Segment.uz
68.5K subscribers
5.32K photos
1.27K videos
68 files
5.82K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
❗️Сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига устама ҳақ тўлаб берилади

2022 йил 1 февралдан бошлаб
таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасалар (синфлар)да фаолият юритаётган камида С1 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига 50% миқдорида устама тўланади.

Ушбу устамаларни ўз вақтида тўлаб борилишини таъминлаш бўйича ҳудудий халқ таълими бўлинмаларига вазирликнинг кўрсатмаси берилган.

@segmentuz
👍30🤩1
Президент ҳоким ёрдамчилари масаласида учрашув ўтказади

Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, пойтахт ҳокимлигидаги вазиятларни бошқариш маркази имкониятлари билан танишади ҳамда маҳалла фаоллари ва ҳоким ёрдамчилари билан маҳаллабай ишлашнинг янги тизимига бағишланган учрашув ўтказади.

@segmentuz
👍52🔥1
Сурхондарёда бойчечак гуллади

Кунингиз хайрли ва мароқли ўтсин!

@segmentuz
👍31😱9
22 январь куни «Умра–2022» мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетди.

@segmentuz
👍3022🎉3🤩3
2021 йилда Ўзбекистонга 8,1 млрд. АҚШ доллари ҳажмида пул ўтказмалари амалга оширилди

2021 йилнинг январь-декабрь ойларида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 8,1 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларига кўра, амалга оширилган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 2019-2020 йилларга нисбатан 34 фоизга ошган (6,0 млрд. АҚШ доллар).

Шунингдек, ўтган йилда халқаро пул ўтказмалари орқали республикадан 1,6 млрд. АҚШ доллари миқдорида валюта маблағлари четга жўнатилган.

Манба
👍23😱52🔥1
Бабур Шаякубов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Ўзбекистон Қуролли Кучлари Академияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
👍96
Талабалар сотиб олган чипта масаласи

Uzbekistan Airways'нинг хабар беришича, талабалар 24 январгача бўлган авиақатновларга 50% чегирма билан харид қилинган чипталарни 23 февралга қадар бепул бошқа муддатга алмаштириб олишлари мумкин.

@segmentuz
👍44
Шавкат Мирзиёев:

“Шаҳарни бирортаси тушунмайди, шаҳарнинг ичида юрмайди. Ҳаммаси бойвачча — машинада юради…

…Юринг президент, автобусга мининг деб бир маршрутни кўрсат, энг оғир ҳудудингдан бошла. Мен ҳам автобусда юришни хоҳлайман. Кўз-кўз қилиш учун эмас, одамларга хавфсиз, эркин, арзон ва сифатли транспорт керак”.

Манба
👍220🔥1913🤩6🎉2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўқаев: «Биз совет давридан қолган нефть-кимё заводларини таъмирлаб юрибмиз, Ўзбекистон 2-3 та заводни нолдан қурди»

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 21 январ куни қозоғистонлик тадбиркорлар билан учрашувда мамлакат шу вақтгача ҳақиқий нефть-кимё заводлари қура олмай, совет давридан қолган заводларни таъмирлаб юрганда Ўзбекистон 2-3 та заводни нолдан қурганини ўрнак қилиб кўрсатди.

Kun.uz
👍118😱5🔥4🤩4
Ҳоким ёрдамчилари ваколатлари масаласида

Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров томонидан имтиёзли кредит ажратиш юзасидан тижорат банкларига, ҳокимликлар ва Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳудудий бошқармаларига кўрсатма жўнатилган.

Халқ банки, Агробанк, Микрокредитбанк зиммасига ҳоким ёрдамчилари томонидан ижобий тавсиялар берилган аризалар бўйича ўрнатилган тартибда имтиёзли кредитлар ажратиш вазифаси юклатилган.

Шунингдек, қуйидагиларга имтиёзли кредит олиш бўйича тавсия берилмаслиги таъкидланган:

дастурлар доирасида ажратилган кредит маблағлари бўйича кредит қарздорлиги тўлиқ сўндирилмаган;
аввал ажратилган кредитлардан самарасиз фойдаланган;
салбий кредит тарихига эга қарздорларга.

@segmentuz
👍46😱3
#Тайинлов

Баҳодир Абдулхаевич Абдувалиев Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

У шу вақтга қадар Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

@segmentuz
👍29😱7
Доимий аҳолининг меҳнатга лаёқатли қисми

Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби:

меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар – 31,2 %

меҳнатга лаёқатли ёшдагилар – 57,6 %

меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар – 11,2 %

@segmentuz
👍15🔥2
2021 йилда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 6,1 % га ошган

Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, республикамизда 2021 йилнинг январь–декабрь ойларида йирик корхоналар томонидан 70,1 млрд. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилга нисбатан 6,1 % га ошган.

@segmentuz
👍12🤩3
⚡️"Киберхавфсизлик тўғрисида"ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

❗️Қонун лойиҳасига кўра, киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб Давлат хавфсизлик хизмати белгиланмоқда.

Киберхавфсизлик — ахборот хавфсизлиги бўлиб, у шахс, жамият ва давлат манфаатларини ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳолатини англатади.

@segmentuz
👍11🔥2
#Тайинлов

Юсуфжон Хусаинов Фарғона вилояти Бағдод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

У шу вақтга қадар вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият юритиб келаётганди.

@segmentuz
👍18😱4
#Тайинлов

Восилжон Назаров Фарғона вилояти Фарғона шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.

У шу кунга қадар Бағдод тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётган эди.

@segmentuz
👍37🔥5😱3😢1
Шавкат Мирзиёев 25 январь куни дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган “Марказий Осиё давлатлари — Хитой” онлайн саммитида иштирок этади.

@segmentuz
👍8🔥6