Segment.uz
68.2K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
67 files
5.82K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Янги йил байрамида барча ходимларга 5 кун дам олиш берилиши мумкин

Президент фармони лойиҳасида иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимларга 2022 йил 3 ва 4 январ кунларини дам олиш куни сифатида белгилаш назарда тутилмоқда.

“2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги президент фармони лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, унда 2022 йил 3 январ — душанба, 4 январ — сешанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланиши кўзда тутилмоқда.

Фармон қабул қилинса, ўзбекистонликлар Янги йил байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун (31 декабрдан 4 январгача) дам олади.

Хусусан:

👉 2021 йил 31 декабрь (жума) – 2021-йил 10 майдаги ПФ-6222-сонли президент фармонига асосан қўшимча дам олиш куни;

👉 2022 йил 1 январь (шанба) – Меҳнат кодекси 131-моддасига кўра, ишланмайдиган кун (Янги йил байрами);

👉 2022 йил 2 январь — якшанба дам олиш куни;

👉 2022 йил 3 январь (душанба) ва 4 январь (сешанба) кунлари – қабул қилиниши кутилаётган фармонга асосан қўшимча дам олиш куни.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизматчиларининг мақоми институти жорий этилади

12 декабрь куни Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси йиғилишида «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳаси дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Унда давлат фуқаролик хизматига кириш, уни ўташ ва тугатишнинг ягона қоидаларини жорий этиш кўзда тутилган. Шунингдек, лойиҳада биринчи марта давлат фуқаролик хизматчиларининг мақоми институти жорий этилмоқда.

Депутатлар қонун лойиҳасининг давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясига тааллуқли — ягона иш ҳақи тизими, рағбатлантириш ва жазо чоралари тартиби, ижтимоий таъминот, меҳнат қонунчилигига риоя этилишининг ҳуқуқий кафолатлари каби қоидаларини атрофлича кўриб чиққан.

Қонунчилик палатаси қўмитаси тегишли қонун лойиҳасини палатанинг навбатдаги мажлисига киритди. Ҳужжат илк бор 2020 йилда муҳокамага қўйилганди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси "Ўзбекистон", UzReport телеканаллари ҳамда Қонунчилик палатасининг Facebook'даги саҳифаси орқали жонли эфирга узатилмоқда.

⭕️ Онлайн кўриш

@yangiuzbekiston_uz
#Парламент_ҳаёти

Фоторепортаж:
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️ Кинематография агентлиги бош директорига ўринбосар тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра Бахром Омонович Махматраемов Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

Шу муносабат билан Низами Джалолович Маҳмудов “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директорининг кино ишлаб чиқариш ва иқтисодиёт масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
⚡️Хилола Умарова Президент таълим муассасалари агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
⚡️Сирожиддин Эшматов Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.
⚡️ Амирулла Хазратович Абдуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
👍1
⚡️Эркин Нарманов Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари бўлган Сирожиддин Эшматов ўрнига Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Э.Нарманов Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.
⚡️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратининг ўз фаолиятида натижа бермаган 40 фоиз ходимлари вазифасидан озод этилди ва уларга қуйи бўғин тиббиёт муассасаларида ишлаш таклиф қилинди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️“Таниш-билишчилик ўтмайди энди, фақат танлов асосида ишга олинади”: Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасида ўнлаб одамлар очиқ танловсиз ишга олинганини танқид қилди.

Маълумот учун, давлат фуқаролик хизматига ишга кириш очиқ танлов асосида амалга оширилиб, вакант лавозимлар vacancy.argos.uz ягона очиқ порталига жойлаштириб борилади.

@segmentuz
#Кун_иқтибоси

2022 йил 15 январдан янгича тизимда ишлаймиз.
Ўзим ҳам янгича ишлайман. Ҳар бир ҳудудга ташриф буюрганда бир ҳафта юраман Шавкат Мирзиёев
#Кун_иқтибоси

Бир нарсани аниқ тушуниш лозим. Ҳоким ёрдамчиларини турли самарасиз мажлислар, ҳисоботлар билан юклаб ташламаслик зарур. Улар ҳар бир хонадонга Президент сиёсатини олиб кириши, ислоҳотларга аҳоли ва тадбиркорларни ишонтириши ҳамда аниқ натижа кўрсатиши керак", — Шавкат Мирзиёев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇸 "Эл-юрт умиди" жамғармаси стипендиати Умиджон Абдуллажонов АҚШнинг нуфузли Аризона университетида бўлиб ўтган математика бўйича олимпиадада 1-ўринни эгаллади.

@yangiuzbekiston_uz