Segment.uz
68K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
67 files
5.8K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Ҳоким ёрдамчилари ҳар қандай бюрократиядан холи бўлиши, ҳеч қайси ҳоким ёки раҳбар уларни мажлисларга чақирмаслиги, турли ҳисоботлар билан “кўмиб ташламаслиги” лозим — Шавкат Мирзиёев
👍132🔥15😱1410
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекистон халқи энди аввалги халқ эмас»

Бугун, 15 январь соат 20:20 да "O'zbekiston 24" телеканалида Ўзбекистон Президентининг фаолияти юзасидан эксклюзив лавҳалар ва воқеалар намойиш этилган янги, таҳлилий "Менимча" телелойиҳасини томоша қилинг.
👍235🎉3🔥1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўшанда лол қолганман» – Шавкат Мирзиёев 2017 йил мудофаа вазирини нега ишдан олгани ҳақида гапирди

Президент Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этган вилоят ҳокимларига ҳам мурожаат қилди: «Мен ҳам ҳоким бўлиб ишлаганман. У вақтда полигонга битта мих ҳам қоқа олмасдик», деди Шавкат Мирзиёев.

Манба: Kun.uz
👍332😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Мен 48 соат демаган бўлардим» – Президент матбуот котиби Шерзод Асадов «Менимча» телелойиҳасида Шавкат Мирзиёевнинг қисқа муддатли таътили 48 соат ҳам давом этмаганини таъкидлади.
👍344😱2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Президент доим халқ билан бирга» – «Менимча» телелойиҳаси муаллифи Хайрулла Нуритдинов Давлатимиз раҳбарининг қисқа муддатли таътили хусусида
👍22🔥64😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Энг катта нарса — ўқитувчи керак, салоҳиятли ўқитувчи. Агар илмий салоҳиятли бўлмаса бугунги таҳдидларда бардош беролмаймиз. Кўриб турибсизлар нима бўляпти вазият. Ман яна бир марта айтаман, танкни ўргатиш керак эмас, космосни ўргатиш керак» — Шавкат Мирзиёев куч тузилмалари қошидаги академияларни танқид қилди.
👍52🔥9
17 январь — Болалар ихтиролари куни

Кунингиз мазмунли ўтсин!

Фото: Александр Голубков
👍18🤩3
⚡️ Сирожиддин Қаршибоевич Эшқувватов Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

У бунга қадар Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган.
👍26🔥42😱2
⚡️ "UzAuto Motors" ва бошқа акциядорлик жамиятларининг акциялари биржа орқали сотилади

“Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–90-сон, 17.01.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабргача:

Ўзбекистон резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялардан олган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади;

норезидент юридик шахсларнинг акциялар бўйича дивидендлари учун фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилади;

резидент ва норезидент жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик жамиятлари облигациялари бўйича даромадлари даромад солиғи ва фойда солиғидан озод қилинади.

Қарорга муқофиқ, бир қатор акциядорлик жамиятлари биржа орқали сотилади.
👍24
Ҳоким ёрдамчиларининг вазифалари нималардан иборат?

Президентнинг 2021 йил 16 декабрдаги ПҚ–54-сонли қарор билан ҳоким ёрдамчиларига қуйидаги вазифалар юклатилган:

томорқа хўжаликлари билан агросаноат кластерлари, тайёрлов, қайта ишлаш ва экспортёр корхоналарни жалб этган ҳолда кооперация алоқаларини ташкил этишга кўмаклашиш;

аҳоли хонадонларида, қоида тариқасида, 100 бош парранда, 5-10 бош курка, 20 бош қуён, 5-6 бош қўй ва эчки, 5 та асалари уяси боқишни ташкил этиш;

маҳсулот етказиб берувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар рўйхатини шакллантирган ҳолда, жойларда “тарқатиш ва маҳсулотларни йиғиб олиш бўйича мобиль хизматлар” фаолиятини йўлга қўйиш;

“хонадонбай” ишлаш асосида ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароити ва ҳудуд аҳолисининг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда томорқа хўжаликларини “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида маҳсулот етиштиришга ихтисослаштириш;

ҳар бир маҳаллада кооперация асосида парранда, қуёнчилик, қўй-эчкичилик, асаларичилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланиш истагини билдирган етакчи тадбиркорларни аниқлаш шулар жумласидандир.

