⚡️ Ўзбекистон Марказий Осиёда ўзгаришларга ягона умид бўлиб қолмоқда — The Economist
Бу ҳақда Британиянинг нуфузли The Economist нашри Қозоғистондаги воқеаларга баҳо берган мақоласини эълон қилди.
Нашр шарҳловчилари коррупциялашган тузумни Қозоғистон инқирозининг асосий сабаби деб ҳисобламоқда. Шу билан бирга, қуйидаги муаммолар Марказий Осиёнинг барча мамлакатларига хос эканлиги таъкидланади:
➖ хомашё товарлари экспортига қарамлик;
➖ аҳолининг сезиларли меҳнат миграцияси;
➖ иқтисодиётдаги беқарорлик;
➖ уюшган жиноятчилик.
Мақолада, шунингдек, зарур ислоҳотларнинг йўқлиги беқарорликнинг манбаи сифатида таъкидланади.
Бироқ нашрнинг таъкидлашича, 2016 йилда ҳокимият тепасига келган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев:
✔️ мажбурий меҳнат амалиётига барҳам берди;
✔️ оддий фуқароларга кўпроқ шахсий эркинлик берди;
✔️ мамлакат иқтисодиётини модернизация қилди.
Бу, The Economist шарҳловчиларига кўра, ижобий ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги ҳақидаги яхши хабар.

👍40❤1😱1
Мол-мулк солиғи (нотурар объект) ҳисобланишидаги таҳлиллар — Давлат солиқ қўмитаси инфографикаси
👍10❤1
#Тайинлов
Улуғбек Мухаммадиев президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимидан озод этилди.

👍42😱6❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонликлар беш миллиард сўмдан ортиқ кешбек йиғди
Харид қилинган товар (хизмат)лар қийматидан 1% кешбекка эга бўлиш имконияти истеъмолчилар орасида тобора оммалашиб бормоқда. Хусусан, мазкур тизим амалиётга жорий этилгач, дастлабки 14 кунда:
✅ кешбек олиш учун 401 604 та QR-кодли чек рўйхатга олинди;
✅ жами кешбек суммаси 5 млрд сўмдан ортиқни ташкил этди;
✅ «Солиқ» мобил иловасида 25 мингдан ортиқ янги фойдаланувчи рўйхатдан ўтди (Андроид / iOS).
Айтилишича, буни интизомли солиқ тўловчилар сафи кенгайиб бораётгани ҳамда онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланиш устидан жамоатчилик назорати кучайгани билан изоҳлаш мумкин.

👍30❤3
⚡ Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича жорий йилдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
➖ @yangiuzbekiston_uz ➖
👍34🔥3❤1
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.
Давлатимиз раҳбари фаол ислоҳотлар, тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳаллабай ишлаш бошлангани натижасида, ўтган йили ялпи ички маҳсулот 7,4 фоизга ўсганини қайд этди.
Ҳудудларда 100 мингта янги тадбиркор иш бошлади. Ўзини ўзи банд қилганлар сони 700 мингга кўпайиб, 1,2 миллионга етди.
“Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали “темир дафтар”даги 583 минг эҳтиёжманд оила доимий даромад билан таъминланди.
"2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилдик. Шу боис, бу йил барча маҳаллаларда туб ўзгаришлар йили бўлиши керак", деди Президент.

👍40😱2❤1
Йиғилишда "маҳаллабай" ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинмоқда.
Жумладан, янги йилдан 9 минг 309 нафар ҳоким ёрдамчилари иш бошлади ва уларга кўмак бериш учун вазирликлардан 300 нафар раҳбар-ходимлар хизмат сафарига юборилди.
Ушбу тизимга масъул бўлган Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолияти ташкил этилиб, барча масалалар ечиб берилди.
Эндиликда ҳоким ёрдамчилари, энг аввало, ишлаш имконияти ва хоҳиши бор, лекин шароити оғир оилаларни ўқитиш ва ўз ишини бошлаши учун имтиёзли кредит, субсидия ёки деҳқон хўжалиги учун уларга ер майдонлари ажратиш масалалари билан шуғулланади.
Ҳоким ёрдамчилари аҳоли билан ҳар куни ишлаб, одамларга давлат томонидан яратилган молиявий имкониятларни етказиши, тадбиркорликка ва деҳқончиликка ўргатиш орқали уларни камбағалликдан чиқариши лозим.
Бу мақсадлар учун жорий йилда 10 триллион сўм имтиёзли кредит ва 2,5 триллион сўм субсидия ажратилади (ҳар бир маҳаллага ўртача 1,3 миллиард сўм).

👍55❤5🔥4🤩4
Шавкат Мирзиёев: ҳоким ёрдамчилари – Президентнинг маҳалладаги вакиллари ҳисобланади.
"Уларнинг асосий вазифаси – ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтиришдан иборат.
Бунинг учун, ҳоким ёрдамчилари ҳар қандай бюрократиядан холи бўлиши, ҳеч қайси ҳоким ёки раҳбар уларни мажлисларга чақирмаслиги, турли ҳисоботлар билан “кўмиб ташламаслиги” лозим.
Ҳокимлар улар учун фақат шароит яратиб бериши керак", деди давлатимиз раҳбари йиғилишда.

