Segment.uz
68K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.79K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️2022 йилнинг январь, февраль ва март ойларида эмланганлик сертификатини олган фуқаролар ўртасида қимматбаҳо ютуқли ўйинлар (бош соврин — автомобиль) ташкил этилади — Соғлиқни сақлаш вазирлиги
👍89🤩12😱10🔥7🎉53
⚡️Самарқанд давлат университетига атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов номи берилди

Шунингдек, Университетда қуйидагилар ташкил этилади:

Агробиотехнологиялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги институти;

Муҳандислик физикаси институти;

Университетнинг Ургут филиали.

❗️Мазкур институтларда ва Ургут филиалида таълим кредит-модуль тизими асосида 2022/2023 ўқув йилидан бошланади.
👍21🔥3😱2🎉2🤩21
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Чегара қўшинлари Матбуот хизмати тақдим этади: Давлатимизда фахрийлар тажрибасига таянилади ва уларнинг қадри улуғланади.
👍12🔥6😱21🎉1
#14январь #Ватан_ҳимоячилари_куни

Мукофот бу – эътибор, халқимизнинг ишончи тимсоли.
Бу сизларга руҳ, куч-ғайрат бағишлаб, янги-янги муваффақиятларга ундаши керак. Мард посбонлари бор халқнинг эртанги кунга ишончи мустаҳкам, ғурур-ифтихори баланд бўлади — Шавкат Мирзиёев
👍201🤩1
#14январь #Ватан_ҳимоячилари_куни

🔷 Ўзбекистон армияси қудрати факт ва рақамларда
👍23🔥8😱62
⚡️ Ўзбекистон Марказий Осиёда ўзгаришларга ягона умид бўлиб қолмоқдаThe Economist

Бу ҳақда Британиянинг нуфузли The Economist нашри Қозоғистондаги воқеаларга баҳо берган мақоласини эълон қилди.

Нашр шарҳловчилари коррупциялашган тузумни Қозоғистон инқирозининг асосий сабаби деб ҳисобламоқда. Шу билан бирга, қуйидаги муаммолар Марказий Осиёнинг барча мамлакатларига хос эканлиги таъкидланади:

хомашё товарлари экспортига қарамлик;
аҳолининг сезиларли меҳнат миграцияси;
иқтисодиётдаги беқарорлик;
уюшган жиноятчилик.

Мақолада, шунингдек, зарур ислоҳотларнинг йўқлиги беқарорликнинг манбаи сифатида таъкидланади.

Бироқ нашрнинг таъкидлашича, 2016 йилда ҳокимият тепасига келган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев:

✔️ мажбурий меҳнат амалиётига барҳам берди;
✔️ оддий фуқароларга кўпроқ шахсий эркинлик берди;
✔️ мамлакат иқтисодиётини модернизация қилди.

Бу, The Economist шарҳловчиларига кўра, ижобий ўзгаришлар бўлиши мумкинлиги ҳақидаги яхши хабар.
👍401😱1
Мол-мулк солиғи (нотурар объект) ҳисобланишидаги таҳлиллар — Давлат солиқ қўмитаси инфографикаси
👍101
#Тайинлов

Улуғбек Мухаммадиев президентнинг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
👍42😱61
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонликлар беш миллиард сўмдан ортиқ кешбек йиғди

Харид қилинган товар (хизмат)лар қийматидан 1% кешбекка эга бўлиш имконияти истеъмолчилар орасида тобора оммалашиб бормоқда. Хусусан, мазкур тизим амалиётга жорий этилгач, дастлабки 14 кунда:

кешбек олиш учун 401 604 та QR-кодли чек рўйхатга олинди;

жами кешбек суммаси 5 млрд сўмдан ортиқни ташкил этди;

«Солиқ» мобил иловасида 25 мингдан ортиқ янги фойдаланувчи рўйхатдан ўтди (Андроид / iOS).

Айтилишича, буни интизомли солиқ тўловчилар сафи кенгайиб бораётгани ҳамда онлайн назорат-касса машиналаридан фойдаланиш устидан жамоатчилик назорати кучайгани билан изоҳлаш мумкин.
👍303
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича жорий йилдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

@yangiuzbekiston_uz
👍34🔥31
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари фаол ислоҳотлар, тадбиркорликни ривожлантириш ва маҳаллабай ишлаш бошлангани натижасида, ўтган йили ялпи ички маҳсулот 7,4 фоизга ўсганини қайд этди.

Ҳудудларда 100 мингта янги тадбиркор иш бошлади. Ўзини ўзи банд қилганлар сони 700 мингга кўпайиб, 1,2 миллионга етди.

“Маҳаллабай” ишлаш тизими орқали “темир дафтар”даги 583 минг эҳтиёжманд оила доимий даромад билан таъминланди.

"2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилдик. Шу боис, бу йил барча маҳаллаларда туб ўзгаришлар йили бўлиши керак", деди Президент.
👍40😱21
Йиғилишда "маҳаллабай" ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинмоқда.

Жумладан, янги йилдан 9 минг 309 нафар ҳоким ёрдамчилари иш бошлади ва уларга кўмак бериш учун вазирликлардан 300 нафар раҳбар-ходимлар хизмат сафарига юборилди.

Ушбу тизимга масъул бўлган Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолияти ташкил этилиб, барча масалалар ечиб берилди.

Эндиликда ҳоким ёрдамчилари, энг аввало, ишлаш имконияти ва хоҳиши бор, лекин шароити оғир оилаларни ўқитиш ва ўз ишини бошлаши учун имтиёзли кредит, субсидия ёки деҳқон хўжалиги учун уларга ер майдонлари ажратиш масалалари билан шуғулланади.

Ҳоким ёрдамчилари аҳоли билан ҳар куни ишлаб, одамларга давлат томонидан яратилган молиявий имкониятларни етказиши, тадбиркорликка ва деҳқончиликка ўргатиш орқали уларни камбағалликдан чиқариши лозим.

Бу мақсадлар учун жорий йилда 10 триллион сўм имтиёзли кредит ва 2,5 триллион сўм субсидия ажратилади (ҳар бир маҳаллага ўртача 1,3 миллиард сўм).
👍555🔥4🤩4
Шавкат Мирзиёев: ҳоким ёрдамчилари – Президентнинг маҳалладаги вакиллари ҳисобланади.

"Уларнинг асосий вазифаси – ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтиришдан иборат.

Бунинг учун, ҳоким ёрдамчилари ҳар қандай бюрократиядан холи бўлиши, ҳеч қайси ҳоким ёки раҳбар уларни мажлисларга чақирмаслиги, турли ҳисоботлар билан “кўмиб ташламаслиги” лозим.

Ҳокимлар улар учун фақат шароит яратиб бериши керак", деди давлатимиз раҳбари йиғилишда.
👍102😱86🔥6🎉5