириб борилади.

@segmentuz
⚡️Президент қарори:

Ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тартиби тақиқланиши мумкин. Шу мақсадда қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Ушбу таклиф Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирликлари томонидан киритилган.

@segmentuz
⚡️Президент қарори:

Шароити оғир ва кам таъминланган кексаларга шифокорларнинг рецептларига асосан 3 ойлик эҳтиёждан келиб чиқиб дори воситалари, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади.

@segmentuz
⚡️Президент қарори:

Кексаларнинг жисмоний тарбия ва спорт йўналишидаги муассасаларда (стадион, спорт заллари, бассейн ва бошқа спорт мажмуалари) жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун абонемент харажатлари қопланади.

@segmentuz
⚡️Президент қарори:

2022 йил 1 сентябрга қадар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳамкорликда кексаларга оид маълумот ва янгиликларни уларнинг мобиль телефон рақамларига SMS-хабарнома юбориш орқали маълум қилиб бориш ташкил қилинади.

@segmentuz