Segment.uz
68.4K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
68 files
5.83K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
Сурхондарё вилояти Солиқ бошқармаси раҳбари этиб тайинланган Эркин Нарманов таништирилди.

Тадбирда Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев қатнашди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Сенаторлар 2022 йил учун Давлат бюджетини маъқуллади

Қонун лойиҳасига кўра, келгуси йилда Давлат бюджетидан:

таълим соҳаси харажатларига 46,9 трлн сўм;

соғлиқни сақлаш соҳаси харажатларига 22,8 трлн сўм;

маданият ва спорт соҳаси харажатларига 3,4 трлн сўм;

фанни янада ривожлантириш тадбирлари учун 1,5 трлн сўм йўналтириш белгиланмоқда.

@yangiuzbekiston_uz
👍1
⚡️Ёшлар ишлари агентлигига қатор ваколатлар берилади

Бир қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритган ҳолда махсус ваколатли давлат органи сифатида Ёшлар ишлари агентлигига:

ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат олиб бориш;

ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда иштирок этиш;

ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчиликнинг аниқланган бузилишларини бартараф қилиш ҳақида давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш ваколатлари берилмоқда.

Шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришга бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари махсус ваколатли давлат органи билан мажбурий тартибда келишилиши қонунан мустаҳкамланмоқда.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️2021 йилнинг 22 декабрдан бошлаб янги кўринишдаги номинал қиймати 50 000 сўм ва 100 000 сўм бўлган банкнот шаклида пул белгиларини муомалага чиқарилади.

@yangiuzbekiston_uz
Контракт тўловларини тўлаш муддати 31 декабрга қадар узайтирилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2021 йил 15 декабрдаги 10-сонли қарори қабул қилинди.

Унга кўра, 2021−2022 ўқув йилида ОТМлар бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, шу жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2021 йилнинг 31 декабри этиб белгиланди.

Шунингдек, коронавирусга қарши 2021 йилнинг 15 ноябрига қадар тўлиқ эмланган, лекин эмланганлик тўғрисидаги сертификатни белгиланган муддатдан кечикиб ОТМга тақдим этган талабаларга тўлов-контракт суммасини тўлашда бир марталик 10 фоизли чегирмани қўллашга рухсат берилди.

@yangiuzbekiston_uz
👍1
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Корея Республикасига жўнаб кетди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Сеул шаҳрида олий даражада учрашув ва музокаралар ўтказиш, Жанубий Корея парламенти раҳбарияти ва етакчи компаниялари вакиллари билан учрашиш кўзда тутилган.

Кун тартибидан Ўзбекистон-Корея алоҳида стратегик шериклик муносабатларини ва кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Сеулнинг нуфузли туманларининг бирида Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди. Очилиш маросимида Корея жамоатчилик вакиллари ва Олий Мажлис депутатлари иштирок этишди.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Бахшичилик санъати ЮНЕСКОнинг инсоният номоддий маданияти мероси рўйхатига киритилди

НМММҲҚ ушбу элементни Инсониятнинг номоддий маданий мероси Репрезентатив рўйхатига киритишни аккламация (кенг консенсус) йўли билан ҳеч қандай дебатлар ва овозга қўйишларсиз маъқуллади.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент бахшичилик санъати намояндалари ва мухлисларига табрик йўллади

📝Табрикнинг тўлиқ матни

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Шахриёр Нуруллоев Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори этиб тайинланди.

Ш.Нуруллоев бунгача Президент Администрацияси масъул ходими сифатида фаолият юритган.

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳридаги аэропортда тантанали кутиб олинди

Сеул шаҳридаги аэропортда давлатимиз раҳбарини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, артиллериядан тўплар отилди.

Ўзбекистон етакчисини Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари Хонг Нам Ки ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Саммитнинг асосий тадбирлари - икки томонлама учрашув ва музокаралар 17 декабрь, жума куни бўлиб ўтади.

@yangiuzbekiston_uz