⚡️ Ўзбекистонга 17 январь куни 310 050 доза Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди. Бу 2022 йил ҳисобидан келтирилган иккинчи партия вакцинадир — Соғлиқни сақлаш вазирлиги
👍12😱2
⚡️ 2021 йилда солиқ тушумлари ҳажми 2020 йилга нисбатан 23,5% га ошган — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
2021 йилги иқтисодий ўсиш суръати 7,4% ташкил этди, бу аввал прогноз қилинган 5-6% дан юқори ва 2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли 1,6 % паст иқтисодий ўсиш фонида жуда таъсирли.
Ўтган йил давомида республикада солиқ тушумлари ҳажми 2020 йилга нисбатан 23,5% га ошди. Шу билан бирга Хоразм (37,5%), Навоий (34,6%), Қашқадарё (31,7%), Тошкент (30,5%), Самарқанд (30,5%) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (31,6%) солиқ тушумларида сезиларли даражада ўсиш қайд этилди.
Солиқ тушумларининг ўсишига тадбиркорлик фаолияти учун тенг шароитлар яратиш, тартибга солиш ва солиқ юкини изчил камайтириш, тартиб-тамоилларни автоматлаштириш ва солиқ қонунчилигига риоя қилиш тартибларини соддалаштириш ҳисобига эришилди.

👍21
⚡️ Тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми 27,7%га ошди. Берилган кредитлар ҳажмининг энг юқори ўсиши Тошкент (45,3%), Наманган (28,7%) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (40,4%) кузатилди — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
👍10
⚡️ Болаларни боғчага қабул қилиш хизмати вақтинча ишламайди — МТВ
"Давлат мактабгача таълим ташкилотларида таълим жараёнини бошқариш ҳамда болаларни қабул қилиш ва навбатга қўйиш бўйича электрон тизимнинг янги талқини жорий этилмоқда", — дейилади вазирлик хабарида.
❗️EMIS дастури 2022 йил 2 февралда ўз фаолиятини тиклайди.

👍27
⚡️ Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида мактабларда, айниқса ихтисослаштирилган мактабларда таълим ва тарбия сифатини тубдан ошириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда — Президент матбуот котиби
👍31❤7
Шавкат Мирзиёев:
➖ 2025 йилга қадар ялпи ички маҳсулотни 100 миллиард долларга етказишни ва экспорт ҳажмини 30 миллиард доллардан оширишни режа қилганмиз. Бунинг учун бизга, энг аввало, ҳозирги замон талабларига мос келадиган ва зарур билимлар билан қуролланган, мантиқий фикрлайдиган, лидерлик қобилиятига эга бўлган ватанпарвар ёш авлодни тайёрлашимиз керак.
Давлатимиз раҳбарининг таълим ва тарбия сифатини тубдан ошириш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилишдаги нутқидан

👍33
⚡️ Янги ўқув йилидан бошлаб, вилоят марказларидан, катта шаҳар ва туманлардан 2 тадан, туман ва шаҳарлардан 1 тадан ихтисослашган мактаблар Халқ таълими вазирлигидан Президент таълим муассасалари агентлигига ўтказилади — Шавкат Мирзиёев
👍56🔥6
⚡️ Юқори синф ўқувчиларининг бевосита корхоналарда амалиёт ўташи тизими жорий қилинади — Президент
👍67
❗️Тошкентдаги 24 соат давомида қабул қилинувчи ва бепул хизмат кўрсатувчи коронавирус ПЗР таҳлили ўтказиш лабораториялари манзиллари:
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Тошкент шаҳар бошқармаси лабораториясининг –
➖ Олмазор тумани бўлими, Қорасарой кўчаси, 341-уй.
➖ Учтепа тумани бўлими, Учтепа тумани, Чилонзор 21.
➖ Сергели тумани бўлими, Сергели 3-14.
➖ Чилонзор тумани бўлими, Лутфий-4-14.
➖ Юнусобод тумани бўлими, Юнусобод 8-34.
➖ Мирзо Улуғбек тумани бўлими, Қармоқ кўчаси, 1 А-уй.
➖ Бектемир тумани бўлими, Ҳусайн Бойқаро кўчаси, 48-уй
➖ Миробод тумани бўлими, Саракўл кўчаси, 76-уй.
➖ Шайхонтоҳур тумани бўлими, Хадра массиви, 17А уй.
➖ Яшнобод тумани бўлими, Махтумқули кўчаси, 1-берк, 6-уй.
➖ Яккасарой тумани бўлими, Бобур кўчаси, 2-берк А 22-уй.
➖ Янгиҳаёт тумани аҳолиси Сергели тумани бўлими лабораториясига мурожаат этади (Манзил: Сергели тумани, Сергели 3-14).
Соғлиқни сақлаш вазирлиги

