Segment.uz
68.5K subscribers
5.32K photos
1.27K videos
68 files
5.82K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобиль ўтказиш чегара пунктларида фуқаролардан коронавирус инфекциясига экспресс тест олиш талаби бекор қилиниши кутилмоқдаМанба
🤩23👍21😱7🔥2
⚡️ Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Aбдухолиқов яқин қариндошлари таъсисчилигидаги МЧЖнинг манфаатларини кўзлаб, давлат бюджетидан жуда кўп миқдордаги пул маблағларининг ажратилишига эришиб, қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган. Иш Бош прокуратурага юборилдиAксилкоррупсия агентлиги

@segmentuz
🔥10👍7🎉5😢1
Шавкат Мирзиёев чарм-пойабзал саноатини ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказадиПрезидент матбуот котиби
👍23😱1
⚡️ Экспресс-антиген тест топшириш талаби бекор қилинди

2022 йил 25 январдан
хорижий давлатлардан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрувчиларнинг камида 48 соат олдин топширган коронавирус инфекциясига ПЗР тест натижаси бўйича манфий натижали маълумотнома мавжуд бўлган тақдирда, халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автомобиль (пиёдалар) ўтказиш чегара пунктларида ташкил этилган коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топширишлари талаби бекор қилинди.

Республика махсус комиссияси

@segmentuz
👍22😱6
“Ўзавтосаноат” АЖ корхоналари негизида енгил саноат учун ускуналар, инструментлар ва тез ишдан чиқувчи қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади — Президент қарори

@segmentuz
🤩10👍9😱1
#Тайинлов

Умарбек Халилов Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу кунгача у Навоий вилояти Нурота тумани ҳокими сифатида фаолият юритган.

@segmentuz
👍26😱1
Ўзбекистоннинг Коррупцияни қабул қилиш индексидаги ўрни

“Transparency International” халқаро ташкилоти 2021 йил учун “Коррупцияни қабул қилиш индекси”нинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон 2020 йилга нисбатан 6 поғонага кўтарилиб, 180 мамлакат орасида 140- ўринни эгаллади.

@segmentuz
👍17🤩8🔥52😢2👏1
⚡️ Республикамиз электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Бугун, 25 январь куни соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Энергетика вазирлиги

@segmentuz
😱27👍10🤩6🎉31
⚡️ Чимкент, Тараз, Олмаота, Туркистон, Ўш ва Бишкекда ҳам электр энергияси йўқлиги айтилмоқда.

@segmentuz
😱18🔥6👍5
⚡️Энергетика вазирлиги: Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

@segmentuz
👍22😱6🔥43🎉1
⚡️ Тошкент шаҳрининг барча ҳудудларида электр энергияси ўчганлиги сабабли Тошкент метрополитенининг барча йўналишларида вақтинчалик метро ҳаракати тўхтадиМетрополитен.

@segmentuz
😱16👍15🔥42
Айни пайтда уйингизда свет борми?
Anonymous Poll
39%
Ҳа
61%
Йўқ
😱45👍25🔥14🎉3
⚡️ Қорақалпоғистоннинг барча ҳудудларида электр энергиясида узилишлар кузатилди — Манба.

@segmentuz
😱34👍9
⚡️ Электр энергияси тизимида кузатилган узилишлар боис, иситиш, оқава ҳамда ичимлик сув тармоқларида ҳам узилишлар кузатилмоқда — Уй-жой ва коммунал хўжалиги вазирлиги

@segmentuz
😱31👍42
⚡️ Электрсиз қолган йирик шаҳарларда светофорлар ўчгани сабабли чорраҳаларда тирбандликлар юзага келмоқда — ЙҲХББ

@segmentuz
😱32👍102
Электр тизимидаги авария Қозоғистонда юз берган

Энергетика вазирлиги хабар беришича, соат 10:57 да Қозоғистон Республикаси Электр тармоғида катта авария бўлиши натижасида Олма-ота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида Электр эенергия таъминотида ўчишлар юзага келди.

Бунинг натижасида Қирғизистон электр тармоғида, жумладан Бишкек, Ўш ва бошқа барча шаҳарларда электр энергия ўчиши кузатилди.

Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекистон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Қозоғистондан келувчи 530 линиядаги кучланиш ва частотанинг кескин ўзгариши оқибатида Тошкент ГРЭСи, Сирдарё ГРЭСи да авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келган.

Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Навоий, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчди.

Ҳозирги вақтда қўшни давлат тармоқларидан узган ҳолатда ҳар бир ИЭСларни алоҳида ишга тушириб, босқичма босқич тармоқларни улаб, ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

Авария тафсилотлари бўйича қўшимча равишда ахборот берилади.
👍32😱3
Ўзбекистон аэропортлари фаолияти электр энергияси йўқлиги сабабли вақтинча тўхтатилган - Uzbekistan Airports
😱8👍5🎉5
Ички ишлар вазирлиги
фуқаролардан ноодатий вазиятдан саросимага тушмасликларини ҳамда тушунмовчиликлар юзага келганда ички ишлар органлари ва махсус хизматларнинг ёрдамига таянишларини сўрамоқда.

Кўча ва йўлларда ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажаришни, йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилишни, махсус траспорт воситаларига йўл беришни, имкон тариқасида автотраспорт воситаларидан фойдаланмасликни сўрамоқда.
👍175😱4😢1
Тошкент шаҳрида жойлашган тиббиёт муассасалари, хусусан, туғуруқхоналар, Covid-марказлар, тез тиббий ёрдам марказлари қўшимча электр таъминотига ўтказилди.

Шунингдек, барча йўловчилар Тошкент метрополитенидан эвакуация қилинган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги
👍20😱4🎉31🤩1
⚡️Ўзбекистон аэропортлари фаолияти тикланди

Тошкент аэропорти фақат рейсларни қабул қилиш учун ишламоқда. "Uzbekistan Airports" ахборот хизмати хабар беришича, ҳудудлардаги аэропортлар рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни бошлади.

Uzbekistan Airports
👍24🤩4🔥2😱1🎉1