Segment.uz
68K subscribers
5.33K photos
1.27K videos
67 files
5.8K links
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam
Download Telegram
⚡️Тўқимачилик саноати корхоналари экспорти 7 миллиард доллардан оширилади

Айни дамда Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Президентнинг таъкидлашича, "яқинда қабул қилинган қарорлар билан пахта-тўқимачилик ва ғалла кластерлари фаолияти билан боғлиқ барча масалалар ҳал қилиб берилди.

Бунинг ҳисобидан тўқимачилик саноати корхоналари экспорти жорий йилда 3 миллиард доллардан, келгуси беш йилда эса 7 миллиард доллардан оширилади.

Худди шундай ишлаб, мева-сабзавотчилик экспортини бугунги 1,2 миллиард доллардан камида 5 миллиард долларга кўпайтириш бўйича барча имкониятлар бор".

Telegram | Facebook | Instagram
⚡️Келгуси йилда пахта ва ғалладан қисқартириладиган 80 минг гектар майдонлар аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун 10 сотихдан 1 гектаргача 10 йил муддатга очиқ электрон танлов ўтказиш орқали ижарага берилади — Президент қарори.

Telegram | Facebook | Instagram
«Бирорта ҳудуд раҳбарининг бу масалада «ўйин қилишга» ҳаққи йўқ», — Президент барча қишлоқ хўжалиги ерларини кадастр рўйхатидан ўтказишга топшириқ берди

Президент ҳузурида ўтаётган йиғилишда ҳар бир ер участкаси 2 кунда кадастр рўйхатидан ўтказилиши шартлиги, аҳоли давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича йиғимлардан озод қилиниши таъкидланди.

Келгуси йил 1 мартга қадар барча қишлоқ хўжалиги ерларининг кадастр рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш вазифаси қўйилди. "Бирорта ҳудуд раҳбарининг бу масалада “ўйин қилишга” ҳаққи йўқ", деди Президент.

Telegram | Facebook | Instagram
⚡️Учтепа туманининг бир қатор раҳбарлари лавозимидан озод этилди, ҳоким "ҳайфсан" олди

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигида Учтепа тумани ҳокимлигида йиғилиш бўлиб ўтди. Сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокими ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилотлар масъуллари иштирок этган тадбирда Ишчи гуруҳ томонидан Учтепа туманида аниқланган хато ва камчиликларга жиддий баҳо берилди.

Ишда йўл қўйган камчиликлари учун туман ҳокимининг ўринбосарлари Н. Исматов, Л. Алманов, мактабгача таълим бўлими бошлиғи Н. Хантўраева, халқ таълими бўлими бошлиғи Ў. Қурбонов ҳамда туризм ва спорт бўлими бошлиғи Б. Насибалиев лавозимидан озод этилди. Туман ҳокими Ф.Абдуллаевга ҳайфсан берилди.

Telegram | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Нега район ҳокими қийнамайди ўзини, одамлар олдидаги масъулиятини тушунмайди?" — Президент туман ҳокимлари ҳақида гапирди.

Telegram | Facebook | Instagram
👍1
⚡️Олий таълим вазирлиги тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ҳамда ўқишини бир ОТМдан бошқасига кўчираётганлар учун контракт тўловини амалга ошириш муддатини узайтириш бўйича таклиф тайёрлади ва тўлов муддати узайтирилиши кутилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram
Каримов Хусниддин Мўминович Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди.

Агентликнинг аввалги директори Нажимов Насриддин Эргашевич бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram
🔴LIVE

⚡️Давлат хизматчилари учун навбатдаги ўқув соати бошланди

"Сиёсий-маърифат соати" вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари раҳбар ва масъул ходимларига мўлжалланган.

Ўқув соатини онлайн кузатиш — https://www.youtube.com/watch?v=xZXyUrf1BGE

@yangiuzbekiston_uz
⚡️Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг Ашхобод саммитида иштирок этади

Президентимиз 28 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн бешинчи саммитида иштирок этиш учун ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлади.