👍23🤩3🔥1
⚡️ Қисқа муддатда республикадаги барча солиқ имтиёзи эгалари оммага очиқ эълон қилинади ҳамда маълумотлар тез фурсатда янгиланади — Дилшод Султонов, Молия вазири ўринбосари
👍23😱4
⚡️ Шавкат Мирзиёев ихтисослашган мактаблар фаолиятини такомиллаштириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди:
➖ ўқувчилар халқаро таълим дастурлари асосида замонавий ўқув дарсликлари билан таъминланади;
➖ 9-синфга келиб ўқувчилар камида 1 та хорижий тил бўйича миллий ва халқаро сертификат олишлари таъминланади;
➖ юқори синф ўқувчиларининг бевосита корхоналарда амалиёт ўташи тизими жорий қилинади;
➖ мактабларга ихтисослигидан келиб чиқиб Фанлар Академияси илмий-тадқиқот институтлари ва олийгоҳларнинг кафедралари бириктирилади.
Президентнинг таъкидлашича, ихтисослашган мактаблар таълим, илм ва амалиётни ўзига қамраб олган ягона кластер доирасида фаолият юритиши керак.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда халқ таълими тизимида ихтисослашган мактаблар сони 790 тага етган. Жумладан, хорижий тиллар бўйича 207 та, математика ва физика бўйича 126 та, IT бўйича 99 та, кимё-биология фанлари бўйича 87 та мактаб.

👍41❤12😱1
⚡️ Умра тўловлари нега ошгани бўйича маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда 2020 йил февраль ойига қадар қилинган Умра тўлови миқдорига яна нарх қўшилгани бўйича тарқалган маълумотларга Ўзбекистон Мусулмонлари идораси муносабат билдирди.
Баёнотнинг қисқача мазмуни:
1️⃣ Коронавирус пандемияси сабаб меҳмонхонада 4 кишилик хонага 2 нафар зиёратчи, 50 ўриндиқли автобусга 25 киши жойлаштириш, озиқ-овқатлар энди махсус қадоқланган ҳолда тарқатилиши, қўшимча шифокорлар ва махсус дори-дармонлар билан таъминлаш каби талаблар ўрнатилган ва бу аввалги нархга таъсир қилган;
2️⃣ Саудия қироллигида 15 фоиз қўшимча қиймат солиғи жорий этилган;
3️⃣ Макка ва Мадина шаҳарларида Икки Ҳарамга яқин бўлган 5 юлдузли меҳмонхоналар буюртма қилинган. Масжиди Набавийга яқин бўлган “Пулман зам-зам” ва Байтуллоҳ атрофидаги “Жабал Умар” ҳудудида жойлашган меҳмонхона олинган; (олдинги йилларда зиёратчилар Макка шаҳрида Ҳарам масжидидан чамаси 1,2 км. бўлган меҳмонхонада истиқомат қилишган)
4️⃣ Ўзбекистон Саудияда умра сафарини ташкил қилиш бўйича бир неча ширкат таклифларини ўрганган. Бунда аввало ширкатларнинг Саудия ҳаж ва умра вазирлиги талабига асосан умрани ташкил этиш бўйича лицензияси бор ёки йўқлигига эътибор қаратилган;
(ижтимоий тармоқларда муқобил таклиф билан чиқаётган баъзи ширкатлар умра хизматини кўрсатиш учун янгиланган рухсатномага эга эмас)
5️⃣ Олдинги узоқ йиллик ҳамкор ширкат ҳам пандемиядан кейин лицензия ололмагани учун бошқа, имконияти кенгроқ “Абу Сарҳад” ширкати билан шартнома имзоланган;
6️⃣ Ҳар бир Ҳаж ёки умра мавсуми тўловлар банкдаги махсус ҳисоб рақамда сақланади. Бу маблағлардан бошқа мақсадда фойдаланиш имконияти йўқ;
7️⃣ 2020 йил февраль ойига қадар Умра учун тўлов амалга оширган, ҳозирда бориш истагидан қайтган фуқароларнинг мурожаатига асосан тўловлари қайтариб берилди.

