Segment.uz
68.8K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.85K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
#Тайинлов

⚡️Тоҳиров Хуршид Яҳёевич Бухоро вилоятининг Қоракўл тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️2021 йил 31 декабрдан 2022 йил 4 январь кунлари олий таълим муассасалари талабалари, мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари, шунингдек, махсус таълим муассасалари талабалари темир йўл чиптасини харид қилганда тариф қисмидан 15 фоиз чегирма берилади.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти

@yangiuzbekiston_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Американинг CNN телекомпанияси бутун дунё истедодли ва иқтидорли ёшлари ҳақидаги янги “The Generation Next” лойиҳасини бошлади.

Циклнинг биринчи дастури Ўзбекистон ёшларига бағишланган!

Лойиҳанинг илк меҳмонларидан бири Американинг Super Dispatch технологик компаниясида ишлайдиган муваффақиятли дастурчи Дурдона Баҳронова бўлди. Унинг сўзларига кўра, у кодлаш ва дастурлашнинг кучини англаб етганида, ортга йўл йўқ эди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Шавкат Мирзиёев: «Олмалиқдаги конларда 5 минг тоннадан ортиқ олтин захираси тасдиқланди»

"Геология ишлари натижасида Олмалиқда 45 млн тонна мис захираси топилган. Олтин захираси эса 5 минг тоннадан кўпроқ, дея баҳоланмоқда. Бу жуда катта бойлик", — деди давлатимиз Раҳбари.

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев “Ёшлик I” кони ва мисни бойитиш фабрикасини кўздан кечириб, ҳудуд фаоллари билан учрашди ва Олмалиқдаги конлар истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.

@yangiuzbekiston_uz
«Мен амални бераман, лекин арқонни узун ташлаб қўяман» — Шавкат Мирзиёев

Президент кадрлар муаммоси ҳақида гапирди.

«Мен нима учун ҳоким ёрдамчилари деган тизимни жорий қилдим, чунки ўзим учун яхши кадрлар қидириб юрибман. Мана, бугун ҳам сизлар билан суҳбатда янги кадрлар кашф қилдим.

Мисол учун, Андижон вилоятида 30 йилда ҳокимлар сони кўп бўлмаган. Лекин Тошкент вилоятига мажозий маънода айтганда 30 та ҳоким келиб-кетди. Нега? Чунки ишни эплайдиган яхши кадрлар топиш қийин. Бири коррупцияга йўл очади, бошқаси дарров ғўддайиб, оёғи ердан узилади. Мен амални бераман, лекин арқонни узун ташлаб қўяман.

Зойир Мирзаевни бекорга олиб келмадим бу ерга. Қашқадарё ҳам оғир вилоятлардан бири эди, аммо эплади. Тошкент вилоятида муаммолар кўплиги учун уни атайин бу ерга олиб келдим», — деди Президент.

@yangiuzbekiston_uz
#Тайинлов

⚡️Шаропов Жамшид Фазлиддинович Бухоро вилоятининг Шофиркон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️2022 йил 1 январдан бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширган ва ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобиль иловасида харид чекининг QR-код ёрдамида сканерлаш орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга уларнинг банк карталарига ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи республика бюджетидан қайтарилади — Президент қарори.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент қарори:

2022 йил 1 январдан:

— фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот етиштирувчиларга – мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш учун ҳосил қийматининг 50 фоизигача йиллик 14 фоиз ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга кредит ажратилади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент Фармонига асосан:

▶️2022 йил 1 январдан

Минимал истеъмол харажат
миқдорларидан камбағаллик мезони ҳамда кам таъминланган деб эътироф этишда жон бошига бир ойлик даромад мезони сифатида фойдаланилади.

📝 Давлат статистика қўмитаси 2022 йилдан бошлаб инфляция даражасидан келиб чиқиб Минимал истеъмол харажат миқдорларини ҳар йили 20 январга қадар эълон қилиб боради.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент фармонига кўра:

2022 йил 1 январдан
давлат хизматчилари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар, давлат корхоналари ва муассасалари раҳбарлари ва ўринбосарлари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилади.

Декларацияни беришдан бош тортиш ва қасддан нотўғри маълумотларни киритиш уни давлат хизматидан четлаштиришга ва жавобгарликка сабаб бўлади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент қарорига кўра:

2022 йил 1 январдан бошлаб,
хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга давлат бошқарув идораларининг барча бўғинлари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устама тўланади (ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ҳамда иш ҳақи фонди доирасида бюджет маблағлари ҳисобидан).
👍2
⚡️Президент фармонига кўра:

2022 йил 1 январдан
давлат хизматчиларига хорижда банк ҳисобрақамларини очиш, нақд пул маблағларини сақлаш ва бошқа мол-мулкка эга бўлиш тақиқланади.

@segmentuz
⚡️Президент қарорига кўра:

2022 йил 1 январдан
эътиборан республиканинг барча туман (шаҳар)ларида бюджет харажатларининг 5 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.

@segmentuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Келажакда режаларингиз ҳақида иншо ёзинг, мен албатта ўқиб, жавоб бераман.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент қарори:

2022 йил 1 январдан бошлаб
:
ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия берилади.

2024 йил 1 мартга қадар:
иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) улар томонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади.
⚡️ Талаба ва ўқувчилар 28 декабрдан қишки таътилга чиқади

Дарс жараёнлари 2022 йилнинг 11 январидан бошланади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республика маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигига бағишланган “Эсда қолар бахтиёр кунлар” деб номланган хотира кечаси бўлиб ўтди.
👍1
⚡️2022 йил 1 январдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида субсидия берилади — Президент қарори.

Субсидия Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ажратилади.

@segmentuz