Саммитда ташкилот доирасидаги кўп томонлама шерикликни янада кенгайтириш, энг аввало савдо муносабатларини ривожлантириш, минтақанинг транзит салоҳиятини ошириш, “яшил” иқтисодиётни илгари суриш ва инновацияларни жорий қилиш масалалари кўриб чиқилади.

Қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тараққиёт_стратегияси

🔷 Ҳаракатлар стратегиясидан — тараққиёт стратегияси сари

Telegram | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_Ўзбекистон_ёшлари

🔷 Сардорхон Султонхонов, 30 ёшда. Фарғона вилояти, кардиолог-жарроҳ

Telegram | Facebook | Instagram
🔷 Бугун Президент Шавкат Мирзиёев жойларда "Янги Ўзбекистон" массивлари қурилишига бағишланган тақдимот билан танишади.

@yangiuzbekiston_uz
#Янги_Ўзбекистон_ёшлари

⚡️Нукус шаҳридаги Президент мактабининг ўқувчилари SEAMO халқаро олимпиадасининг совриндорлар қаторидан ўрин эгаллади.

Жумладан, мактабнинг 7-синф ўқувчиси Темур Қадирбергенов 2-ўрин кумуш медални, 5-синф ўқувчилари Садулла Ризаев ва Aллаяр Ктайбековлар 3-ўрин бронза медалларни қўлга киритишди.

Бу ҳақда Президент таълим муассасалари агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Олдинроқ, мазкур олимпиадада 1-ўринни эгаллаб, олтин медални қўлга киритган Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари ҳақида хабар берилган эди.

Telegram | Facebook | Instagram
😢1
⚡️Президент ҳузурида «Янги Ўзбекистон» массивлари қурилишига оид лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Telegram | Facebook | Instagram
⚡️Профилактика инспекторлари юриспруденция йўналиши мавжуд давлат ОТМга ўқишга имтиҳонларсиз қабул қилиниши мумкин

“Ички ишлар органлари профилактика инспекторларининг юридик йўналишдаги билимларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–23-сон, 30.11.2021 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2022/2023 ўқув йилидан ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган, касбига фидойи, ташаббускор профилактика (катта) инспекторлари қуйидаги ОТМга кириш имтиҳонларисиз сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилинади:

🔸 Жамоат хавфсизлиги университетига;
🔸 Тошкент давлат юридик университетига;
🔸 юриспруденция соҳасида бакалавриат таълим йўналиши мавжуд бўлган бошқа давлат ОТМга (Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳамда Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бундан мустасно).

➡️ Бунда профилактика (катта) инспекторларига ўқишга тавсияномалар бериш учун комиссия ташкил этилиб, номзодлар тест имтиҳонларидан ўтказилади.

☑️ Тавсияномалар ОТМ ўртасида тенг тақсимланади.

📋 Ўқишга қабул қилиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади ҳамда контракт маблағлари республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади.

Тавсияномага эга профилактика (катта) инспекторлари ОТМнинг сиртқи таълим шаклига қабул параметрларидан ташқари ўқишга қабул қилинади.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 майгача 100 нафар профилактика (катта) инспекторларига тавсиянома берилиши назарда тутилган.

📌 Тавсиянома асосида ОТМда сиртқи таълим шаклида ўқиган битирувчиларга ички ишлар органларида камида 5 йил хизмат ўтаб бериш мажбурияти юклатилади.

Telegram | Facebook | Instagram
⚡️Афғонистоннинг янги ҳукумати Ўзбекистон билан биргаликда икки мамлакат халқларининг буюк аждодлари – Алишер Навоий (Ҳирот), Заҳириддин Бобур (Кобул), Абу Райҳон Беруний (Ғазна) ва Бобораҳим Машраб (Таҳор) қўним топган масканларда ободонлаштириш ишларини олиб боришга тайёрлигини билдирди — Ташқи ишлар вазирлиги.

Telegram | Facebook | Instagram