Segment.uz
68.8K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.84K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Молия вазирлиги давлат қарзини бошқариш, жумладан, давлат қарзини жалб қилиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси жонли эфирга узатилмоқда.

▶️ Кўриш учун ҳавола

@yangiuzbekiston_uz
⚡️РАСМАН: Янги йил байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам олишади

Кеча имзоланган Президент фармонига кўра, Янги йил байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 5 кун (31 декабрдан 4 январга қадар) дам олишади.

Демак, барча ходимларга қуйидаги саналар дам олиш куни ҳисобланади:

31 декабрь — жума иш ҳафтасидан қатъи назар қўшимча дам олиш куни (асос: ПФ-6122-сон, 03.12.2020 й.);

1 январь — шанба Янги йил байрами, яъни ишланмайдиган кун;

2 январь — якшанба барча учун дам олиш куни;

3 январь — душанба иш ҳафтасидан қатъи назар қўшимча дам олиш куни (асос: ПФ–35-сон, 20.12.2021 й.);

4 январь — сешанба ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 8 январь - шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни (асос: ПФ–35-сон, 20.12.2021 й.).

Изоҳ: 8 январь - шанба куни 5 кунликлар учун ҳам, 6 кунликлар учун ҳам иш куни бўлади.

@yangiuzbekiston_uz
👍1
⚡️Давлат хизматчиларининг бир гуруҳи Туркияда малака оширмоқда

Гуруҳ таркибига 10 нафар туман (шаҳар) ҳокими ва ўринбосарлари, ёшлар масалаларида самарали натижа кўрсатган 5 нафар давлат хизматчиси ҳамда 5 нафар маъмурий ислоҳотлар бўйича ишчи гуруҳи аъзолари киритилган.

Делегация аъзолари Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Туркия Республикаси Президентининг Инсон ресурслари офиси ҳамкорлигида жорий йилнинг 19-24 декабрь кунлари Туркияда малака ошириш дастуридан ўрин олган семинар, учрашув ва мулоқотларда иштирок этишади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️ Аҳолига моддий ёрдам кўрсатилади

Шавкат Мирзиёев "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни имзоланди.

2021 йилнинг декабрь ойида аҳолининг қуйидаги қатламларига кирувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

2021 йил давомида "Темир дафтар" рўйхатида бўлган оилаларга;

18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларга;

18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга.

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Фақат мажлис ўтказавериш эмас, катта-катта ҳокимларни жиноий жавобгарликка тортсангиз мен сизни ҳурмат қилишни бошлайман» — Президент ер ажратишдаги коррупция борасида бош прокурорга юзланди.

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Кўп ҳокимларнинг “хатлов қилмай тургин, 6 ой” деган гапларининг менда записи бор» — Шавкат Мирзиёев

@yangiuzbekiston_uz
#Кун_иқтибоси

Ер балансини тўғри юритиш, ерни асраб-авайлаш ҳокимларнинг конституциявий мажбурияти ва асосий вазифасидир. Буни уддалай олмайдиган ҳоким менга керак эмас — Шавкат Мирзиёев

Давлатимиз раҳбари раислигида ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

@yangiuzbekiston_uz
#Тайинлов

⚡️Барноев Умеджон Исоевич Бухоро вилоятининг Ромитан тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

@yangiuzbekiston_uz
#Тайинлов

⚡️Астанов Самандар Мустафоқулович Самарқанд вилоятининг Булунғур тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

@yangiuzbekiston_uz
#Тайинлов

⚡️Дилмурод Ғафурович Қодиров Наманган вилоятининг Косонсой тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ёш тадбиркорларга 540 млн сўмгача кредитлар ажратилади

“Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (765-сон, 21.12.2021 й.) қабул қилинди

Президентнинг 2021 йил 13 июлдаги ПФ–6260-сон Фармонига асосан Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ТИФ Миллий банкка 100 млн доллар пул ажратилган.

☑️ Қарорга асосан, мазкур маблағлардан 2022-2024 йилларда ёш тадбиркорларнинг янги бизнес лойиҳалари учун кредитлар қуйидаги шартларда ажратилади:

🔸 кредит миқдори БҲМнинг 1000 бараваридан 2 минг бараваригача;
🔸 муддати – 7 йил, имтиёзли давр – 3 йил;
🔸 фоиз ставкаси – Марказий банкнинг асосий ставкасида (ҳозирда 14 %).

📝 Кредитлар ажратиш учун Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо саноат палатаси ва банклар томонидан тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги ёшлар рўйхати шакллантирилади.

🖥 Ёшлар ўртасида бизнес кўникмаларини шакллантириш ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича ўқув амалий курслари, шу жумладан “онлайн” тарзда бепул ташкил этилади.

🏦 Мазкур курсларни муваффақиятли тугатган ёшларга сертификат тақдим этилиб, улар томонидан ўз бизнесини ташкил этиш учун юқоридаги шартларда кредитлар ажратилади.

Лойиҳани амалга ошириш учун ёшлар ТИФ миллий банк филлиалларига ариза беради ва унга мувофиқ кредит ажратилади ёки асослантирилган ҳолда рад этилади.

@yangiuzbekiston_uz
#Тайинлов

⚡️Қудратов Шерзод Асадович Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

@yangiuzbekiston_uz
#Тайинлов

⚡️Нурматов Жўрабек Хамидович Наманган вилоятининг Норин тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

@yangiuzbekiston_uz
#Тайинлов

⚡️Риззаев Жаҳонгир Носиржанович Наманган вилоятининг Учқўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

@yangiuzbekiston_uz