👍30😱6❤3
⚡️ Давлат солиқ қўмитаси раиси журналист ва блогерлар билан учрашди
Солиқ қонунчилигидаги янгиликлар ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Хусусан, айрим нашрлар томонидан юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини солиққа тортиш тартибига киритилган ўзгартиришлар ҳамда солиқ маъмуриятчилигида рақамли тизимлар ва хизматлардан фойдаланиш самарадорлиги тўғрисида бир қатор саволлар берилди.
Бугун Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев иштирокида ОAВ вакиллари ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилди. Шунингдек, тадбирда Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ҳам иштирок этди.
Анжуман ташкилотчилар, шунингдек, журналист ва блогерларнинг баҳс ва мунозаралари остида ўтди.
▶️ Матбуот анжуманини тўлиқ кўриш

👍17🔥8🥰1
❗️Хусусий тиббиёт муассасалари айланма, фойда ва ер солиғидан озод этилди
Солиқ кодексига киритилган ўзгаришларга кўра, тиббиёт муассасалари тиббий хизматларни (бундан косметологик хизматлар мустасно) реализация қилиш бўйича айланма солиқ солишдан озод қилинди. Қолаверса, тиббиёт муассасалари эгаллаб турган ерлар солиқ солинмайдиган ер участкалари рўйхатига киритилди, фойда солиғи эса 0% ставкада қўлланиши белгиланди.
Солиқ кодексининг 243-моддаси 1-қисми 11 ва 14-бандларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, тиббиёт муассасалари тиббий хизматларни (бундан косметологик хизматлар мустасно) реализация қилиш бўйича айланма солиқ солишдан озод этилди.
Бу хизматларга қуйидагилар кириши белгиланди:
➖ тиббий ёрдам ва санитария;
➖ диагностика, профилактика ва даволаш;
➖ стоматология хизматлари, шу жумладан тиш протезлаш бўйича хизматлар.

👍35
⚡️«Ҳоким ёрдамчилари»нинг аввалги иш жойи сақлаб қолинадими?
Президентнинг 2021 йил 3 декабрдаги ПФ-29-сонли Фармонига мувофиқ:
➖ Вазирликлар, идоралар, тижорат банклари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари раҳбарларига ҳоким ёрдамчилари лавозимига тайинланган ходимларнинг аввалги иш жойидаги лавозимини икки йилгача муддатга сақлаб қолиш, мазкур даврда ушбу лавозимга бошқа шахсларни муддатли меҳнат шартномаси асосида вақтинча ишга қабул қилиш тавсия этилган.

👍41🤩7
⚡️Ҳоким ёрдамчиси томонидан тавсия бериладиган кредит, субсидия, грант ва моддий ёрдам турларининг рўйхати
Ҳоким ёрдамчисига 21 та масалада тавсия бериш ваколати берилган.

👍65🔥6🎉4