👍102😱8❤6🔥6🎉5
⚡ Ҳоким ёрдамчилари ҳар қандай бюрократиядан холи бўлиши, ҳеч қайси ҳоким ёки раҳбар уларни мажлисларга чақирмаслиги, турли ҳисоботлар билан “кўмиб ташламаслиги” лозим — Шавкат Мирзиёев
👍132🔥15😱14❤10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекистон халқи энди аввалги халқ эмас»
Бугун, 15 январь соат 20:20 да "O'zbekiston 24" телеканалида Ўзбекистон Президентининг фаолияти юзасидан эксклюзив лавҳалар ва воқеалар намойиш этилган янги, таҳлилий "Менимча" телелойиҳасини томоша қилинг.

👍23❤5🎉3🔥1😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўшанда лол қолганман» – Шавкат Мирзиёев 2017 йил мудофаа вазирини нега ишдан олгани ҳақида гапирди
Президент Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этган вилоят ҳокимларига ҳам мурожаат қилди: «Мен ҳам ҳоким бўлиб ишлаганман. У вақтда полигонга битта мих ҳам қоқа олмасдик», деди Шавкат Мирзиёев.
Манба: Kun.uz

👍33❤2😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Мен 48 соат демаган бўлардим» – Президент матбуот котиби Шерзод Асадов «Менимча» телелойиҳасида Шавкат Мирзиёевнинг қисқа муддатли таътили 48 соат ҳам давом этмаганини таъкидлади.
👍34❤4😱2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Президент доим халқ билан бирга» – «Менимча» телелойиҳаси муаллифи Хайрулла Нуритдинов Давлатимиз раҳбарининг қисқа муддатли таътили хусусида
👍22🔥6❤4😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Энг катта нарса — ўқитувчи керак, салоҳиятли ўқитувчи. Агар илмий салоҳиятли бўлмаса бугунги таҳдидларда бардош беролмаймиз. Кўриб турибсизлар нима бўляпти вазият. Ман яна бир марта айтаман, танкни ўргатиш керак эмас, космосни ўргатиш керак» — Шавкат Мирзиёев куч тузилмалари қошидаги академияларни танқид қилди.
👍52🔥9
⚡️ Сирожиддин Қаршибоевич Эшқувватов Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Наманган вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

👍26🔥4❤2😱2
⚡️ "UzAuto Motors" ва бошқа акциядорлик жамиятларининг акциялари биржа орқали сотилади
“Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–90-сон, 17.01.2022 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабргача:
➖ Ўзбекистон резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялардан олган дивидендлари даромад солиғидан озод қилинади;
➖ норезидент юридик шахсларнинг акциялар бўйича дивидендлари учун фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси татбиқ этилади;
➖ резидент ва норезидент жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик жамиятлари облигациялари бўйича даромадлари даромад солиғи ва фойда солиғидан озод қилинади.
Қарорга муқофиқ, бир қатор акциядорлик жамиятлари биржа орқали сотилади.

👍24
❓Ҳоким ёрдамчиларининг вазифалари нималардан иборат?
Президентнинг 2021 йил 16 декабрдаги ПҚ–54-сонли қарор билан ҳоким ёрдамчиларига қуйидаги вазифалар юклатилган:
➖ томорқа хўжаликлари билан агросаноат кластерлари, тайёрлов, қайта ишлаш ва экспортёр корхоналарни жалб этган ҳолда кооперация алоқаларини ташкил этишга кўмаклашиш;
➖ аҳоли хонадонларида, қоида тариқасида, 100 бош парранда, 5-10 бош курка, 20 бош қуён, 5-6 бош қўй ва эчки, 5 та асалари уяси боқишни ташкил этиш;
➖ маҳсулот етказиб берувчи ва хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар рўйхатини шакллантирган ҳолда, жойларда “тарқатиш ва маҳсулотларни йиғиб олиш бўйича мобиль хизматлар” фаолиятини йўлга қўйиш;
➖ “хонадонбай” ишлаш асосида ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароити ва ҳудуд аҳолисининг тажрибасидан келиб чиққан ҳолда томорқа хўжаликларини “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида маҳсулот етиштиришга ихтисослаштириш;
➖ ҳар бир маҳаллада кооперация асосида парранда, қуёнчилик, қўй-эчкичилик, асаларичилик ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланиш истагини билдирган етакчи тадбиркорларни аниқлаш шулар жумласидандир.
❗️Қарорга мувофиқ ҳоким ёрдамчиларининг тавсиясига кўра “Томорқа хизмати” МЧЖларга уруғлик ва кўчат, мотокультиватор ва минитрактор, инкубатор харид қилиш ҳамда айланма маблағ учун 300 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

👍55🤩9🔥2