❗️Қарорга мувофиқ ҳоким ёрдамчиларининг тавсиясига кўра “Томорқа хизмати” МЧЖларга уруғлик ва кўчат, мотокультиватор ва минитрактор, инкубатор харид қилиш ҳамда айланма маблағ учун 300 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.
👍55🤩9🔥2
⚡️ Ўзбекистонга 17 январь куни 310 050 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди. Бу 2022 йил ҳисобидан келтирилган иккинчи партия вакцинадир — Соғлиқни сақлаш вазирлиги
👍12😱2
⚡️ 2021 йилда солиқ тушумлари ҳажми 2020 йилга нисбатан 23,5% га ошган — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

2021 йилги иқтисодий ўсиш суръати 7,4% ташкил этди, бу аввал прогноз қилинган 5-6% дан юқори ва 2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли 1,6 % паст иқтисодий ўсиш фонида жуда таъсирли.

Ўтган йил давомида республикада солиқ тушумлари ҳажми 2020 йилга нисбатан 23,5% га ошди. Шу билан бирга Хоразм (37,5%), Навоий (34,6%), Қашқадарё (31,7%), Тошкент (30,5%), Самарқанд (30,5%) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (31,6%) солиқ тушумларида сезиларли даражада ўсиш қайд этилди.

Солиқ тушумларининг ўсишига тадбиркорлик фаолияти учун тенг шароитлар яратиш, тартибга солиш ва солиқ юкини изчил камайтириш, тартиб-тамоилларни автоматлаштириш ва солиқ қонунчилигига риоя қилиш тартибларини соддалаштириш ҳисобига эришилди.
👍21
⚡️ Тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми 27,7%га ошди. Берилган кредитлар ҳажмининг энг юқори ўсиши Тошкент (45,3%), Наманган (28,7%) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (40,4%) кузатилдиИқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
👍10
⚡️ Болаларни боғчага қабул қилиш хизмати вақтинча ишламайди — МТВ

"Давлат мактабгача таълим ташкилотларида таълим жараёнини бошқариш ҳамда болаларни қабул қилиш ва навбатга қўйиш бўйича электрон тизимнинг янги талқини жорий этилмоқда", — дейилади вазирлик хабарида.

❗️EMIS дастури 2022 йил 2 февралда ўз фаолиятини тиклайди.
👍27
⚡️ Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида мактабларда, айниқса ихтисослаштирилган мактабларда таълим ва тарбия сифатини тубдан ошириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқдаПрезидент матбуот котиби
👍317
Шавкат Мирзиёев:

2025 йилга қадар ялпи ички маҳсулотни 100 миллиард долларга етказишни ва экспорт ҳажмини 30 миллиард доллардан оширишни режа қилганмиз. Бунинг учун бизга, энг аввало, ҳозирги замон талабларига мос келадиган ва зарур билимлар билан қуролланган, мантиқий фикрлайдиган, лидерлик қобилиятига эга бўлган ватанпарвар ёш авлодни тайёрлашимиз керак.

Давлатимиз раҳбарининг таълим ва тарбия сифатини тубдан ошириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилишдаги нутқидан
👍33
⚡️ Янги ўқув йилидан бошлаб, вилоят марказларидан, катта шаҳар ва туманлардан 2 тадан, туман ва шаҳарлардан 1 тадан ихтисослашган мактаблар Халқ таълими вазирлигидан Президент таълим муассасалари агентлигига ўтказилади — Шавкат Мирзиёев
👍56🔥6
⚡️ Юқори синф ўқувчиларининг бевосита корхоналарда амалиёт ўташи тизими жорий қилинади — Президент
👍67
❗️Тошкентдаги 24 соат давомида қабул қилинувчи ва бепул хизмат кўрсатувчи коронавирус ПЗР таҳлили ўтказиш лабораториялари манзиллари:

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси лабораториясининг –

Олмазор тумани бўлими, Қорасарой кўчаси, 341-уй.
Учтепа тумани бўлими, Учтепа тумани, Чилонзор 21.
Сергели тумани бўлими, Сергели 3-14.
Чилонзор тумани бўлими, Лутфий-4-14.
Юнусобод тумани бўлими, Юнусобод 8-34.
Мирзо Улуғбек тумани бўлими, Қармоқ кўчаси, 1 А-уй.
Бектемир тумани бўлими, Ҳусайн Бойқаро кўчаси, 48-уй
Миробод тумани бўлими, Саракўл кўчаси, 76-уй.
Шайхонтоҳур тумани бўлими, Хадра массиви, 17А уй.
Яшнобод тумани бўлими, Махтумқули кўчаси, 1-берк, 6-уй.
Яккасарой тумани бўлими, Бобур кўчаси, 2-берк А 22-уй.
Янгиҳаёт тумани аҳолиси Сергели тумани бўлими лабораториясига мурожаат этади (Манзил: Сергели тумани, Сергели 3-14).

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
👍23🤩3🔥1
⚡️ Қисқа муддатда республикадаги барча солиқ имтиёзи эгалари оммага очиқ эълон қилинади ҳамда маълумотлар тез фурсатда янгиланадиДилшод Султонов, Молия вазири ўринбосари
👍23😱4