⚡️ Шавкат Мирзиёев ихтисослашган мактаблар фаолиятини такомиллаштириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди:
➖ ўқувчилар халқаро таълим дастурлари асосида замонавий ўқув дарсликлари билан таъминланади;
➖ 9-синфга келиб ўқувчилар камида 1 та хорижий тил бўйича миллий ва халқаро сертификат олишлари таъминланади;
➖ юқори синф ўқувчиларининг бевосита корхоналарда амалиёт ўташи тизими жорий қилинади;
➖ мактабларга ихтисослигидан келиб чиқиб Фанлар Академияси илмий-тадқиқот институтлари ва олийгоҳларнинг кафедралари бириктирилади.
Президентнинг таъкидлашича, ихтисослашган мактаблар таълим, илм ва амалиётни ўзига қамраб олган ягона кластер доирасида фаолият юритиши керак.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда халқ таълими тизимида ихтисослашган мактаблар сони 790 тага етган. Жумладан, хорижий тиллар бўйича 207 та, математика ва физика бўйича 126 та, IT бўйича 99 та, кимё-биология фанлари бўйича 87 та мактаб.

👍41❤12😱1
⚡️ Умра тўловлари нега ошгани бўйича маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда 2020 йил февраль ойига қадар қилинган Умра тўлови миқдорига яна нарх қўшилгани бўйича тарқалган маълумотларга Ўзбекистон Мусулмонлари идораси муносабат билдирди.
Баёнотнинг қисқача мазмуни:
1️⃣ Коронавирус пандемияси сабаб меҳмонхонада 4 кишилик хонага 2 нафар зиёратчи, 50 ўриндиқли автобусга 25 киши жойлаштириш, озиқ-овқатлар энди махсус қадоқланган ҳолда тарқатилиши, қўшимча шифокорлар ва махсус дори-дармонлар билан таъминлаш каби талаблар ўрнатилган ва бу аввалги нархга таъсир қилган;
2️⃣ Саудия қироллигида 15 фоиз қўшимча қиймат солиғи жорий этилган;
3️⃣ Макка ва Мадина шаҳарларида Икки Ҳарамга яқин бўлган 5 юлдузли меҳмонхоналар буюртма қилинган. Масжиди Набавийга яқин бўлган “Пулман зам-зам” ва Байтуллоҳ атрофидаги “Жабал Умар” ҳудудида жойлашган меҳмонхона олинган; (олдинги йилларда зиёратчилар Макка шаҳрида Ҳарам масжидидан чамаси 1,2 км. бўлган меҳмонхонада истиқомат қилишган)
4️⃣ Ўзбекистон Саудияда умра сафарини ташкил қилиш бўйича бир неча ширкат таклифларини ўрганган. Бунда аввало ширкатларнинг Саудия ҳаж ва умра вазирлиги талабига асосан умрани ташкил этиш бўйича лицензияси бор ёки йўқлигига эътибор қаратилган;
(ижтимоий тармоқларда муқобил таклиф билан чиқаётган баъзи ширкатлар умра хизматини кўрсатиш учун янгиланган рухсатномага эга эмас)
5️⃣ Олдинги узоқ йиллик ҳамкор ширкат ҳам пандемиядан кейин лицензия ололмагани учун бошқа, имконияти кенгроқ “Абу Сарҳад” ширкати билан шартнома имзоланган;
6️⃣ Ҳар бир Ҳаж ёки умра мавсуми тўловлар банкдаги махсус ҳисоб рақамда сақланади. Бу маблағлардан бошқа мақсадда фойдаланиш имконияти йўқ;
7️⃣ 2020 йил февраль ойига қадар Умра учун тўлов амалга оширган, ҳозирда бориш истагидан қайтган фуқароларнинг мурожаатига асосан тўловлари қайтариб берилди.

