Segment.uz
67.9K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.79K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
#Инфографика

Президент ҳузурида ўтган йиғилишда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Стратегик ривожланиш агентлиги фаолияти кўриб чиқилди.
👍19😱4🔥1
⚡️2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар туманларда (Тошкент шаҳридан ташқари) фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркор (ЯТТ)ларга белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси БҲМнинг 50 фоизи миқдорида қўлланиладиДавлат солиқ қўмитаси
👍24😱9🤩2
⚡️Президентнинг «Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Манба
👍27🔥82👏1😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Айни дамда Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳарбий хизматчилари иштирокида байрамона юриш бўлиб ўтмоқда.
👍233😱1
⚡️Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятининг 2021 йил якунлари ҳамда 2022 йилга устувор вазифаларга бағишланган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтади.

@yangiuzbekiston_uz
👍26🔥1
⚡️ Ташкилотларнинг коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги баҳоланади Президент қарори

Бунда рейтинг баҳолаш 5 та йўналиш бўйича белгиланган индикаторлар асосида амалга оширилади.

Рейтинг баҳолаш тизими 2022 йил 1 февралдан бошлаб, эксперимент тариқасида, ўз фаолиятида коррупцияга қарши менежмент тизимини жорий этаётган 26 та давлат ташкилотлари фаолиятига, 2022 йил 1 июлдан барча давлат ташкилотлари фаолиятига жорий этилади.

Рейтинг баҳолаш E-Anticor.uz электрон платформаси орқали ташкил этилади.

Рейтингда ташкилотлар 0 баллдан 100 баллгача баҳоланиб, фаолият самарадорлиги “яхши”, “қониқарли” ва “қониқарсиз” тоифаларга ажратилади.
👍34😱4🤩1
⚡️ Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигида ишлашни хоҳловчилар учун!

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан ҳамкорликда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги марказий аппаратидаги янги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилди:

🔸 Маҳаллабай ишлаш тизимини ташкил қилиш ва ҳудудларда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бошқармаси бошлиғи;

🔸 Тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи.

❗️Вакант лавозимларга ҳужжатлар 2022 йил 17 январгача (шу куни ҳам) электрон шаклда қабул қилинади. Бунинг учун порталдан рўйхатдан ўтиш лозим.
👍40🔥2😱2🤩2
⚡️ Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бошландиПрезидент матбуот котиби
👍32🤩31
#Иқтибос

Ўз ўтмишида кўплаб мураккаб синовларни бошидан кечирган донишманд қозоқ халқи бу оғир кунларни ҳам тез орада мардона енгиб ўтишига ҳамда янада якдил ва ҳамжиҳат бўлишига ишонаманШавкат Мирзиёев

Айни вақтда Давлатимиз раҳбари раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
👍135
#Она_Юрт_ҳимоячилари #Байрам_муборак

🇺🇿 Президент Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги йўллади.
👍101
⚡️Ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи мукофотланди — Президент фармони

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Мукофотланганлар рўйхати
👍141🔥1🎉1
⚡️ «Uzbekistan GTL» корхонасини малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида таълим кластери жорий этилади.

Батафсил
👍12🔥31
#Иқтибос

Кейинги йилларда “Халқ ва армия – бир тану бир жондир” деган эзгу тамойил асосида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда фуқароларимиз армиянинг ҳар томонлама ёрдами ва кўмагини ҳаётнинг барча соҳаларида амалда ҳис этмоқдалар — Шавкат Мирзиёев

Давлатимиз раҳбарининг Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган байрам табригидан
👍284🎉3😱1🤩1
⚡️ Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенконинг сўзларига муносабат билдирди:

«
Куни кеча баъзи давлат раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Қозоғистонда бўлиб ўтган воқеалардан сабоқ чиқариши лозимлиги ҳақида асоссиз баёнот берилди.

Биз минтақадаги вазиятни, хавфсизликка бўлган барча хавф-хатарларни диққат билан кузатиб боряпмиз.

Ҳар қандай таҳдидга нисбатан муносиб жавоб қайтариш ва зарба бериш учун биз етарли куч ва салоҳиятга эгамиз», деди давлат раҳбари.

Манба
👍13516🔥11🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Президент матбуот хизмати Ўзбекистон лидерининг Александр Лукашенконинг баёнотига берилган муносабати видеосини эълон қилди.
👍799🔥6🎉5😱3🤩1
#14январь #Ватан_ҳимоячилари_куни

Байрамингиз муборак бўлсин, Ватан ҳимоячилари!

Фото: Юрий Корсунцев
👍25🎉6🔥52
⚡️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) давлат хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифат соатини тақдим этди.

▶️ Кўриш
👍82
⚡️ Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг бир гуруҳига давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.
👍25🎉51🔥1