Segment.uz
68K subscribers
5.32K photos
1.26K videos
66 files
5.79K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Ўзбекистон Буюк Британия бозорига божсиз кириш ҳуқуқига эга бўлди

Ўзбекистон Буюк Британиянинг кенгайтирилган умумий имтиёзлар тизимига қўшилган биринчи давлат бўлди. Бунинг натижасида энди Буюк Британияга олиб кирилаётганда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган 7800 дан ортиқ турдаги товарларга импорт божи белгиланмайди.

Кенгайтирилган GSP схемаси Ўзбекистонга 437 миллиард фунт стерлинг ҳажмга эга дунёнинг бешинчи йирик иқтисодиёти, дунёдаги энг интернационал истеъмол ва чакана савдо бозорига кириш имконини беради.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари, меҳнат стандартлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва самарали бошқарув соҳасидаги 27 та асосий халқаро конвенцияни муваффақиятли ратификация қилгани бенефициар мақомини бериш учун омиллардан бири бўлди.

Telegram | Facebook | Instagram
⚡️1 миллион 500 мингта китоб фондига эга Президент кутубхонаси қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.

Улардан бири — Алишер Навоий номидаги адабиёт музейи бўлиб, Адиблар хиёбонига туташ ҳудудда қурилади. Ушбу мажмуа музей билан бирга илмий тадқиқот маркази, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, мактаб ва ётоқхонани ўз ичига олади.

Ўзбекистон Миллий боғи яқинида Президент кутубхонаси қурилиши ҳам режалаштирилган. У 4 қаватли бўлиши, бир вақтда 1 минг 400 дан зиёд ўқувчига хизмат кўрсатиши кўзда тутилган. Кутубхонада 1 миллион 500 мингта китоб сақланиши билан бирга электрон адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари ҳам бўлади.

Давлатимиз раҳбари бу мажмуаларни қуришда энг замонавий технологиядан фойдаланиш, билимсеварларга барча қулайликларни яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

Telegram | Facebook | Instagram
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Шайхонтоҳур тумани Сарҳумдон ва Гулобод маҳаллалари бўйлаб юриб, бу ердаги шароитлар билан танишмоқда

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Шохюх эмас, Шохюз». Сархумдон маҳалласи гузаридаги Шоҳруз исмли бола президентга ўзини таништирди.

Telegram | Facebook | Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги Сархумдон маҳалласига борди.

Президентимиз маҳалладаги шароитларни кўрди, маҳалла оқсоқоллари билан бирга кўчатлар ўтқазди. Нуронийлар юртимизга ҳамиша тинчлик, халқимиз фаровонлик тилаб дуо қилди.

Давлатимиз раҳбари кутилмаганда Гулобод маҳалласига ҳам ўтиб, мавжуд ҳолатни кўздан кечирди, одамлар билан суҳбатлашди.

Telegram | Facebook | Instagram
#Кун_иқтибоси

«Менга ҳисобот — одамларнинг кўзи» — Шавкат Мирзиёев

Президент бугун Шайхонтоҳур туманига ташриф буюрди.

Telegram | Facebook | Instagram
⚡️Мўйноқда тадбиркорлик ривожлантирилади — Президент фармони

Фармон билан 2031 йил 1 январгача Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманидаги маҳаллий саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари учун:

фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ, ижтимоий солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича ўрнатилган солиқ ставкаларини 1 фоиз этиб белгилаш;

мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган суммадан 1 фоиз миқдорида белгилаш кўзда тутилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram
⚡️АКТ вазирлиги ўз тизимига кадрларни очиқ танлов асосида қабул қилади

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйди.

Унга кўра, эндиликда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимидаги вакант лавозимларга кадрларни ишга қабул қилиш Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали амалга оширилади.

Бу ҳақда Порталнинг Телеграмдаги расмий каналида маълум қилинди.

Шунингдек, яқин кунларда вазирлик томонидан эълон қилинадиган танловларда иштирок этиш учун номзодлар ягона очиқ портал орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарурлиги эслатиб ўтилган.

Telegram | Facebook | Instagram