👍30😱6❤3
⚡️ Давлат солиқ қўмитаси раиси журналист ва блогерлар билан учрашди
Солиқ қонунчилигидаги янгиликлар ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Хусусан, айрим нашрлар томонидан юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини солиққа тортиш тартибига киритилган ўзгартиришлар ҳамда солиқ маъмуриятчилигида рақамли тизимлар ва хизматлардан фойдаланиш самарадорлиги тўғрисида бир қатор саволлар берилди.
Бугун Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев иштирокида ОAВ вакиллари ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилди. Шунингдек, тадбирда Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ҳам иштирок этди.
Анжуман ташкилотчилар, шунингдек, журналист ва блогерларнинг баҳс ва мунозаралари остида ўтди.
▶️ Матбуот анжуманини тўлиқ кўриш

👍17🔥8🥰1
❗️Хусусий тиббиёт муассасалари айланма, фойда ва ер солиғидан озод этилди
Солиқ кодексига киритилган ўзгаришларга кўра, тиббиёт муассасалари тиббий хизматларни (бундан косметологик хизматлар мустасно) реализация қилиш бўйича айланма солиқ солишдан озод қилинди. Қолаверса, тиббиёт муассасалари эгаллаб турган ерлар солиқ солинмайдиган ер участкалари рўйхатига киритилди, фойда солиғи эса 0% ставкада қўлланиши белгиланди.
Солиқ кодексининг 243-моддаси 1-қисми 11 ва 14-бандларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, тиббиёт муассасалари тиббий хизматларни (бундан косметологик хизматлар мустасно) реализация қилиш бўйича айланма солиқ солишдан озод этилди.
Бу хизматларга қуйидагилар кириши белгиланди:
➖ тиббий ёрдам ва санитария;
➖ диагностика, профилактика ва даволаш;
➖ стоматология хизматлари, шу жумладан тиш протезлаш бўйича хизматлар.

👍35
⚡️«Ҳоким ёрдамчилари»нинг аввалги иш жойи сақлаб қолинадими?
Президентнинг 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сонли Фармонига мувофиқ:
➖ Вазирликлар, идоралар, тижорат банклари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларига ҳоким ёрдамчилари лавозимига тайинланган ходимларнинг аввалги иш жойидаги лавозимини икки йилгача муддатга сақлаб қолиш, мазкур даврда ушбу лавозимга бошқа шахсларни муддатли меҳнат шартномаси асосида вақтинча ишга қабул қилиш тавсия этилган.

👍41🤩7
⚡️Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати
Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.

👍65🔥6🎉4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни пайтда Қамчиқ довонида қор ёғмоқда. Довонда йўлни тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
👍47😱11🔥3
«Меҳр дафтари»
Ҳукуматнинг 17 январдаги қарори билан Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «Меҳр дафтари» тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар туман (шаҳар) ҳокими қарори асосида «Меҳр дафтари»га киритилади ва ундан чиқарилади.

👍80🤩7😢2
⚡️ Ўзбекистон Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш бўйича етакчига айланади – Жаҳон Банки
Жаҳон банки Ўзбекистон иқтисодиёти 2022 йилда 5,6 фоизга, 2023 йилда эса 5,8 фоизга ўсишини кутмоқда. Бу ҳақда ташкилотнинг янги ҳисоботида айтилган.
Прогнозга кўра, Ўзбекистон минтақада энг яхши истиқболга эга. Тожикистонда бир оз секинроқ ўсиш кутилмоқда — 5,5 фоиз.

👍53🤩11😱8🔥3
#Тайинлов
Ашуров Асилбек Рахмонович Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Шу кунга қадар А.Ашуров Жиззах вилояти прокурори ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

👍52😱10🔥6
⚡️ 2022 йилдан бошлаб ҳар йили “Мирзо Улуғбек ворислари” республика танлови ўтказилади.
❗️Танловнинг:
1-босқичи февраль–март ойларида туман (шаҳар)ларда ўтказилиб, унда энг юқори натижага эришган ҳар бир туман (шаҳар)дан 5 нафардан номзод кейинги босқичга ўтади;
2-босқичи апрель ойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилиб, уларнинг ҳар биридан энг юқори натижага эришган 20 нафар ёш навбатдаги босқичга йўлланма олади;
3-босқичи май ойида бўлиб ўтади ҳамда 100 нафар ёш танлов ғолиби деб топилади.
1-, 2- ва 3-босқичлар ғолиблари тегишли БҲМнинг 5, 10 ва 20 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти ва диплом билан тақдирланади.
Республика босқичи ғолиблари Жамғарма томонидан ташкил этиладиган мақсадли ўқув курсларида бепул таҳсил олади.
Батафсил

👍37🤩6🎉4
Тошкент шаҳрида жамоат траспортини янада ривожлантиришга бағишланган тақдимотда белгиланган устувор вазифалар.
👍22😱4🔥1
Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Дмитрий Козакни қабул қилди.
👍38😱7🤩5
#Тайинлов
Данияров Абатбай Сапарбаевич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бугунгача Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

👍69🔥7🤩3😱2